1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқда иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, уларнинг хўжалик фаолияти учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналари санацияси бўйича Ҳукумат комиссиясининг 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарини 2002 йилда фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Қуйидагилар:
Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларининг Меҳнатобод, Мирзаобод ва Ёзёвон туманларининг қишлоқ хўжалиги корхоналарини тўлиқ ҳажмда фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифи;
Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод ва Мирзаобод туманлари бўйича 2002 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари экишнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тавсия этилган тузилмаси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
*1-2-иловалар берилмайди.
2. Қуйидагилар:
2002 йилда Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод ва Мирзаобод туманларида инфратузилма объектларини ташкил этишга доир топшириқ 3-иловага* мувофиқ;
*3-илова берилмайди.
Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия тўғрисидаги намунавий низом 4-иловага мувофиқ;
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш тартиби 5-иловагамувофиқ;
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш тартиби 7-иловага мувофиқ;
Янгидан ташкил этилган фермер хўжаликларига тижорат банклари томонидан кредит бериш қоидалари 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналари 4—7-иловаларга қатъий мувофиқ ҳолда фермер хўжаликларига айлантирилишини таъминласин;
мазкур қарор билан тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқ қайта ташкил этилаётган хўжаликлар негизида фермер хўжаликлари барпо этишнинг барча жиҳатларини қамраб олувчи методик тавсияларни аниқ мисоллар асосида ишлаб чиқсин ва жойларга етказсин;
бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш жараёнларини тушунтириш бўйича жойларда махсус семинарлар ташкил этсин;
4. «Пахта-банк», «Ғалла-банк», хизмат кўрсатувчи бошқа тижорат банклари, «Ўзнефтмаҳсулот» ва «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компаниялари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари қайта ташкил қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг қуйидаги объектлари барпо этилишини таъминласинлар:
тижорат банкининг филиали;
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» компаниясининг фермер хўжаликларини минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий воситалар билан таъминлаш бўйича туман бўлинмаси омбори;
«Ўзнефтмаҳсулот» компанияси тегишли нефть базасининг фермер хўжаликларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш бўйича филиали;
қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг мавжуд техникаси негизида муқобил машина-трактор парки;
хўжалик ҳисоби асосида сувдан фойдаланувчилар уюшмаси (қайта ташкил этилаётган хўжаликлар ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш учун).
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзагромашсервис» уюшмаси қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари негизида барпо этилаётган деҳқон ва фермер хўжаликларига техник хизмат кўрсатиш бўйича машина-трактор парки барпо этишга доир тавсияларни ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
6. Қайта ташкил этилаётган хўжаликлар ҳудудида барпо этилаётган бозор инфратузилмаси объектларининг ишлаб чиқариш, молиявий ва моддий-техника базасини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида истисно тариқасида:
фермер хўжаликларини минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш бўйича бўлинмалар мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан икки йил муддатга;
сувдан фойдаланувчилар уюшмалари хизматлари қўшилган қиймат солиғи, фойда ва мулк солиғи ҳисобланиши ва тўланишидан икки йил муддатга озод қилинсин.
қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ижтимоий инфратузилма объектлари хатлов ўтказилгандан кейин қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия томонидан қайта баҳолаш пайтидаги бозор нархлари ҳисобга олинган ҳолда баҳоланади;
қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси балансидаги болалар мактабгача муассасалари, мактаблар ва қишлоқ врачлик пунктлари белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари балансига берилади;
ижтимоий инфратузилманинг бошқа объектлари, газ қувури магистраллари ва газ тақсимлаш пунктлари, электр қуввати узатиш линиялари, хўжаликлараро ирригация иншоотлари қайта баҳолангандан кейин белгиланган тартибда тегишли равишда «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекэнерго» компанияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар балансига берилади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда юридик ва консалтинг хизматларининг зарур тармоғи, шунингдек фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш бўйича нодавлат тайёрлов ва савдо-воситачилик ташкилотлари ҳамда бозорнинг бошқа субъектлари барпо этилишини таъминласинлар.
9. Ўзбекистон Телерадио компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси қишлоқда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришга доир амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижаларини мунтазам равишда ёритиб борсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 январь,
8-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорига 4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1 Мазкур Низом Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссияни (кейинги ўринларда «комиссия» деб аталади) ташкил этиш тартибини ва унинг фаолиятини тартибга солади, унинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
1.2. Комиссия туман ҳокимининг қарори билан ташкил этилади.
Комиссияга лавозимига кўра туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи бошчилик қилади.
Комиссия қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбарлари, мутахассислари, аъзолари (ходимлари)дан, шунингдек касаба уюшмаси, хизмат кўрсатувчи банк, ер ресурслари туман хизмати вакилларидан иборат таркибда тузилади.
1.3. Комиссия ишига туман ҳокимининг қарори билан, шунингдек молия ва солиқ органлари, қишлоқ ва сув хўжалиги туман бошқармаси, деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳам жалб этилади.
1.4. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш ишларининг изчиллиги илова қилинаётган схема бўйича амалга оширилади.
II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
2.1. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш режасини ишлаб чиқиш;
ер ресурслари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, тугалланмаган қурилиш ва бошқа моддий бойликларни хатлаш;
фермер хўжалиги ташкил этиш бўйича танловда қатнашиш учун талабгорларни танлаш;
танловни ўтказиш ҳамда фермер хўжалиги ташкил этиш ҳуқуқини бериш учун қобилиятли, тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган меҳнатсевар ва тадбиркор фуқароларни аниқлаш;
активлар ва пассивларни ташкил этилаётган фермер хўжаликлари ўртасида тақсимлаш.
