

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC243732" id="onLBC243732">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC7458"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.02.00 Ҳарбий ҳисобга олиш. Ҳарбий кучлар захираси]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS243732" id="onLS243732">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3791"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]</span></div></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="467891" id="467891">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="467892" id="467892">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="467894" id="467894">Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="467899" id="467899"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467901" id="467901">«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/78717">Қонунини </a>амалга ошириш, фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467902" id="467902">1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги <a href="/mact/243732#468016">Низом </a>иловага мувофиқ тасдиқлансин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467939" id="467939">2. Белгилаб қўйилсинки:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467943" id="467943">ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади. Ҳарбий рўйхат ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг яшаш, ишлаш ва ўқиш жойида жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳарбий бошқарув маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан ўқув муассасалари раҳбарлари томонидан юритилади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467947" id="467947">ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва юритиш ишларига умумий раҳбарлик ва назорат Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467950" id="467950">3. Қуйидагилар:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467954" id="467954">давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилиш умумдавлат тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467957" id="467957">мавжуд ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг миқдор ва сифат таркибини аниқлаш, уларнинг самарали ва оқилона режалаштирилишини ва уруш даврида улардан Қуролли Кучлар ва иқтисодиёт эҳтиёжлари учун фойдаланилишини таъминлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467960" id="467960">резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан Қуролли Кучларнинг сафарбарлигини кучайтириш ва кейинчалик уруш даври шароитларида Қуролли Кучларни улар билан тўлдириш учун зарур ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ва резервда сақлаб туриш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳарбий рўйхатга олишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467964" id="467964">4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467966" id="467966">Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги <a href="/mact/243732#468016">Низом </a>талаблари сифатли ва самарали бажарилишини, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатга олиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминласинлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467970" id="467970">2003 йил 1 июнгача ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан таълим муассасалари, туман, шаҳар ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари штат жадвалларини ўрганиб ва аниқлаб чиқсинлар, ҳарбий ҳисобга олиш ходимлари лавозимлари мавжуд бўлмаган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги <a href="/mact/243732#468016">низомда </a>белгиланган юклама нормаларига мувофиқ тўлдиришни назарда тутсинлар. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467995" id="467995">5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов):</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467997" id="467997">икки ой муддатда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни автоматлаштирилган тарзда ҳарбий рўйхатга олишнинг классификаторли тизимини барпо этиш дастурини ишлаб чиқсин, уни рухсатсиз ахборот олиш ва ахборот ошкор бўлишидан ҳимоя қилишни ҳисобга олсин ҳамда унинг 2003-2004 йиллар мобайнида амалга оширилишини таъминласин. Махсус асбоб-ускуналар, техника ва дастурий таъминотни харид қилиш харажатларини 2003 йилда ажратилган маблағ билан таъминлаш лимити доирасида амалга оширсин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="467999" id="467999">2003 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий ҳисобга олишни ташкил этиш ва уни юритиш тартиби масалалари бўйича <a href="/mact/780812">йўриқномани</a> ишлаб чиқсин ва йўриқнома билан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини таъминласин. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468002" id="468002">6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Б. Нурмуродов) 2004 йилга бюджет прогнозини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни автоматлаштирилган тарзда ҳарбий рўйхатга олишнинг классификаторли тизимини барпо этиш учун махсус асбоб-ускуналар, техника ва дастурий таъминотни харид қилиш учун бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468006" id="468006">7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Ғ.Д. Облаяров зиммасига юклансин. </div></div><div class="SIGNATURE"><div name="468009" id="468009">Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="468011" id="468011">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="468012" id="468012">2003 йил 4 март,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="468013" id="468013">119-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="468016" id="468016"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="468017" id="468017">Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил<br /> 4 мартдаги 119-сон <a href="/mact/243732#467891">қарорига </a><br />ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="468018" id="468018">Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисида </div></div><div class="ACT_FORM"><div name="468020" id="468020">НИЗОМ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="468022" id="468022"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468023" id="468023">Мазкур Низом ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва унинг шакллари тартибини, шунингдек жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳарбий бошқарув, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг, шу жумладан таълим муассасалари мансабдор шахсларининг ҳарбий рўйхатга олишни юритиш бўйича мажбуриятларини белгилаб беради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468024" id="468024">1. