1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
1. Мазкур малака талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
спортчи — танланган спорт тури билан мунтазам шуғулланадиган, ўз спорт маҳоратини доимий равишда ошириб борадиган ҳамда танланган спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ва ўқув-тренировка йиғинларида мунтазам қатнашадиган жисмоний шахс;
тренер — тегишли маълумотга эга бўлган, ўқув-машқ ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларни ўтказувчи, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун мусобақалашиш фаолиятига раҳбарлик қилувчи жисмоний шахс;
ҳакам — спорт мусобақаси ташкилотчиси томонидан вакил қилинган, спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлайдиган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс.
3. Спорт тури бўйича спортчи (терма жамоа аъзоси бўлган спортчи ва спортчи-инструктор), тренер (тренер-ўқитувчи, тренер-инструктор, терма жамоа тренери, терма жамоа катта тренери, терма жамоа бош тренери) ва ҳакам (мусобақа бош котиби ва унинг ўринбосари, мусобақа бош ҳаками ва унинг ўринбосари) ҳамда ушбу лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар қуйидагиларни билиши керак:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳужжатларни;
жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини;
спорт машғулоти ва фаолияти услубиётини;
педагогика, психология, спорт тиббиёти, меҳнатни муҳофаза қилиш, тегишли санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
2-боб. Спорт тури бўйича спортчи касбига қўйиладиган малака талаблари
4. Спорт тури бўйича терма жамоа аъзоси бўлган спортчи ва спортчи-инструктор Ўзбекистон Республикаси ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2323, 2012 йил 6 февраль) мувофиқ бериладиган «Спорт усталигига номзод» тоифаси ёки «Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси» ёхуд «Ўзбекистон спорт устаси» спорт унвонига эга бўлиши лозим.
спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.
9. Спорт тури бўйича тренер, тренер-ўқитувчи ҳамда тренер-инструктор жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотига эга бўлиши лозим, Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатида (рўйхат рақами 2559, 2014 йил 5 февраль) белгиланган спорт турлари бўйича тренер ва тренер-ўқитувчилар бундан мустасно.
4-боб. Спорт тури бўйича ҳакам касбига қўйиладиган малака талаблари
11. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош ҳакамига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» ёки «Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам» ёхуд «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» ёки «I тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 5 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
12. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош ҳаками ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» ёки «Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам» ёхуд «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» ёки «I тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 5 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
13. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котибига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» ёки «Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам» ёхуд «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» ёки «I тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 3 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
14. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котиби ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» ёки «Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам» ёхуд «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» ёки «I тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 2 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
15. Қуйидагилар спорт тури бўйича ҳакамга қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2324, 2012 йил 6 февраль) мувофиқ спорт турлари бўйича ҳакамларга бериладиган малака тоифаларидан бирига эга бўлиши лозим.
16. Спорт тури бўйича ҳакам лавозимига тавсия этилаётган номзодларга иш стажига эга бўлиш талаб этилмайди.
18. Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2014 йил 23 май
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2014 йил 23 май
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