2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2559]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 331-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. ХОДЖИМАТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 3 февраль,
91-сон
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 3 февралдаги 91-сон буйруғига ИЛОВА
Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари
(42—46-бандлар Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 6 апрелдаги 9-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2559-1, 09.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 14-сон, 177-модда)