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/78717">Қонунига </a>мувофиқ ташкил этилади ва уларнинг яшаш жойи бўйича юритилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi6575376" id="edi6575376"><a href="/mact/243732?ONDATE=11.06.2021 00#5529422">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="6575376" id="6575376"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="6575377" id="6575377">Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Ҳарбий прокуратурасининг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олиш тегишлича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси, Миллий гвардия қўмондони ва Бош прокурор томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="6575381" id="6575381">(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли <a href="/mact/6569860?ONDATE=16.08.2023 00#6571921">қарори </a>таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468027" id="468027">Тиббий тайёргарликка ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатдаги тегишли ҳарбий ихтисосликка турдош касб бўйича тайёргарликка эга бўлган аёллар жинсига мансуб шахслар ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий рўйхатига киритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468029" id="468029">2. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш тизими мамлакатда амал қилувчи паспорт тизими билан боғлиқ ҳолда юритилади. Рўйхатга олиш тизимининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шу жумладан таълим муассасалари томонидан таъминланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468030" id="468030">3. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш махсус ва умумий рўйхатларга бўлинади ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг, шу жумладан таълим муассасаларининг раҳбарлари томонидан уларнинг яшаш, ишлаш ва ўқиш жойлари бўйича юритилади. </div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5989"></label><div name="onTERM468031" id="onTERM468031">[<b>СПиТ:</b><div id="TERM892"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Ҳарбий хизмат / Махсус ҳарбий рўйхат]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468031" id="468031">Махсус ҳарбий рўйхатга олиш сафарбарлик даврида ва уруш даврида давлат бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун брон қилинган ҳарбий хизматга мажбурларни рўйхатга олиш ва назорат қилиш учун мўлжалланган. </div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5989"></label><div name="onTERM468032" id="onTERM468032">[<b>СПиТ:</b><div id="TERM891"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Ҳарбий хизмат / Умумий ҳарбий рўйхат]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468032" id="468032">Умумий ҳарбий рўйхатга олиш сафарбарлик даврида ва уруш даврида давлат бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун брон қилинмаган чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларни шахсий рўйхатга олиш ва назорат қилиш учун мўлжалланган. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни шахсий рўйхатга олиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек улар ишлайдиган ёки ўқийдиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасалари томонидан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468034" id="468034">4. Сафарбарлик чақириқ резерви хизматчиларини ҳарбий рўйхатга олиш мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳисобга олиш карточкалари алоҳида картотекага ажратилган ҳолда алоҳида амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468035" id="468035">Улар 27 ёшга тўлгандан кейин иккинчи тоифали резерв ҳарбий хизматга мажбурларнинг умумий рўйхатига ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468037" id="468037">Сафарбарлик чақириқ резерви хизматчиси ёки резервнинг ҳарбий хизматга мажбури белгиланган тартибда тинч даврда ҳарбий хизматга яроқсиз, уруш даврида чекланган яроқли деб топилган тақдирда, захирага ўтказилиши керак.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi5529446" id="edi5529446"><a href="/mact/243732?ONDATE=04.03.2003 00#468038">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5529446" id="5529446"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5529447" id="5529447">5. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi6575385" id="edi6575385"><a href="/mact/243732?ONDATE=11.06.2021 00#5529448">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="6575385" id="6575385"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="6575386" id="6575386">Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ҳарбий прокуратураси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази органлари ва ҳарбий тузилмаларига рўйхатга олиш учун берилган, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси кадрлари таркибига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурлар тегишли вазирликлар ва идораларнинг рўйхатида туради.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="6575388" id="6575388">(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли <a href="/mact/6569860?ONDATE=16.08.2023 00#6571924">қарори </a>таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi6575393" id="edi6575393"><a href="/mact/243732?ONDATE=11.06.2021 00#5529451">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="6575393" id="6575393"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="6575397" id="6575397">Улар хизматдан бўшатилгандан кейин бўшатиш пайтидаги лавозимлари ва унвонлари бўйича яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига рўйхатга олиш учун бериладилар, хизматни Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳарбий прокуратура органларида ўтаган шахслар бундан мустасно. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="6575398" id="6575398">(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли <a href="/mact/6569860?ONDATE=16.08.2023 00#6571926">қарори </a>таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi6575401" id="edi6575401"><a href="/mact/243732?ONDATE=11.06.2021 00#6575399">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="6575401" id="6575401"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="6575403" id="6575403">Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳарбий прокуратураси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази органларига рўйхатга олиш учун берилаётган ҳарбий хизматга мажбурларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси кадрлари таркибига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва фавқулодда вазиятлар вазирининг, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази бошлиғининг, Миллий гвардия қўмондонининг, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Бош прокурор, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг буйруғидан кўчирма асосида амалга оширилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="6575406" id="6575406">(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли <a href="/mact/6569860?ONDATE=16.08.2023 00#6571927">қарори </a>таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468051" id="468051">6. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилиш, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида ушбу ишларнинг ҳолати устидан назорат қилиш Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468052" id="468052">Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни шахсий рўйхатга олиш зиммасига юкланган ўзларига қарашли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатга олишнинг ҳолати устидан назорат қилиш вазифаси юкланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468053" id="468053">7. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек рўйхатга олиш ва ҳисобот беришнинг тегишли бланкалари Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади, улар ўзларига қарашли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим муассасаларини, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларини ва фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органларини ушбу ҳужжатлар ва бланкалар билан таъминлайди.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi6575409" id="edi6575409"><a href="/mact/243732?ONDATE=11.06.2021 00#5529465">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="6575409" id="6575409"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="6575410" id="6575410">Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Ҳарбий прокуратуранинг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномалар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, рўйхатга олиш ва ҳисобот беришнинг тегишли бланклари тегишлилиги бўйича Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="6575411" id="6575411">(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли <a href="/mact/6569860?ONDATE=16.08.2023 00#6571929">қарори </a>таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468055" id="468055">8. Қуйидагилар:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468056" id="468056">офицернинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, контракт бўйича ҳарбий хизматчи гувоҳномаси бланкалари, ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси, қайд этиш гувоҳномаси ва муқобил хизмат хизматчиси гувоҳномаси, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурларнинг махсус ҳарбий рўйхатдаги ҳолатини белгиловчи гувоҳномалар ва билдиришномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари ҳисобланади. Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналарида қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликлар (идоралар)га ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468057" id="468057">Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар тоифаси учун белгиланган тартибда ҳисобга олинади, сақланади ва ҳисобдан чиқарилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468058" id="468058">Офицер шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, контракт бўйича ҳарбий хизматчи гувоҳномаси, захирадаги офицер гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома, қайд этиш гувоҳномаси ва муқобил хизмат хизматчиси гувоҳномаси бланкалар учун ҳақ ундирилмасдан берилади. Йўқотилган, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар ўрнига гувоҳномаларни такроран беришда бланкалар учун ҳақ ундирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468059" id="468059">Муқобил хизмат хизматчиларига улар хизмат қилган даврда муқобил хизмат хизматчиси гувоҳномаси берилади. Хизмат муддати тамом бўлгач муқобил хизматдан бўшатилганда ёки турли сабабларга кўра муддатидан олдин бўшатилганда уларга ҳарбий гувоҳнома берилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468060" id="468060">9. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида рўйхатга олиш:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468061" id="468061">Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан умумий ҳарбий мажбурият бажарилишини ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/78717">Қонунида </a>белгиланган ҳарбий рўйхатга олиш қоидаларига риоя қилиш назорат қилинишини таъминлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468062" id="468062">сафарбарлик даврида ва уруш даврида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқларига раҳбарлар таркибини, муҳандис-техник ходимларни, малакали ишчиларни брон қилишни ўз вақтида расмийлаштиришни ташкил этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468063" id="468063">сафарбарлик бўйича чақирилиши керак бўлган мутахассисларни алмаштириш учун зарур кадрлар резервини олдиндан тайёрлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468064" id="468064">сафарбарлик тадбирларини ўтказишда ҳарбий бошқарув маҳаллий органларига ёрдам бериш мақсадларида юритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468065" id="468065">10. Мудофаа ишлари органлари ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни яшаш жойлари бўйича ҳарбий рўйхатга олишга, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шу жумладан таълим муассасаларида уни юритишнинг ҳолати ва тартибини назорат қилишга мажбурдирлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468066" id="468066">11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468067" id="468067">ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда яшовчи барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўлиқ ва сифатли рўйхатга олинишини таъминлашга;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468068" id="468068">ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич рўйхатга олиш карточкаларини захирадаги офицерлар гувоҳномалари ва ҳарбий гувоҳномалардаги, қайд этиш гувоҳномалари ва муқобил хизмат хизматчилари гувоҳномаларидаги ёзувлар билан мунтазам равишда солиштиришга ҳамда ушбу карточкаларни бир йилда камида бир марта солиштириш учун туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этишга;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468069" id="468069">ўн кун муддатда ҳарбий рўйхатга олинган ва ундан чиқарилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига хабар беришга мажбурдирлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468070" id="468070">12. Идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасалари маъмурияти қуйидагиларга мажбурдир:</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi7762229" id="edi7762229"><a href="/mact/243732?ONDATE=04.03.2003 00#468071">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="7762229" id="7762229"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="7762234" id="7762234">мазкур корхона, муассаса, ташкилот ва таълим муассасасининг барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий статистика қўмитаси томонидан белгиланадиган қоидалар ва шакллар бўйича тўлиқ ва сифатли рўйхатга олинишини таъминлаш;</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="7762239" id="7762239">(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли <a href="/mact/7756779?ONDATE=07.10.2025 01#7757134">қарори </a>таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468072" id="468072">захирадаги офицерлар гувоҳномаларидаги, ҳарбий гувоҳномалардаги, қайд этиш гувоҳномаларидаги ва муқобил хизмат хизматчиларининг гувоҳномаларидаги ёзувларни уларнинг шахсий карточкаларидаги (Т-2-шакл) ёзувлар билан доимий равишда аниқлаштириб бориш ҳамда ушбу карточкаларни солиштириш учун ҳар йили камида бир марта туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468073" id="468073">ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, яшаш жойи манзили, хизматдаги мавқеи, умумтаълим ва техник тайёргарлигидаги ўзгаришларни мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш ҳамда беш кун муддатда ушбу ўзгаришларни уларнинг шахсий карточкаларига киритиш, бу тўғрида тегишли ҳарбий рўйхатга олиш органларига улар томонидан белгиланадиган муддатларда, лекин ҳар ойда камида бир марта маълум қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468074" id="468074">раҳбарлар, муҳандис-техник ходимлар ва малакали ишчилар таркибидаги ҳарбий хизматга мажбурлар сафарбарлик даври ва уруш даври учун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқларига брон қилиб қўйилишини ўз вақтида расмийлаштириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468075" id="468075">ишга (ўқишга) янги қабул қилинган ёки ишдан (ўқув юртидан) бўшатилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида етти кун муддатда мудофаа ишлари бўлимларига хабар қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468076" id="468076">фуқароларни ишга (ўқишга) қабул қилишда уларда ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари (ҳарбий хизматга мажбурларда — захирадаги офицер гувоҳномасининг, ҳарбий гувоҳноманинг, чақирилувчиларда эса — қайд этиш гувоҳномаси) мавжудлигини текшириш ҳамда уларнинг ҳарбий ҳисобда туришини аниқлаш. Фуқаролар фақат яшаш жойи бўйича ҳарбий ҳисобга қўйилганидан кейингина ишга (ўқишга) қабул қилинадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468077" id="468077">13. Юқори органга эга бўлмаган нодавлат сектордаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан таълим муассасалари ҳарбий ҳисобни юритиш масалалари юзасидан ўзлари жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳисобот берадилар. Ушбу ҳолларда ҳокимлик уларни ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш бўйича бланкалар, ҳисобот шакллари ва бошқа ҳужжатлар намуналари билан таъминлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468078" id="468078">Нодавлат сектордаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатга олиш, шунингдек улар бўйича ҳисобот бериш ушбу Низомнинг <a href="/mact/243732#468070">12-бандида </a>назарда тутилган қоидалар бўйича амалга оширилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi3441520" id="edi3441520"><a href="/mact/243732?ONDATE=04.03.2003 00#468079">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="3441520" id="3441520"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="3441521" id="3441521">14. Жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, зиммасига ҳарбий ҳисобни юритиш юкланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасалари раҳбарлари, ички ишлар, фуқаролик ҳолатларини қайд этиш терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув ва дастлабки тергов органлари, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари, уй-жойлардан фойдаланиш органлари ва уй эгалари «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг <a href="/mact/78717#84270">45-моддасига </a>мувофиқ ҳарбий бошқарув маҳаллий органларига уларнинг ишида кўмаклашиши ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан умумий ҳарбий мажбуриятнинг бажарилишини ва ҳарбий рўйхатга олиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриши шарт.