2.2. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:
қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси аъзолари ўртасида таништириш-тушунтириш ишлари олиб бориш;
оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа қулай шаклда қишлоқ хўжалиги корхонаси фермер хўжаликларига айлантирилиши тўғрисида аҳолини хабардор қилиш;
дебиторлик қарзларни ундириб олиш ишларини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги корхонаси фермер хўжаликларига айлантирилиши тўғрисида кредиторларни хабардор қилиш ҳамда қарзларни таркибий қайта кўриб чиқиш бўйича бундан кейинги ўзаро муносабатларни улар билан келишиш ва қарзларни қайтариш муддатларини белгилаш;
хўжалик аъзолари ва бошқа шахсларни фермер хўжаликлари ташкил этиш учун талабгорларни танлаб олиш ва танлов ўтказиш тартиби, таклиф этилаётган ерларни танлаш тартиби билан ва қишлоқ хўжалиги корхонасини қайта ташкил этишнинг бошқа шартлари билан таништириш;
қишлоқ хўжалиги корхонасининг активлари ва пассивларини ташкил этилаётган фермер хўжаликлари ўртасида тақсимлаш бўйича ажратувчи баланс ва ўтказма ҳужжат тузиш;
ижтимоий инфратузилма объектларини аниқлаш ва уларни ҳокимиятнинг тегишли маҳаллий органларига ва бошқа ташкилотларга беришни ташкил этиш;
хўжаликларнинг ортиқча ва фойдаланилмаётган асосий фондлари ва моддий бойликларини сотишни ташкил этиш;
ўтказилаётган тадбирларни тегишли баённомалар билан расмийлаштириш.
III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
хўжаликнинг раҳбари ва бошқа мутахассисларидан бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари, бошқа зарур ахборотлар белгиланган муддатларда тақдим этилишини талаб этиш;
мавжуд қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мувофиқ талабгорларнинг фермер хўжаликлари ташкил этиш учун берилган аризаларини асосли рад этиш.
3.2. Комиссия қуйидагиларга мажбурдир:
талабгорларнинг сўровлари бўйича фермер хўжаликлари ташкил этилиши юзасидан зарур ахборотларни тақдим этиш;
қилинган ишлар тўғрисида қишлоқ хўжалиги корхонасининг якуний умумий йиғилишига ва туман ҳокимига якуний ҳисобот тақдим этиш;
комиссия ишининг ошкоралигини ва унинг натижалари билан танишишни таъминлаш;
фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича танлов ўтказишда холислик ва одилликни таъминлаш;
4.1. Комиссия мажлиси заруриятга кўра, бироқ қишлоқ хўжалиги корхонасини қайта ташкил этишнинг бутун даври мобайнида бир ҳафтада камида бир марта ўтказилади.
4.2. Комиссия мажлиси комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда кун тартибидаги масалалар бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадир. Комиссиянинг қарорига кўра овоз бериш очиқ ёки яширин усулда ўтказилади, комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овоз бериш ҳуқуқига эгадир. Қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
4.3. Комиссия фаолиятига унинг раиси раҳбарлик қилади. Комиссия раиси комиссия аъзолари ва жалб этилган шахслар фаолиятини мувофиқлаштиради, қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ўз ваколатлари доирасида кўрсатмалар беради.
4.4. Комиссия ишида комиссия аъзолари доимий ишдан ажралмаган ҳолда қатнашадилар ва ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажарадилар, шу муносабат билан уларнинг ишига қўшимча ҳақ тўланмайди.
4.5. Комиссиянинг қарорига мувофиқ жалб этилган аудиторлар ва ташқи экспертлар ишига қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг маблағлари ҳисобига ҳақ тўланади.
V. КОМИССИЯНИ ТУГАТИШ
5.1. Комиссиянинг ваколатлари қайта ташкил этиш тугаллангандан кейин тўхтатилади.
5.2. Комиссия тугатилгандан кейин комиссиянинг қишлоқ хўжалиги корхонасини қайта ташкил этиш бўйича ҳужжатлари давлат архивига топширилади.
Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия тўғрисидаги намунавий низомга ИЛОВА
I босқич Умумий йиғилиш ўтказилгандан кейин 3 кун мобайнида
1. Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисида умумий йиғилишнинг қарорини қабул қилиш. 2. Қайта ташкил этиш бўйича комиссия ташкил этиш ва у тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
Умумий йиғилиш ва туман ҳокими туман ҳокими
IIбосқич (Комиссия ташкил этилгандан кейин) 3 кун мобайнида
2. Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисида кредиторларни хабардор қилиш ва кейинги ўзаро муносабатларни улар билан келишиш.
3 ҳафта мобайнида
3. Мол-мулк ва ер участкаларини комплекс хатловдан ўтказиш, шунингдек ернинг қийматини баҳолаш.
3 ҳафта мобайнида
4. Тузилаётган фермер хўжаликларининг ер участкаларини белгилаш учун қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг ер фондини қайта тақсимлаш лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш.
танлов ўтказилгунгача
5. Ариза берган хўжалик аъзолари ҳамда бошқа шахслар ўртасида танлов ўтказиш ва фермер хўжалиги ташкил этиш учун талабгорларни танлаш шартлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориш.
4 ҳафта мобайнида
6. Фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича талабгорлардан тушган аризаларни ўрганиб чиқиш ва кўриб чиқиш.
5-ҳафта мобайнида
7. Ернинг аниқ бир участкасида фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисида ариза берган танлов қатнашчиларининг дастурларини баҳолаш.
5-ҳафта мобайнида
8. Танловда қатнашиш ҳуқуқини олган талабгорлар рўйхатини маълум қилиш.
5-ҳафта мобайнида
9. Танловда иштирок этишга қўйилмаган талабгорларга бунинг сабабини ёзма равишда асослаб бериш.
6-ҳафтада
10. Талабгорлар ўртасида танлов ўтказиш ва танлов ғолиблари тўғрисида хабар қилиш.
6-ҳафтада
11. Ташкил этилаётган фермер хўжаликлари ўртасида активлар ва пассивларнинг ажратувчи балансини тузиш.
7-ҳафтада
12. Қарор чиқариш ва танлов якунлари тўғрисидаги баённомани тасдиқлаш.
III босқич (Танлов якунлари тўғрисидаги баённома тасдиқлангандан кейин) 1 ҳафта мобайнида 1 ҳафта мобайнида
1. Фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича танлов ғолибларига доир туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш ва тегишли органларда рўйхатдан ўтказиш. 2. Ер ажратиш, ер участкаси ижараси шартномасини расмийлаштириш.
Туман ҳокимлиги
IV босқич Фермер хўжаликлари рўйхатдан ўтказилгандан кейин 1 ҳафта мобайнида
Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни ва қарзлар бўйича мажбуриятларни расмийлаштириш.
Қайта ташкил этиш бўйича комиссия ва туман ҳокимлиги
V босқич Умумий йиғилиш ўтказилгандан кейин 2 ой мобайнида Фермер хўжаликлари рўйхатдан ўтказилгандан кейин 2 ҳафта мобайнида
Банк филиалини ташкил этиш. Фермерларни ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш хизматларини ташкил этиш. Фермерларни минерал ўғитлар билан таъминлаш хизматларини ташкил этиш. Муқобил машина-трактор парки ташкил этиш. Сувдан фойдаланувчилар уюшмасини ташкил этиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорига 5-ИЛОВА
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш
ТАРТИБИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Тартиб қишлоқ хўжалик корхонасини фермер хўжаликларига айлантиришда талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш шартларини белгилаб беради.
1.2. Мазкур Тартибда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
танлаш — фермер хўжалиги ташкил этиш ҳуқуқини олиш учун танловда иштирок этувчи талабгорларни танлаш шакли;
танлов — қобилиятли, тегишли билимлар ва кўникмаларга эга бўлган меҳнатсевар ва тадбиркор фуқароларга фермер хўжалиги ташкил этиш ҳуқуқини бериш мақсадида уларни аниқлаш;
танлов объекти — қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси мулкининг бир қисми берилган ҳолда муайян ер участкасида фермер хўжалиги ташкил этиш ҳуқуқи;
танлов ташкилотчиси — қишлоқ хўжалик корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия
1.3. Ўтказилаётган танловнинг асосий мақсади фермер хўжаликлари ташкил этиш учун хўжаликнинг қобилиятли ва тадбиркор аъзоларини ва бошқа талабгорларни аниқлаш ҳисобланади.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида кўрсатиб ўтилган мезонлар бўйича белгиланади.
II. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
2.1. Фермер хўжаликлари ташкил этиш учун талабгорларни танлашни ва уларни аниқлаш бўйича танлов ўтказишни ташкил этиш қишлоқ хўжалик корхонасини қайта ташкил этиш бўйича комиссияга юкланади.
2.2. Комиссия қишлоқ хўжалик корхонасининг хўжалик-молия фаолияти билан боғлиқ барча кўрсаткичларни ўрганиб чиқади ва хўжаликни комплекс хатловдан ўтказади (хўжаликка қарашли мол-мулкни, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишнинг аҳволини, алмашлаб экиш ва экинларнинг жойлаштирилишини, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини, хўжаликлараро ва хўжалик ички суғориш тизимлари ҳамда коллектор-дренаж тизимлари, қишлоқ хўжалик техникаси мавжудлигини, чорва моллари бош сонини, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни аниқлайди).
2.3. Фермер хўжаликлари учун ер участкалари хариталарини шакллантириш учун ер фондининг мавжуд ҳолати ва тасдиқланган бош режалар ёки давлат дастурларида назарда тутилган аҳоли пунктларини ва деҳқон хўжаликларини, ирригация-мелиорация ва йўл тармоқларини, бошқа муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, қурилиш объектларини ривожлантириш истиқболларини таъминловчи ер майдонларига бўлган эҳтиёжни, амалдаги чеклашлар ва сервитутларни, лойиҳага кўра ташкил этилаётган фермер хўжаликларига бевосита ижарага бериш назарда тутилмаган ердан фойдаланиш ва бириктиришнинг бошқа шартларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхонасига қарашли ер фондини қайта тақсимлаш лойиҳаси (схемаси) асос қилиб олинади.
Лойиҳа (схема) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасининг туман хизматлари томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.
2.4. Ер участкалари танловга уларнинг майдони, мазкур ер участкаларига тўғри келувчи мулк улуши ва кредиторлик қарзлари аниқланганидан кейин қўйилади.
2.5. Комиссия танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган фуқароларнинг аризаларини қабул қилиш муддатларини белгилайди.
Танлов ўтказилишидан бир ой олдин маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа қулай шаклда қишлоқ хўжалик корхонасининг қайта ташкил этилиши ва танлов ўтказилиши тўғрисида эълон берилади.
танловга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларга қўйиладиган талаблар;
танловга қўйилган ер участкалари майдонлари ва чорвачилик фермалари кўрсаткичлари ҳамда бошқа тегишли тавсифлар;
ҳар бир ер участкасига тегишли мол-мулк улуши ва кредиторлик қарзи миқдори;
танловни ўтказиш тартиби;
танловда иштирок этиш учун аризалар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишнинг узил-кесил муддатлари;
танловнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи;
танловни ўтказиш комиссиясининг манзили ва телефон рақами.
2.7. Танловни ўтказиш тўғрисидаги ахборот лўнда ва аҳоли учун тушунарли бўлиши лозим.
III. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ
3.1. Танловда иштирок этиш ҳуқуқига қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг аъзолари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари эгадир.
3.2. Фермер хўжаликларини ташкил этаётган талабгорлар танлаш ва танловда иштирок этиш учун комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:
танловда иштирок этишга талабгорнинг мазкур Тартибга 1-иловага мувофиқ намуна бўйича аризаси, унда муайян ер участкасининг тартиб рақами, бириктирилган ер майдонидан кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан кам бўлмаган ҳосилдорликни таъминлаш, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси томонидан тасдиқланган қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш схемасига риоя этган ҳолда 10 йил муддат мобайнида ишлаб чиқариш ихтисослашувини ўзгартирмаслик, алмашлаб экишга риоя этган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш кафолати, тупроқ унумдорлигини ошириш, кредиторлик қарзларни белгиланган муддатларда тўлаш, шунингдек комиссия томонидан қўйилган бошқа шартларни ўз вақтида бажариш тўғрисидаги мажбуриятлар кўрсатилади;
мутахассисликни, иш тажрибаси ва стажни тасдиқловчи ҳужжатлар;
бизнес-режа асосий иқтисодий кўрсаткичларининг ҳисоб-китоби;
тавсиянома хатлар (зарур ҳолларда).
3.3. Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш танлов ўтказилишидан ўн кун олдин тўхтатилади.
3.4. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:
биринчи босқичда — ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
иккинчи босқичда — талабгорларнинг аризаларида баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги ўрганиб чиқилади.
Танлов ўтказилгунга қадар комиссия муайян ер участкасида фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисида ариза тақдим этган талабгорларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади, ҳар бир иштирокчининг лойиҳаси алоҳида баҳоланади. Бунда ариза берувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
3.5. Комиссия қарорига кўра танлаб олинган талабгорлар танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.
3.7. Комиссия танловда иштирок этишга қўйилган шахслар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни ёзма шаклда эълон қилиши, шунингдек танловда иштирок этишга қўйилмаган шахсларга ёзма шаклда асосли рад жавобларини йўллаши шарт.
3.8. Танловни ўтказиш қоидалари ва талабларига риоя этмаган, қонун ҳужжатларига асосан талабгорлар деб эътироф этилмаган, танловда иштирок этиш учун аризаларни ўз вақтида тақдим этмаган шахслар танловда иштирок этишга қўйилмайди.
4.1. Танлов ўтказиладиган куни комиссия барча талабгорлар иштирокида фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича мажбуриятлар кўрсатилган аризаларни ўқиб эшиттиради.
Комиссия аъзолари танлаб олинган талабгорлар иштирокида улар томонидан тақдим этилган таклифларни муҳокама этади ва 10 балли шкала (тизим) бўйича баҳолайди.
4.2. Танловга қўйилган ҳар бир ер участкаси бўйича энг кўп балл тўплаган шахс танлов ғолиби деб ҳисобланади. Бошқа барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда қайта ташкил этилаётган хўжалик аъзосига имтиёз берилади.
4.3. Танлов ғолиблари тўғрисидаги танлов йиғилиши тугаганидан кейинги якуний баённома комиссия томонидан икки нусхада тузилади ва хўжаликнинг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланади.
4.4. Танлов якунлари тўғрисидаги материаллар комиссия томонидан оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа қулай шаклда эълон қилинади.
V. ЕР УЧАСТКАСИНИ ИЖАРАГА ОЛИШ ШАРТНОМАСИНИ ВА ТАНЛОВ ҒОЛИБИНИНГ МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
5.1. Танловда ғолиб чиққан шахс фермер хўжалигининг бошлиғи деб эътироф этилади.
5.2. Туман ҳокимининг қароридан кейин амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхонасининг ер фондини қайта тақсимлаш лойиҳа (схема)си амалда рўёбга чиқарилади (фермер ва деҳқон хўжаликларига ерни ижарага ажратиш, фойдаланилмаётган ерларни захира ерлар тоифасига ўтказиш ва ҳоказо).
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш тартибига 1-ИЛОВА
___________________________________________
(хўжалик номи)
хўжалигини қайта ташкил этиш бўйича комиссия раиси
__________________________________________ га
(ф.и.о.) __________________________________ да яшовчи
(маълумоти, мутахассислиги, иш тажрибаси ва стажи, шу жумладан қишлоқ хўжалигида) ________________________________________________________________________________________________________________________
Ташкил этиладиган фермер хўжалиги ходимлари тўғрисидаги маълумотлар:
(ходимлар сони, уларнинг билими, тажрибаси ва иш стажи, шу жумладан қишлоқ хўжалигида) ________________________________________________________________________________________________________________________
Ўз навбатида бириктириладиган ер участкасидан юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йилда ўртача ҳисоблаганда) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаган миқдорда таъминлаш, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддасига мувофиқ сув объектларидан фойдаланиш мажбуриятларини бажариш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан Ер кодексининг 48-моддасига мувофиқ фойдаланиш мажбуриятларини бажариш, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси томонидан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш схемасига риоя қилга ҳолда 10 йил мобайнида ишлаб чиқариш ихтисослашувини ўзгартирмаслик, алмашлаб экишга риоя қилган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар сотиш, кредиторлик қарзларни муддатларида тўлаш, шунингдек комиссия томонидан қўйилган бошқа шартларни бажариш мажбуриятини ўз зиммамга оламан.
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси базасида фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш тартибига 2-ИЛОВА
Кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб аталадиган вилояти____________________________________________ тумани ҳокимлиги номидан ҳоким ____________________________________бир томондан ва туман ҳокимининг 200 __ йил « ___ » _____________ даги __________- сон қарори билан ташкил этилган, кейинги ўринларда «Ижарачи» деб аталадиган фермер хўжалиги бошлиғи
________________________________________________________________________________________________________________________(хўжаликнинг номи, хўжалик бошлиғининг исми, фамилияси ва отасининг исми)
иккинчи томондан ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.
I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ
1. Ижарага берувчи ________________ тумани ерларидаги _____________ гектар ер участкасини 200 __ йил « ____ » ______________________ дан бошлаб _________ йил муддат билан узоқ муддатли ижарага беради, Ижарачи эса ижарага қабул қилиб олади.
Ер участкаси чегаралари ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган фермер хўжалиги ерларининг тархида кўрсатилган.
2. Ер участкаси ______________________________________________________ (ихтисослашуви) фермер хўжалигини юритиш учун узоқ муддатли ижарага берилмоқда.
3. Ер участкаси қуйидаги экин майдонларидан иборат:
ернинг норматив бўйича қиймати ___________________ минг сўм.
5. Ер участкасининг фойдаланилганлик даражаси ___________________ ;
6. Сервитутлар __________________.
II. ИЖАРА ҲАҚИНИ ТЎЛАШ
7. Ер учун ижара ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қишлоқ хўжалиги ерлари учун тасдиқланган муддатлар ва ставкалар бўйича ягона ер солиғи тарзида туман бюджетига тўланади.
8. Ижара ҳақининг ўз вақтида тўланмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
III. ИЖАРАГА БЕРУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
9. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки Шартнома шартлари Ижарачи томонидан бузилган тақдирда уни бекор қилишни белгиланган тартибда талаб қилиш;
ер участкасини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда харажатларни ва етказилган зарарни (шу жумладан бой берилган фойдани) тўлиқ қоплаш шарти билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиш;
ер участкасидан фойдаланилганлик даражасини ва сервитутларни аниқлаш.
10. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
ижарага олинган ер участкасининг ушбу Шартномада белгиланган муддатларда натура ҳолида (ўз жойида) берилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўсимликларни суғориш учун ажратилган лимитларга мувофиқ сув берилишини таъминлаш;
ер участкасида белгиланган мақсадда ва фермер хўжалиги уставига мувофиқ мустақил равишда хўжалик юритиш;
экилган ва ўтқазилган қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўсимликларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҳамда уларни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;
ер участкасидаги кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ерларнинг бошқа фойдали хоссаларидан фойдаланиш;
ерларни суғориш, захини қочириш, агротехника ва бошқа мелиоратив ишларни амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини, ўсимликларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;
Ижарага берувчи билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда ишлаб чиқариш мақсадидаги ҳамда бошқа иморат ва иншоотлар қуриш. Уларни қайта қуриш ва бузишни ер участкасининг белгиланган мақсадига ҳамда лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;
ер участкаси олиб қўйилганда ўзига етказилган зарарни (шу жумладан бой берилган фойдани) ёки ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилганда харажатларни ундириб олиш.
