1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.13.00.00 Солиққа оид иш юритув;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СОЛИҚЛАР ВА БЮДЖЕТГА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА МУДДАТИДА ТЎЛАНМАГАН СОЛИҚЛАРНИ КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 12 март,
133-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 мартдаги 133-сон қарорига ИЛОВА
Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг учинчи хатбошидаги «ушбу Низомда» сўзлари «қонун ҳужжатларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Солиқ органининг муддатида тўланмаган солиқлар ва жарима санкцияларини тўлаш тўғрисидаги ёзма талабномаси олингандан (топширилгандан) сўнг ўн кун мобайнида қарздор корхона томонидан қондирилмаслиги ёки жавобсиз қолдирилиши қарзни қарздор корхонанинг мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги талаблар билан хўжалик судига ариза бериш учун асос ҳисобланади».
«5. Хўжалик суди солиқ органи томонидан тақдим этилган ариза қондирилгандан сўнг ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Хўжалик судининг қарори асосида қарзни қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириб олиш суд ижрочилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».