toggle_night_mode
Ҳужжат 02.07.2025 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2606]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 4 июль,
01-02/12-13-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сонли қарорига
ИЛОВА
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, Йўловчи божхона декларациясини (бундан буён матнда Декларация деб юритилади) жисмоний шахслар томонидан тўлдириш ва давлат божхона хизмати органи (бундан буён матнда божхона органи деб юритилади) ходими томонидан расмийлаштириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
резидентлар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
норезидентлар — резидентлар жумласига кирмайдиган шахслар;
чет эл валютаси — муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Декларация:
жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан ошадиган товарларга;
жисмоний шахснинг яшаш жойи ўзгарганда (аввалги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида қайд мавжуд бўлган ҳолда) унинг шахсий мол-мулки бўлган товарларга, бундан автотранспорт воситалари мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган нақд кўринишдаги Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ва валюта бойликларига;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-02/12-25-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-6, 10.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2606-6/0447-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 37-боби.
жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудидан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёридан ошадиган товарларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахс божхона ҳудудига киргунига ёки бу ҳудуддан чиққунига қадар ёки кейин олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган, алоҳида кузатиб бориладиган багажда божхона чегарасидан олиб ўтиладиган нотижорат мақсадлардаги товарларга;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли тақиқлар ва (ёки) чекловлар белгиланган товарларга тўлдирилади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-02/12-25-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-6, 10.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2606-6/0447-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 37, 62-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси Декларациянинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловасини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-02/12-25-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-6, 10.05.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2606-6/0447-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг V бўлими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Декларация 16 ёшга тўлган шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бандида кўрсатилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтганда тўлдирилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс ўзи эркин равишда Декларацияни тўлдира олмаса (руҳий ҳолати бузилган, ақли заиф, жисмоний имконияти чекланган шахс ва бошқалар), Декларация унинг номидан ушбу шахсни кузатувчи шахс томонидан тўлдирилади. Бунда Декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун Декларацияни тўлдирган ва имзолаган шахс жавобгар бўлади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 10 октябрдаги 01-02/12-58-сон қарори (рўйхат рақами 2606-5, 24.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2019 й., 10/19/2606-5/3954-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Декларация божхона органларида расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 сентябрдаги 01-02/12-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-2, 10.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 476-модда)
2-боб. Декларацияни тўлдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Декларация мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада тўлдирилади. Декларациянинг бир нусхаси божхона органида қолади, иккинчи нусхаси эса Декларацияни тўлдирган шахсга берилади. Ушбу Декларацияда кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (бундан буён матнда қимматбаҳо буюмлар деб юритилади), товарлар ҳамда транспорт воситасини олиб кириш ёки олиб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 сентябрдаги 01-02/12-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-2, 10.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 476-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Декларация резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасига киришда ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишда бир нусхада тўлдирилиши мумкин. Бунда мазкур Декларация божхона органида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Декларация бланклари ва иловаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида, 210*99мм ўлчамда тайёрланади. Шахс ўзи истаган тилдаги Декларация бланкини тўлдириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти (www.bojxona.uz) орқали Декларацияни чоп этиб қўлда тўлдирилган ҳолда ёки божхона органларининг ахборот тизими орқали электрон шаклда тўлдирган ҳолда ўз имзолари билан тасдиқлаб божхона органларига тақдим этиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Декларацияда барча бандлар тўлдирилиши ва барча саволларга жавоб берилиши керак.
Тегишли бандлардаги маълумотлар ўзбек (кирилл ёки лотин алифбосида), рус ёки инглиз тилларида қатъий белгиланган жойларга ручка билан қўлда аниқ ва тушунарли ёки ёзув мосламаси ёрдамида ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли саволлардаги керакли катакчаларга «Х» белгисини чизиш йўли билан жавоб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Декларация «А» ва «Б» саҳифалардан иборат бўлиб, қуйидаги тарзда тўлдирилади:
а) «А» саҳифада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Декларациянинг юқори ўнг қисмида божхона органи томонидан декларациянинг рўйхатга олинган рақами ёзилади ва божхона органининг муҳри қўйилади;
1-бандда ҳаракат тури (кириш, чиқиш), қайси мамлакатдан келганлиги, қайси мамлакатга бораётганлиги ҳамда декларацияни тўлдириш санаси (кун, ой, йил);
