1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Қарори
Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2590]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ–2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 8 май,
92/1-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 8 май,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 8 майдаги 92/1, 1-сонли қарорига ИЛОВА
Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ–2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларини белгилайди.
пичанзорлар — чорва моллари учун озуқа сифатида ўсимлик кўк пояси ёки қуриган ўтлар йиғиб олинадиган табиий ва маданий ўсимликлар мажмуаси;
яйловлар — чорва молларини эркин (ҳайдаб) боқиш учун фойдаланиладиган табиий ёки маданий ўсимликлар мажмуаси;
заҳарли ўсимликлар — таркибида тирик организмлар учун зарар келтирадиган ёки уларнинг ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи моддаларни сақловчи ўсимликлар;
гиёҳванд моддали ўсимликлар — таркибида Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган моддаларни сақловчи ўсимликлар;
бегона ўтлар — биологик ва экологик жиҳатдан маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган, ҳосилни ҳамда маҳсулот сифатини пасайтирувчи ёввойи ёки ярим хонаки ўсимликлар;
пестицидлар — ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган кимёвий моддалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожининг регуляторлари ва дефолиантлари.
2. Мазкур Қоидаларнинг иловасида белгиланган, шудгорлар, пичанзорлар ва яйловларни табиий суратда босиб кетадиган заҳарли, гиёҳванд моддали, карантиндаги ўсимликлар, бегона ўтлар ҳамда бошқа ўсимликлар тарқалиши ва миқдори тартибга солиниши лозим бўлган ёввойи ўсимликлар (бундан буён матнда ёввойи ўсимликлар деб юритилади) ҳисобланади.
3. Мазкур Қоидалар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга, шунингдек ёввойи ўсимликлардан махсус фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Ёввойи ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш усуллари
1-§. Умумий қоидалар
4. Ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
5. Ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш усуллари ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши, бошқа ўсимликлар ва табиат объектларига, инсон саломатлигига зарар етказмаслиги ҳамда табиий ўсимликлар мажмуалари ва улар ўсадиган муҳитнинг сақланишини таъминлаши лозим.
6. Гиёҳванд моддали ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 11 январдаги 13, 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2590-1, 14.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 2-сон, 20-модда)
2-§. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш
7. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий ва биологик воситалар ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳисобланади.
8. Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган, табиий организмларга айнан ўхшаш биологик моддалар, сунъий равишда яратилган мавжудотлар, генетик етиштирилган ўсимлик ёки бошқа организмлар ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик воситалари ҳисобланади.
9. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик воситалари шудгорларни табиий суратда босиб кетадиган бегона ўтларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш учун қўлланилади.
10. Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган, сунъий яратилган кимёвий воситалар, жумладан пестицидлар ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари ҳисобланади.
11. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари барча турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш учун қўлланилади.
12. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ қўлланилади.
13. Қишлоқ хўжалик техникаси ва меҳнат қуроллари ёрдамида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва ёввойи ўсимликларнинг мавжуд бўлишига, ялпи кўпайишига ва кенг тарқалишига тўсқинлик қилувчи шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирлар агротехник тадбирлар ҳисобланади.
14. Агротехник тадбирлар кўчатларни экишга тайёрлаш, тупроққа ишлов бериш ва экиш усуллари, муддатлари, экин навлари ва ўғитларни танлаш, ерларни текислаш, кузда чуқур ҳайдаш, ўсимликлар қаторлари ораларига ишлов бериш, дала атрофидаги дарахтларни парваришлаш, уруғлик майдонларни кузда қайта ҳайдаш, пичанга мўлжалланган далаларни эрта баҳорда борона қилиш, экинларни алмашлаб экиш ва бошқа усуллар орқали амалга оширилади.
15. Агротехник тадбирлар барча турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш учун қўлланилади.
16. Карантин тадбирлари ўсимликларнинг ички ва ташқи карантини бўйича давлат тадбирлари тизимидан иборат бўлиб, бу тадбирлар қуйидагиларга қаратилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини чет мамлакатлардан кириб келиб, катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш;
карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни вақтида аниқлаш, уларнинг ёйилишига йўл қўймаслик ва уларни йўқ қилиш, шунингдек улар Ўзбекистон Республикасининг бу зараркунандалар, касаллик ва бегона ўтлардан ҳоли минтақаларига кириб боришининг олдини олиш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантинига оид қоидалар ва тадбирларга риоя этилиши ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш.
19. Карантин тадбирларини амалга оширишда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларидан фойдаланиш мумкин. Бунда карантиндаги ўсимликларга пестицидлар билан ишлов бериш тавсия этилади.
5-§. Ёввойи ўсимликларни замонавий технологик жараёнлар ва илм-фан ютуқлари воситасида камайтириш ёки йўқ қилиш
23. Замонавий технологик жараёнлар ва илм-фан ютуқлари ёввойи ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солиш бўйича мазкур Қоидаларда белгиланган усулларни такомиллаштиришга хизмат қилиши ёки унда назарда тутилмаган бошқа усуллардан иборат бўлиши мумкин.
24. Замонавий технологик жараёнлар ва илм-фан ютуқларидан фойдаланиш шартлари уларнинг муаллифи томонидан белгиланади. Ушбу шартлар қонун ҳужжатлари, шу жумладан мазкур Қоидаларнинг талабларига зид бўлмаслиги лозим.
6-§. Ёввойи ўсимликларни табиий равишда олиб ташлаш
26. Ёввойи ўсимликларнинг тарқалиши ва миқдорини тартибга солишда уларни қўл меҳнати ёки меҳнат қуроллари ёрдамида табиий равишда олиб ташлаш усулидан фойдаланиш мумкин.
27. Ёввойи ўсимликларни табиий равишда олиб ташлаш усули улар кенг тарқалмаган ҳамда уларни мазкур усулда камайтириш ёки йўқ қилиш мумкин бўлган тақдирда қўлланилади.
28. Табиий равишда олиб ташланган ёввойи ўсимликларни зарарсизлантириш ва йўқ қилишда уларнинг илдизлари, қаламчалари ва уруғлари тозаланган далаларга тушиб қолиши ёки бошқа ўсимликларга қўшилиб қолишига йўл қўймаслик лозим.
3-боб. Якуний қоидалар
29. Агар қонун ҳужжатларида, шунингдек ер участкалари, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш бўйича шартномаларда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мазкур Қоидаларда назарда тутилган ишлар ер участкаларидан ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади ҳамда улар томонидан молиялаштирилади.