toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат мулкини тадбиркорлик субъектларига, улар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича, тегишли коэффициентларни белгиламаган ҳолда, ижарага беришни назарда тутувчи намунавий ижара шартномасини ишлаб чиқсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 20 май,
126-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 майдаги 126-сон қарорига
ИЛОВА
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи хатбошидаги «юридик шахсларнинг мулки» сўзларидан кейин «(шу жумладан технопарк ҳудудидаги давлат мулки)» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«технопарк — камида 10 000 кв.м туташ ҳудуддан, давлат мулки (бинолар ва иншоотлар)дан ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ташкил этилган (ўз фаолиятини ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган бизнес-режа асосида амалга оширадиган) юридик шахсга ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган зарур инфратузилмадан иборат бўлган мулкий комплекс».
2. 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Технопарк ҳудудидаги давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддати, давлат мулкини ижарага беришнинг илгари тузилган шартномалари бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда ушбу муддатни узайтириш имкони билан ўн йилни ташкил қилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно».
3. Қуйидаги мазмундаги 71-банди қўшилсин:
«71. Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида, улар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан ижарага берилади.
Инвестиция мажбуриятлари ва уларни тадбиркорлик субъектлари томонидан бажариш шартлари ижара шартномасида белгиланади».
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига, тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича берилади»;
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
5. 12-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда шартнома муддати, ушбу ижара объекти бўйича мажбурий тартибда эълон берилмасдан, ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган, тегишли равишда давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддатларидан ошмайдиган муддатларга белгиланган тартибда узайтирилади. Ушбу энг кўп муддатлар тугагач давлат мулки ижарага умумий асосларда берилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 21-сон, 246-модда)