Ижарачи «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
12. Ижарачи қуйидагиларга мажбур:
ихтисослашувни 10 йил мобайнида сақлаш;
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулотлар етиштиришни (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда) ташкил этиш;
ерлардан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилиш технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўймаслик;
ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларининг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
ерларни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида назарда тутилган тадбирлар комплексини амалга ошириш;
ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш;
бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва эгаларининг ҳуқуқларини бузмаслик;
ердан фойдаланиш бўйича белгиланган маълумотларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз вақтида тақдим этиш;
бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва эгаларига етказилган зарарни белгиланган тартибда тўлаш;
ўз зиммасига тўғри келадиган кредиторлик қарз улушининг тузилган шартномада белгиланган муддатларда тўланишини таъминлаш;
Ижарачи «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга.
V. ЕР УЧАСТКАСИ ИЖАРА ШАРТНОМАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
13. Ушбу Шартнома томонларнинг келишувига биноан, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса – суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
14. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
фермер хўжалиги тугатилган тақдирда;
агар хўжалик фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи бирорта ҳам хўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаса;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
ер участкаси ижарага берилган муддат тугаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш имконияти бўлмаганда;
ердан белгиланган мақсадда, оқилона фойдаланилмаганда, нормативдаги кадастр баҳосидан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) паст ҳосил олинганда;
ерларнинг экологик ҳолати ижарачининг айбига кўра ёмонлашганда;
ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганда;
фермер хўжалиги банкрот деб эълон қилинганда;
ижара ҳақи мунтазам равишда белгиланган муддатларда тўланмаганда;
агар фермер хўжалиги ер участкасини олган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятига киришмаса;
фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта қўпол равишда бузилганда;
ушбу Шартнома шартлари бузилганда;
амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартлар бўйича.
VI. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
15. Томонлардан бири ушбу Шартнома шартларини бажармаганда ёки қонунчиликни мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга.
16. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай бузилиш Шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмайди.
17. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш истаги тўғрисида иккинчи томонни Шартноманинг бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.
VII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ
18. Ушбу Шартномадан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
19. Ушбу Шартнома Ижарага берувчи томонидан муддатидан олдин бекор қилинганда Ижарачи Ижарага берувчининг қароридан норози бўлган тақдирда ушбу қарор юзасидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорига 6-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришда активлар ва пассивларни тақсимлаш
ТАРТИБИ
Ушбу Тартиб қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришда активлар ва пассивларни тақсимлаш, шунингдек мулкий (пай) муносабатларини тартибга солиш шартларини белгилайди.
1. Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссияга қишлоқ хўжалиги корхонасини (кооператив, ширкат, ёрдамчи хўжалик ва шу кабиларни) фермер хўжаликларига айлантиришда активлар ва пассивларни тақсимлаш, шунингдек мулкий (пай) муносабатларини тартибга солиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш юкланади.
2. Комиссия томонидан қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси баланси бўйича активлар ва пассивлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари мулкий пайлари тўлиқ хатловдан ўтказилади.
3. Комиссия ортиқча асосий ва айланма маблағларни, шунингдек фойдаланиш муддати тугаган воситаларни аниқлайди ва уларни ким ошди савдосида ёки очиқ савдода бозор нархлари бўйича сотишни ташкил этади.
Ижтимоий инфратузилма объектлари белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимликлар балансига берилади ёки бозор нархлари бўйича сотилади.
Хўжаликнинг чорвачилик фермалари (чорва моллари, чорвачилик объектлари ва бошқалар) бозор нархи бўйича қайта баҳолаб чиқилади ва ким ошди савдосида ёки очиқ савдода янги мулкдорга (мулкдорларга) сотилади.
Агар хўжаликда бир нечта чорвачилик фермалари мавжуд бўлса, у ҳолда улар алоҳида-алоҳида сотилади.
Чорвачилик фермаси учун қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа зарур воситалар ҳам, уларнинг техник ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, ферма билан бирга бозор қиймати бўйича сотилади.
Мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар белгиланган тартибда ва изчил равишда хўжаликнинг кредиторлик қарзини қоплашга йўналтирилади.
5. Қайта ташкил этиш бўйича комиссия қарзлар таркибини ўзгартириш ва уларни тўлаш муддатларини белгилаш ишларини ҳар бир кредитор билан алоҳида амалга оширади.
6. Ажратувчи баланс тузилади ва тасдиқланади ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига берилади.
7. Қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг ажратувчи балансидаги активлар ва пассивлар янги ташкил қилинаётган фермер хўжаликлари ўртасида 1 балл–гектар ҳисобидан, уларга ажратилган ер майдонига ва уларнинг балл–бонитетига қараб тақсимланади.
Чорвачилик фермаларининг янги эгаси (эгалари)га нормативларга мувофиқ, белгиланган тартибда ер майдони ажратилади, бунда комиссия маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда тузатишлар киритиши мумкин.
Чорвачилик фермер хўжалигига ажратилган ер майдони ҳисобига тўғри келадиган қопланмаган кредиторлик қарз ушбу Тартибда назарда тутилган шартлар бўйича аниқланади.
8. Агар хўжаликда қопланмаган зарар мавжуд бўлса, у ҳолда зарар хўжаликнинг захира ёки бошқа фондлари ҳисобидан қопланади.
Агар зарар ушбу маблағлар ҳисобидан қопланмаса, у ҳолда устав капитали ҳисобига қопланади ва ширкат хўжалигининг устав капитали ушбу суммага камаяди. Устав капиталининг қолган қисми ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мувофиқ тақсимланади.
9. Ширкат хўжалигини қайта ташкил этишда ажратувчи балансда бутун устав жамғармаси унинг аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мувофиқ, жамоа хўжалигида эса — ширкатлардаги мулкий пай миқдорини ҳисоблаш методикаси бўйича аниқланадиган жамоа хўжалиги аъзоларининг улушларига мувофиқ тақсимланади.
Ширкат хўжалиги пайларининг ёки жамоа хўжалиги улушлари эгалари ўзларининг мулкий пайлари ва улушлари билан ташкил этилаётган фермер хўжаликларининг аъзолари ёки хизмат кўрсатувчи корхоналар муассислари бўлиши мумкин, бу мулкий пайлар ёки улушлар таъсис ҳужжатларида акс эттирилади.
