toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2606-5]
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сон «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «руҳий касал» деган сўзлар «руҳий ҳолати бузилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 октябрь,
01-02/12-58-сон
Келишилган:
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. БЕГАЛОВ
2019 йил 8 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2019 й., 10/19/2606-5/3954-сон)