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="3441522" id="3441522">(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли <a href="/mact/3435729?ONDATE=04.12.2017 00#3438283">қарори</a> таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468080" id="468080">15. Мудофаа ишлари органлари, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан таълим муассасаларидаги ҳарбий рўйхатга олиш ходимлари сони бир ходим ҳисобига юклама нормасидан келиб чиққан ҳолда:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468081" id="468081">а) мудофаа ишлари бўлимларида:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468082" id="468082">ҳисобда 1500 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар бўлганда – ҳисобга олиш ва брон қилиш бўйича бир нафар ходим, ҳисобда 1500 дан 3000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар бўлганда — икки нафар ана шундай ходим ва шундан кейинги ҳар 1500 нафар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳисобига — бир нафардан ходим;</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi6736282" id="edi6736282"><a href="/mact/243732?ONDATE=04.03.2003 00#468083">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="6736282" id="6736282">(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли <a href="/mact/6721144?ONDATE=01.01.2024 00#6724841">қарорига </a>асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468085" id="468085">в) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468086" id="468086">ҳисобда 500 дан 2000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — асосий ишидан озод қилинган бир нафар ходим, ҳисобда 2000 дан 4000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — икки нафар ходим, ҳисобда 4000 дан 7000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — уч нафар ходим ва шундан кейинги ҳар 3000 нафар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳисобига — бир нафардан ходим белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468087" id="468087">Ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳарбий рўйхатга олиш ходимлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида эса — ўз маблағлари ҳисобига таъминланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468088" id="468088">16. Ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шу жумладан таълим муассасаларида ҳисобда 500 нафардан кам ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш ва брон қилиш ишлари белгиланган тартибда ҳокимлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, корхона, ташкилот ва муассасанинг, шу жумладан таълим муассасасининг ходимларидан бирига ўриндошлик бўйича юкланади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi2295647" id="edi2295647"><a href="/mact/243732?ONDATE=04.03.2003 00#468089">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2295647" id="2295647"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2295648" id="2295648">17. Ҳарбий рўйхатга олиш билан шуғулланувчи ходимларни тасдиқлаш, алмаштириш ва ишдан бўшатиш тегишли равишда туман (шаҳар) ҳокими, фуқаролар йиғини кенгаши, идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ва таълим муассасаси раҳбарлари томонидан мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="2295652" id="2295652">(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 декабрдаги 327-сонли <a href="/mact/2291760?ONDATE=16.12.2013 00#2292234">қарори</a> таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 654-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468090" id="468090">18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва бирлашмалар раҳбарлари:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468091" id="468091">жойлардаги давлат бошқарув органларида, тасарруфларидаги корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасаларида ҳарбий рўйхатга олиш ишларининг аҳволини назорат қилиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468093" id="468093">жойлардаги ҳарбий рўйхатга олиш ишларининг аҳволи масалаларини мунтазам равишда кўриб чиқиши ва уларни яхшилаш чора-тадбирларини кўриши шарт.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="468094" id="468094">19. Ҳарбий рўйхатга олиш бўлимлари, ҳарбий сафарбарлик органлари ходимларидан ҳарбий рўйхатга олиш ва сафарбарлик ишлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа вазифаларни бажариш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi5947612" id="edi5947612"><a href="/mact/243732?ONDATE=04.03.2003 00#468095">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5947612" id="5947612"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5947613" id="5947613">20. Ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар ва мансабдор шахслар ҳарбий рўйхатга олиш қоидаларини бузганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5947614" id="5947614">(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли <a href="/mact/5936929?ONDATE=05.04.2022 00#5938130">қарори</a> таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="7210211" id="7210211">Қаранг: Ўзбекитсон Республикаси Жиноят кодексининг <a href="/mact/271704">ХХIV боби</a> («Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари»).</div></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="467896" id="467896">(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 48-модда; 2004 й., 30-сон, 345-модда; 2013 й., 50-сон, 654-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон , 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1021/2335-сон; 11.06.2020 й., 09/20/370/0746-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