10. Агар қайта ташкил этилаётган ширкат хўжалигининг устав капитали ажратувчи балансда дастлабки устав капиталидаги пай жамғармасидан кам бўлса, у ҳолда пайчиларнинг мулкий пайлари уларнинг улушига мувофиқ равишда камаяди.
Жамоа хўжалигини қайта ташкил этишда, агар хўжалик мулки кредиторлик қарзни қопламаса, у ҳолда мулк қиймати хўжалик аъзоларига тақсимланмайди, қопланмаган кредиторлик қарз фермерлар ўртасида балл-гектар бўйича тақсимланади, бу ажратувчи балансда акс эттирилади.
Қопланмаган кредиторлик қарзни тақсимлаш учун дастлаб мулкнинг фермерлар ўртасида тақсимланадиган қолдиқ қиймати (мулкнинг умумий қиймати ва сотилган мулк қиймати ўртасидаги фарқ) аниқланади.
Мулк қиймати ва қопланмаган кредиторлик қарз қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) хўжаликнинг умумий балл-гектари — ер участкалари ва уларнинг балл–бонитетлари ҳосиласи миқдори аниқланади;
б) бир балл–гектар ҳисобига тўғри келадиган ўртача мулк улуши – тақсимланадиган мулк қийматининг хўжаликнинг умумий балл–гектарига нисбати аниқланади;
в) мулк қиймати — фермер хўжалигига ажратиладиган ер участкаси балл–гектари ҳосиласи ва 1 балл-гектар ҳисобига тўғри келадиган ўртача мулк улуши фермерлар ўртасида тақсимланади;
г) 1 балл-гектар ҳисобига тўғри келадиган қопланмаган кредиторлик қарз қиймати — қопланмаган кредиторлик қарз умумий суммасининг хўжаликнинг умумий балл-гектарига нисбати аниқланади.
д) қопланмаган кредиторлик қарзнинг ҳар бир фермер хўжалиги ҳисобига тўғри келадиган миқдори — 1 балл-гектар ҳисобига тўғри келадиган қопланмаган кредиторлик қарз қиймати ва фермер хўжалигига ажратиладиган ер участкаси балл-гектари ҳосиласи аниқланади.
11. Ажратувчи балансга мувофиқ ҳар бир фермер хўжалиги қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг тегишли кредиторлари билан уларни тўлаш миқдорлари ва муддатлари кўрсатилган шартнома тузади.
12. Қайта ташкил этилаётган ширкат хўжалигининг фермер хўжаликлари ёки хизмат кўрсатувчи кооперативлар таркибига кирмаган аъзолари қайта ташкил этиш комиссияси қарорига мувофиқ ўзларининг мулкий пайлари қийматини белгиланган тартибда олишлари мумкин.
Агар тўлов учун маблағ мавжуд бўлмаса, у ҳолда 1 балл-гектар ҳисобига тўғри келадиган мулкий пай қиймати фермер хўжаликлари балансига берилади. Бунда фермер ва собиқ ширкат аъзоси ўртасида кейинчалик тўланиши керак бўлган мулкий пай юзасидан тегишли шартнома тузилади.
Жамоа хўжалигини қайта ташкил этишда жамоа хўжалиги аъзоларига улушларни тўлаш тартиби худди ширкат хўжалигидаги каби амалга оширилади.
13. Агар қайта ташкил этилаётган хўжаликда фойда мавжуд бўлса, у ҳолда фойда суммаси жамоа хўжалиги аъзолари ўртасида уларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига мувофиқ, ширкат хўжаликларида эса — унинг аъзолари мулкий пайларига мутаносиб равишда тақсимланади.
14. Комиссия қайта ташкил этилаётган хўжалик жамоаси (пайчилари)нинг якуний умумий мажлисини ўтказади. Мажлисда ажратувчи баланс тасдиқланади ва тегишли қарор қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорига 7-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш
ТАРТИБИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ушбу тартиб қайта ташкил этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш шартларини белгилайди.
1.2. Мазкур Тартибда қуйидаги атамалар қабул қилинган:
ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш — сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режасини тузиш, сувдан фойдаланувчиларни сув билан таъминлаш, сувни тақсимлаш, сув айланишини белгилаш, сувдан фойдаланиш устуворлигига риоя қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларини ташкил этиш кабиларни ўз ичига олувчи ишлар мажмуи;
сувдан фойдаланувчилар — қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида муайян миқдорда сув олиш, ундан фойдаланиш ва оқовага чиқариш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар. Улар жумласига фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар киради;
Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси — муайян миқдорда сув олиш, ундан фойдаланиш ва оқовага чиқариш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи янги ташкил этилган фермер хўжаликлари ва бошқа юридик жисмоний шахслар бирлашмаси (уюшмаси);
сув хўжалиги объектлари — қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудидаги суғориш тармоғи, коллектор-дренаж тармоғи, гидротехника иншоотлари, насос станциялари, вертикал сув олиш ва дренаж қудуқлари, электр қуввати узатиш линиялари, ёрдамчи трансформатор станциялари, гидротехника постлари ва ички хўжалик мақомига эга бўлган бошқа объектлар.
Хизмат кўрсатиш бўйича ички хўжалик объектлари:
якка тартибдаги;
фермерлараро;
умумий фойдаланишдаги объектларга бўлинади.
Якка тартибдаги объектларга фақат битта сувдан фойдаланувчига хизмат кўрсатадиган ва унинг ҳудудида жойлашган сув хўжалиги объектлари киради.
Фермерлараро объектларга бир нечта сувдан фойдаланувчига хизмат кўрсатадиган ва уларнинг ёки улардан бирининг ҳудудида жойлашган сув хўжалиги объектлари киради.