2-бандда шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, паспортининг (идентификация ID-картасининг) серияси ва рақами), доимий яшаш мамлакати, фуқаролиги, бирга ҳаракатланаётган 16 ёшга тўлмаган шахслар мавжудлиги (уларнинг сони ва фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт (идентификация ID-картасининг) маълумотлари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-бандда божхона чегараси орқали қандай турдаги товарлар (гиёҳвандлик, портловчи моддалар ва бошқа тақиқланган ёки чекланган буюмлар, озиқ овқат маҳсулотлари, божсиз олиб кириш ва олиб чиқиш меъёридан ортиқ товарлар, тижорат аҳамиятидаги товарлар, дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ҳамда бошқалар) олиб ўтилаётганлиги;
4-бандда 100 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ миқдорда нақд миллий ва (ёки) чет эл валютаси мавжудлиги;
«А» саҳифанинг якунида эслатма қоидалар ва декларация тўлдирган шахснинг имзоси.
б) «Б» саҳифа «А» саҳифанинг 3 ва 4-бандларидаги маълумотлар киритилгандагина тўлдирилади. «Б» саҳифада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
1-бандда нақд миллий ва чет эл валютаси тўғрисидаги маълумотлар;
2-бандда ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (буюми номи, металл тури, оғирлиги, ўлчов бирлиги);
3-бандда товарлар тўғрисидаги маълумотлар (фарқлаш хусусиятлари, рухсат берувчи ҳужжатнинг рақами, берилган санаси, берган орган, миқдори, ўлчов бирлиги ва қиймати);
4-бандда транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар (идентификация рақами ёки давлат рақам белгиси, тури ва русуми);
5 — 7-бандларида тақиқланган ва чекланган товарлар ҳамда божсиз олиб кириш (олиб чиқиш) меъёрлари тўғрисидаги эслатма қоидалар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71.Декларация иловаси қуйидаги тарзда тўлдирилади:
1-бандда божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд валюта кимга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумот (жисмоний шахснинг Ф.И.О ва паспорт (идентификация ID-картасининг) рақами, агар нақд валюта экспорт учун тўланган бўлса, экспортёр ташкилотнинг СТИРи, шартнома рақами ва санаси ёзилади) киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-бандда Ўзбекистон Республикаси нақд миллий ва (ёки) чет эл валютасининг келиб чиқиш манбалари тўғрисидаги маълумот «Х» белгисини қўйиш орқали («бошқа» қаторига изоҳи келтирган ҳолда қўл билан) тўлдирилади;
3-бандда Ўзбекистон Республикаси нақд миллий ва (ёки) чет эл валютасидан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотлар «Х» белгисини қўйиш орқали тўлдирилади («бошқа» қаторига изоҳи келтирган ҳолда қўл билан) тўлдирилади.
Иловадаги маълумотлар тўлиқ тўлдирилгандан сўнг, шахснинг имзоси билан имзоланади ва божхона органининг муҳри билан тасдиқланади.
Илованинг орқа тарафида жисмоний шахслар томонидан нақд миллий ва (ёки) чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш меъёрлари назарда тутилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. 16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган ва ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валюталари, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ва транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар улар билан бирга ҳаракатланаётган ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи бошқа шахсларнинг Декларацияларида кўрсатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Декларациянинг «Б» саҳифаси 3-бандида кўрсатилган товарларни тавсифлаш имкон қадар уларнинг номи, фарқлаш хусусиятлари, миқдори ҳамда уларнинг АҚШ долларидаги қийматларини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар Декларациянинг «Б» саҳифаси 1 — 3 бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча Декларациянинг «Б» саҳифаси 1 — 3 бандларида кўрсатилади ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда, қўшимча Декларациянинг «А» саҳифаси тўлдирилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Декларациянинг «Б» саҳифаси 4-бандидаги Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида тўлдирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
12. Декларация Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини божхона назоратига тақдим этишга қадар уни тўлдирган шахс томонидан имзоланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Божхона органи ходими томонидан Декларацияни расмийлаштириш
13. Божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун Декларация божхона органи ходими томонидан унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини божхона назоратига тақдим этиш билан бир вақтда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Декларацияда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Нотўғри тўлдирилган бандлар аниқланган тақдирда, Декларацияни божхона назоратидан ўтказгунга қадар шахс ушбу бандлардаги хато маълумотларни тўғри чизиқ билан ўчириб, тегишли маълумотларни қўлда ёзиб тўғрилаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳар қандай бундай тўғрилаш Декларацияни тўлдирган шахснинг имзоси ҳамда божхона органи ходимининг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Декларациянинг «Б» саҳифаси 1 — 3-бандларидаги (товарлар тўғрисидаги маълумотлар қисми) ҳамда иловасининг 1-бандидаги ёзувлар божхона органи ходими томонидан бирор-бир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини олдини олиш мақсадида узлуксиз чизиқ билан доирага олинади ҳамда ёзув учун назарда тутилган барча бўш жойлар эса чизиб қўйилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш божхона органи ходими томонидан Декларациянинг орқа томонига ва иловасига шахсий муҳрини қўйиш билан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-02/12-25-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-6, 10.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2606-6/0447-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Жисмоний шахслар томонидан йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан божхона органларининг ахборот тизимида ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобга олинган қимматбаҳо буюмлар тўғрисидаги маълумот ҳар ойнинг еттинчи санасига қадар Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасига тақдим этилади.
(161-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
4-боб. Якуний қоидалар
17. Декларация йўқотилган тақдирда тикланмайди.
Декларация йўқотилган тақдирда шахс Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказган божхона органига мурожаат қилганда, Декларация нусхасини ва унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар ҳамда товарларни олиб ўтилганлигини тасдиқловчи маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
2014 йил 4 июль
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

