1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2332-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 17 июндаги 12/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3645, 07.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/4-сон қарори (рўйхат рақами 2332, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 май,
13/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 майдаги 13/3-сон қарорига ИЛОВА
Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. 11-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Кредит ахбороти, КАДРга ва кредит бюроларига кредитлаш жараёнига мос кетма-кетликда юборилиши шарт.».
3. Қуйидаги мазмундаги 121 ва 122-бандлар билан тўлдирилсин:
«121. КАДР ахборотларнинг тўғри юборилиши бўйича кунлик назоратни олиб боради. Мазкур Низомнинг 8, 11 ва 12-бандлари талабларининг бажарилишини назорат қилиш автоматик тарзда олиб борилади.
122. КАДРнинг амалиёт куни банклараро электрон тўлов ҳужжатларини ўтказиш вақтига мос бўлиши лозим.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 277-модда)