Умумий фойдаланишдаги сув хўжалиги объектларига собиқ хўжалик ҳудудидаги барча сувдан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадиган объектлар киради;
мелиоратив техника ва мол-мулк — экскаваторлар, бульдозерлар, скреперлар, дренаж ювиш агрегатлари, юк кўтариш кранлари ва қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудидаги сув хўжалиги объектларига хизмат кўрсатувчи бошқа мол-мулк;
фойдаланиш — сув хўжалиги объектларининг бир маромда ишлашини таъминловчи, объектларнинг техник ҳолатини кузатиш, текшириш, таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш ва уларни реконструкция қилиш ишларини ташкил этишни ўз ичига олувчи ишлар мажмуи;
сувдан фойдаланиш лимити — сувдан амалдаги қоидаларга мувофиқ мақсадли фойдаланиш учун сув хўжалиги органлари томонидан белгиланадиган сув ресурсларининг чекланган ҳажми;
мелиоратив фонд — умумий фойдаланишдаги сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш учун сувдан фойдаланувчилар томонидан улуш қўшиб қатнашиш қоидаси бўйича ажратиладиган маблағлар;
сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режаси — сувни ундан фойдаланувчилар ўртасида тақсимлашнинг ҳисобланган ҳажми, режа уларнинг хўжалик фаолияти кўрсаткичлари асосида, қабул қилинган гидромодулни, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасини, давлат йўли билан харид қилинадиган маҳсулот миқдорини, ҳудуднинг ирригация-мелиоратив ва тупроқ шароитларини ҳамда сувдан фойдаланиш лимитини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
2.1. Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиб боришни таъминлаш учун ташкил қилинади.
2.2. Уюшма туман сув хўжалиги органлари билан келишган ҳолда, одатда, ички хўжалик суғориш тизими бўйича, сувдан фойдаланувчилар таъсис йиғилиши қарорига кўра ташкил этилади. Уюшма аъзоси бўлмаганларнинг (деҳқон хўжаликлари эгалари, мактаблар, мактабгача болалар, соғлиқни сақлаш муассасаларининг, коммунал хўжалиги ва шу кабиларнинг) сувдан фойдаланиш бўйича ҳуқуқи туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан ҳимоя қилинади.
2.3. Бир нечта ички хўжалик суғориш тизимлари мавжуд бўлган тақдирда, туман сув хўжалиги органлари тавсиясига кўра тегишли равишда бир нечта Уюшма ташкил этилиши мумкин.
2.4. Уюшма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис шартномаси ва уставга мувофиқ, ўз аъзоларининг пул ва моддий бадаллари ҳисобига амалга оширади.
Ўз фаолиятини амалга ошириш учун Уюшма қонунда белгиланган тартибда пул ва моддий маблағларни ҳамда бошқа манбаларни жалб этиши мумкин.
2.5. Уюшма юридик шахс ҳисобланади ва ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штамп ва бланкларга, банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига ҳамда алоҳида мол-мулкка эга бўлади.
2.6. Уюшма раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлар, тармоқларнинг ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг штатдаги сони ҳар йили Уюшма аъзолари умумий йиғилишининг қарори асосида амалдаги нормативларга мувофиқ, бажариладиган ишлар тури ва ҳажмлари ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланади.
2.7. Қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг барча сув хўжалиги объектлари мақсадли фойдаланиш учун таъсис шартномаси асосида Уюшмага берилади.
2.8. Уюшма ўзига берилган мол-мулкни бошқага бериш, сотиш, ижарага топшириш, алмаштириш, гаровга бериш ва вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга эмас.
2.9. Уюшманинг ўз аъзолари, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар билан барча ўзаро муносабатлари таъсис шартномаси ва уставга мувофиқ тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
III. СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
3.1. Сувдан фойдаланувчиларни сув билан таъминлаш устуворлик бўйича, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режаси асосида амалга оширилади.
Бунда хўжаликлараро тармоқлар ва манбалардан барча мавжуд сув айиргичлар сақланиб қолади ва барча сувдан фойдаланувчилар учун тенг сув таъминоти яратилади.
Хўжаликлараро тармоқлар ва манбалардан қўшимча сув айиргичлар ўрнатиш масаласи фақат Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги бош бошқармасининг тегишли маҳаллий органлари билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда ҳал этилади.
(3.1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
3.2. Уюшма ҳар йили икки марта – вегетация ва новегетация даврларида ўз фаолияти ҳудудидаги барча сувдан фойдаланувчиларни сув билан таъминлаш учун сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида» 1993 йил 3 августдаги 385-сон қарори асосида туман сув хўжалиги органлари билан сув олиш юзасидан шартнома тузади.
Сув хўжалиги органлари билан тузилган шартномада ҳар ўн кунда сув бериш миқдори, сув олиш манбалари кўрсатилади.
Шартноманинг намунавий шакли сув хўжалиги органлари томонидан белгиланади.
3.3. Сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режаси ҳар йили Уюшма томонидан, қабул қилинган гидромодуль, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режаси, сувдан фойдаланишнинг ажратилган лимити асосида ва инфратузилманинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тузилади ҳамда сув хўжалиги органлари билан келишган ҳолда Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.
Сувдан белгиланган лимит бўйича фойдаланиш режаси таркибида сувдан белгиланган мақсадда фойдаланилиши, ҳеч истисносиз барча сувдан фойдаланувчиларга ҳар ўн кунда бериладиган сув миқдори, сув айиргичлар ва суғориш манбалари кўрсатилади.
3.4. Сув берилишини таъминлаш учун Уюшма ҳар йили икки марта вегетация ва новегетация даврлари учун, ҳар ўн кунда бериладиган сув миқдорини, сув айиргичлар ва манбаларини кўрсатган ҳолда, барча сувдан фойдаланувчилар билан шартномалар тузади.
3.5. Сув бериш учун Уюшма ёки алоҳида (гуруҳ) сувдан фойдаланувчилар томонидан барча (ер усти, ер ости) манбалардан (суғориш тармоғи, коллекторлар, сув омборлари, кўллар, дарёлардан ўз оқими бўйича ёки машина воситасида, ер ости манбаларидан, қудуқлардан ва бошқалардан насослар воситасида сув олиш фақат сув айиргичларнинг сув хўжалиги органлари томонидан белгилаб қўйилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жойларида амалга оширилади.
Сув айиргичларнинг рўйхатдан ўтказилмаган жойларидан сув олиш ноқонуний ҳисобланади ва айбдорлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
3.6. Уюшма томонидан умумий равишда фойдаланиладиган сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ва Уюшма таъминоти учун мелиоратив фондни ташкил этишда улуш қўшган ҳолда қатнашиш барча сувдан фойдаланувчилар учун сув беришнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
3.7. Уюшма бирламчи сувдан фойдаланувчи ҳисобланади ва бошқа сувдан фойдаланувчиларни сув билан таъминлаш «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Қўшимча (иккиламчи) сувдан фойдаланувчилар пайдо бўлганда уларни сув билан таъминлаш масаласи туман сув хўжалиги органлари таклифига биноан Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишида ҳал қилинади.