(Орқа томони)

(-Б-)

(Агар сиз А саҳифанинг 3 ва 4 бандларида «Йўқ» деб жавоб берган бўлсангиз, бу қисмни тўлдириш талаб этилмайди)

1. Олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган нақд милли ва (ёки) чет эл валюталари тўғрисида

Т/р

Валюта номи

Миқдори

Рақам билан

Сўз билан

1.

2.

3.

2. Ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар

Т/р

Буюмнинг номи

Металл тури

(олтин, кумуш ва бошқа)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

1.

2.

3.

3. Товарлар тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Товарнинг номи

(фарқлаш хусусиятлари, рухсат берувчи ҳужжатнинг рақами, берилган санаси ва берган орган)

Миқдори

Товарнинг ўлчов бирлигидаги миқдори

(дона, кг, литр,м2)

Қиймати

(АҚШ долларида)

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

* Товарлар тўғрисида маълумотлар ушбу жадвалга сиғмаган тақдирда қўшимча декларация тўлдирилиши мумкин.

4. Транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар

Идентификация рақами / Давлат рақами

Тури

Русуми

5. Тақиқланган буюмлар:

 Гиёҳвандлик моддалари ва уларнинг аналоглари;

 Портловчи моддалар, кимёвий қуроллар ва уларнинг материаллари;

 Давлат ва жамият тузумини қўпоришга, ҳудудий яхлитлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетини бузишга йўналтирилган, уруш, терроризм, зўравонлик, миллий устунлик ва диний нафратни, ирқчилик ва унинг турлари (антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи босма асарлар, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудиомаҳсулотлар, грамзапислар, овозли материаллар, шунингдек, порнография мазмунидаги материаллар.

