1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланишнинг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан мақсадли фойдаланиш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
1. Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
тадбиркорлик субъектлари хайрия эҳсонлари шаклидаги ёрдамни фақат ихтиёрий ва беғараз кўрсатишлари мумкин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
тадбиркорлик субъектларини хайрия фаолиятига ва уларнинг пул маблағларини сарфлаш билан боғлиқ бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш тақиқланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 12 август,
227-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 августдаги 227-сон қарорига ИЛОВА
Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклида тушадиган маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
2. Ушбу Низомда хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлар деганда тадбиркорлик субъектларидан бюджет ташкилотларига хайрия эҳсонлари ва ҳомийлик маблағлари шаклида тушадиган пул маблағлари ва мол-мулк тушунилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Тадбиркорлик субъектларини хайрия фаолиятига ва уларнинг пул маблағларини сарфлаш билан боғлиқ бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Тадбиркорлик субъектларининг бюджет ташкилотларига хайрия эҳсонлари шаклида тушадиган пул маблағлари бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очилган тегишли бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамларида белгиланган тартибда жамланади ва фойдаланилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
5. Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларига хайрия эҳсони шаклида бериладиган мол-мулк қонунчиликда назарда тутилган тартибда кирим қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
6. Тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлари бюджет ташкилотлари томонидан олиниши ва улардан фойдаланиш бюджет ташкилотлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга (битимларга) (кейинги ўринларда шартномалар деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.
II. Бюджет ташкилотлари томонидан хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан фойдаланиш
7. Тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклида бюджет ташкилотларига тушадиган пул маблағлари, агар шартномаларда ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса. бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан хайрия эҳсони шаклида бюджет ташкилотларига бериладиган мол-мулкдан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланилади.
8. Хайрия эҳсонлари шаклидаги пул маблағлари тегишли бюджет ташкилотларининг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ сарфланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
9. Шартномаларда кўрсатилган мақсадлар учун тўлиқ фойдаланиш натижасида жорий молиявий йил мобайнида ёки унинг охирида бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамида қолган тежалган хайрия эҳсонлари шаклидаги пул маблағларидан фақат тегишли бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
Хайрия эҳсонлари шаклида тушган тегишли бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамларидаги йил мобайнида фойдаланилмаган пул маблағлари қолдиқлари кейинги молиявий йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
10. Тегишли бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамларидаги хайрия эҳсонлари шаклидаги пул маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар сотиб олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
11. Бюджет ташкилотлари томонидан хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан фойдаланишнинг бюджет ҳисобини юритиш, шунингдек ушбу маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
12. Бюджет ташкилотларига хайрия эҳсонлари шаклида ёрдам кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари Давлат молиявий назорати инспекциясига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан мақсадли сарфланишини текшириш зарурлиги тўғрисидаги ёзма сўровларни юбориш орқали хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан фойдаланишнинг исталган босқичида маблағларнинг мақсадли сарфланишини текшириш ҳуқуқига эга.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
13. Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлардан бюджет ташкилотлари томонидан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек улар томонидан ушбу маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларда маълумотлар акс эттирилишининг тўғрилигини мунтазам назорат қиладилар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
хайрия эҳсонлари шаклида ёрдам кўрсатган тадбиркорлик субъектларининг ёзма сўровлари бўйича хайрия эҳсонларидан фойдаланишнинг исталган босқичида хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан мақсадли сарфланишини, ушбу тадбиркорлик субъектларига текширишлар тугаллангандан кейин ўн иш куни мобайнида ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисида мажбурий тартибда маълумот тақдим этган ҳолда, текширадилар.
14. Бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари қонунчиликка мувофиқ:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
15. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бюджет ташкилотларининг раҳбарлари тадбиркорлик субъектлари хайрия фаолиятига мажбур этилганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1924-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 419-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)