4.1. Умумий равишда фойдаланиладиган сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш мелиоратив фонд ҳисобига, ҳар бир сувдан фойдаланувчининг улуш қўшиб қатнашиши принципи бўйича амалга оширилади, улуш миқдори уларнинг ер майдонларини ва сув бериш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
4.2. Ҳар бир сувдан фойдаланувчининг умумий равишда фойдаланиладиган сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда ва Уюшма таъминотида улуш қўшиб қатнашишини аниқлаш учун ҳар йили амалдаги нормативлар асосида, қимматлашиш индексини ҳисобга олган ҳолда харажатлар сметаси тузилади.
Сув хўжалиги органлари билан келишилган харажатлар сметаси Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.
4.3. Якка тартибдаги сув хўжалиги объектларидан ҳар бир сувдан фойдаланувчи томонидан мустақил равишда, фермерлараро объектлардан эса – сувдан фойдаланувчилар гуруҳи томонидан, туман сув хўжалиги органлари белгилайдиган улардан фойдаланиш бўйича тегишли талабларни бажарган ҳолда фойдаланилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорига 8-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Янгидан ташкил этилган фермер хўжаликларига тижорат банклари томонидан кредит бериш
ҚОИДАЛАРИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Қоидалар Фуқаролик кодексига, «Банк ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тугатилган ширкат ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари негизида янги ташкил этилган фермер хўжаликларини (кейинги ўринларда матнда фермер хўжаликлари деб аталади) ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган.
2. Ушбу Қоидалар янги ташкил этилган фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ёки бошқа ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун тижорат банклари томонидан кредитлар беришни тартибга солади, давлат буюртмаси доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бундан мустасно.
Тижорат банклари томонидан кредитлар бериш қайтариш, ҳақ тўлаш, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартларида амалга оширилади.
3. Янги ташкил этилган фермер хўжаликларига бошланғич (дастлабки) капитални шакллантириш учун кредитлар Якка тартибдаги тадбиркорларга, кичик ва ўрта бизнес субъектларига тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари фондларнинг кредит линиялари ҳисобидан кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомда (Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 3 октябрда 1074-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган тартибда берилади.
4. Фермер хўжаликлари бошланғич капитални шакллантириш учун кредитлар олгандан кейин ўзининг бизнес-режасини маблағ билан таъминлашга кредит олиш юзасидан ўзларига хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилишга ҳақлидир.
5. Тижорат банклари кредитларни фермерларга шартнома асосида 3 йилгача муддатга беради. Кредитлар мижознинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами жойлашган жойда берилади.
6. Кредитлар фермерларга қуйидаги мақсадлар учун берилади:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан уруғлик, мол, ёш чорва моллари, парранда, ем-хашак, омихта ем, кўчатлар, ветеринария препаратлари, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари сотиб олиш;
хом ашё ва материалларга дастлабки ишлов бериш;
меҳнат қуроллари, хом ашё сотиб олиш;
кичик асбоб-анжомлар сотиб олиш;
кичик ҳажмли ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турларини амалга ошириш.
ўз фаолиятини уч ойдан ортиқ амалга ошираётган фермер хўжаликлари, шунингдек охирги ҳисобот даври учун давлат солиқ хизмати маҳаллий (туман) органи тасдиқлаган бухгалтерия баланси (1-шакл)ни ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома (2а-шакл)ни ҳам тақдим этадилар.
10. Қарз олувчи тўламаслик хавфини бартараф этиш мақсадида кредитни қайтаришни таъминлашга эга бўлиши керак, таъминлай олиш унга қўйиладиган асосий талаб ҳисобланади.
Қуйидагилар кредитнинг қайтарилишини таъминловчи бўлиб хизмат қилиши мумкин:
суғурта ташкилотининг кафолатномаси;
банк кредитлари фермер хўжаликлари томонидан қайтарилмаслиги хавфини олинадиган кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида мажбурий суғурта қилиш ҳамда ҳосил ва мол-мулкнинг 50 фоизи ихтиёрий суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта компаниясининг суғурта полиси.
11. «Ўзагросуғурта» компаниясига ва бошқа суғурта ташкилотларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг нобуд бўлиши хавфини ёки фермер хўжаликларининг бошқа фаолиятини суғурта қилиш асосида кредит қайтарилиши ҳақида кафолатномани тижорат банкларига тақдим этиш тавсия қилинади.
12. Ушбу кредит буюртманомаси (аризаси) бўйича банк хулосасини бериш муддати кредит олиш учун буюртманома ушбу Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда банкка тушган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
III. КРЕДИТ БЕРИШ ВА ССУДАНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ
13. Кредитлар мижознинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами жойлашган жойда берилади. Кредитлар алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ва фермер хўжалигининг асосий фаолияти билан боғлиқ товар-моддий бойликлар, асбоб-ускуналар ва бошқа хизматлар учун қарз олувчининг тўлов топшириқномаларини тўлаш йўли билан нақд пулсиз берилади.
Кредит учун фоизларни тўлаш етиштирилган ҳосилни сотишдан пул маблағлари тушишига қараб, бироқ кредит берилган кундан бошлаб камида 6 ойдан кейин амалга оширилиши мумкин.
15. Кредитни қайтариш муддати бошланганда ва қарз олувчида пул маблағлари мавжуд бўлмаганда кредит кафолат берувчи (суғурталовчи)нинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан ундириб олишга тақдим этилади.
Суғурта ҳолати бошланганда «Ўзагросуғурта» компаниясининг ҳудудий бўлимлари ва бошқа суғурта ташкилотлари тижорат банки талабига кўра суғурта суммасини мазкур кредит бўйича фоизларни ва асосий қарзни тўлашга ўтказишга мажбур.
16. Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторингни амалга оширади ва у қарз олувчининг буюртманомасини ҳамда кредит шартномаси шартларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилиши керак.
17. Мониторинг жараёнида банк жойларда кредитдан самарали ва мақсадли фойдаланилишини текширади.
18. Тижорат банклари кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган қарз олувчиларга нисбатан:
кредит беришни вақтинчалик тўхтатиб туришга ёки тўлиқ тўхтатиб қўйишга;
берилган кредит бўйича қарзнинг бутун суммасини муддатидан олдин ундириб олишга ҳақлидир.
19. Берилган кредитлардан мақсадли фойдаланмаслик ҳоллари аниқланган тақдирда банк кредитнинг белгиланмаган мақсадда фойдаланилган қисмини қарз олувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан муддатидан олдин, кредит шартномасида белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқига эгадир.