6.Чекланган товарлар:

 Ўқотар қуроллар, унинг қисмлари ва ўқ дорилар, ов ва пневматик қуроллар;

 Таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситалари;

 Халқаро ҳимоядаги ҳайвонлар, ўсимлик ёки уларнинг маҳсулотлари;

 Тирик ҳайвонлар ва гўшт маҳсулотлари, ўсимликлар ва карантин назоратидаги бошқа товарлар;

 Учувчисиз учиш қурилмаси (дрон) ва уларнинг бутловчи қисмлари;

 Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар (рация, сунъий йўлдошли телефон ва бошқа);

 Тарихий ва маданий бойликлар.

7. Божсиз олиб кириш меъёри

Божсиз олиб чиқиш меъёри

Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар қиймати:

халқаро аэропортлар орқали -1000 $;

темир йўл ва дарё божхона чегараси орқали — 500 $;

автомобил (пиёда) ўтказиш пункти орқали — 300 $.

Жисмоний шахслар томонидан декларация тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёри 5000 $.

Гуруч — 3 кг;

Нон-булка маҳсулотлари — 5 кг;

Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари — 2 кг;

Шакар — 2 кг;

Ўсимлик мойлари — 2 кг;

Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлар, дуккакли ўсимликлар ва қуритилган сабзавот ва мевалар — 40 кг;

тайёр заргарлик буюмлари — 65 гр олтин ва 200 гр кумуш.

алкогол — 2 литр

тамаки маҳсулотлар:

сигарет 200 дона;

сигара 5 дона;

тамаки 100 гр;

атир ва ифор таратувчи сувлар — 3 дона (300 мл ошмаган) ва қонунчиликда белгиланган бошқа меъёрлар.

Бунда нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс темир йўл, дарё транспорти ва автомобил ўтказиш пунктлари орқали 2 календарь кундан кам, халқаро аэропортлар орқали 3 календарь кундан кам муддат бўлган ва (ёки) бир календар ой давомида хорижий давлатда уч ва ундан ортиқ маротаба бўлганда божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

(илованинг «Б» саҳифаси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 28 майдаги 263-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-9, 05.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2025 й., 10/25/2606-9/0503-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йўловчи божхона декларациясига
ИЛОВА

(Орқа томони)

Валютани божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиб қоидалари

1. Жисмоний шахслар 100 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ бўлмаган нақд валютадаги маблағларини декларация тўлдирмасдан Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқишлари мумкин.

2. Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасига чекланмаган миқдорда нақд валюта маблағларини олиб кириши мумкин. Бунда 100 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ бўлган нақд валюта маблағлари декларацияланиши лозим.

Валюта маблағларини олиб чиқиш чекланган ҳолатлар

Жисмоний шахслар томонидан 100 000 000 сўм эквивалентидаги нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағлардан ортиқ суммани олиб чиқилишга йўл қўйилмайди.

Бунда қуйидаги ҳоллар мустасно:

 резидентлар томонидан — хориж давлатларига хизмат сафарига кетаётган ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида;

 норезидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларациясида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек республикада ташкил этилган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиада) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида

ЭСЛАТМА

Жисмоний шахслар томонидан нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағларини божхона чегарасидан ноқонуний тарздан ўтказиш ёки декларацияда ва унга илова қилинган ҳужжатларда маълумотларни нотўғри тақдим этиш жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин.

(илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда; 2015 й., 4-сон, 45-модда; 2016 й., 41-сон, 476-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон, 09.03.2018 й., 10/18/2606-4/0874-сон, 24.10.2019 й., 10/19/2606-5/3954-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2606-6/0447-сон; 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон; 23.09.2024 й., 10/24/2606-7/0739-сон; 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон; 07.06.2025 й., 10/25/2606-9/0503-сон; 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)