1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарори)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор 2014 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 апрель,
108-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 апрелдаги 108-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомда:
«Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестри — қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашувга, ташкилий тузилмага ва бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари хусусиятига мувофиқ доимий ишлайдиган қурилиш-ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланганлиги, уларда ишлаб чиқариш фондлари (ўз ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, шунингдек кичик механизация воситалари) мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда улар тўғрисидаги ҳар йили янгиланадиган ягона электрон маълумотлар базаси»;
таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган қурилиш ташкилотларининг;
марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган қурилиш ташкилотларининг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади»;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда)