ЎЗБЕККИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 10 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1864-1]
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 9 сентябрдаги 168-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1864, 2008 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 419-модда) билан тасдиқланган Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 3 апрель,
4-сон
Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 3 апрелдаги 4-сонли буйруғига ИЛОВА
Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 105-модда)» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«маҳаллий электр станциялари генераторларининг ва синхрон двигателларнинг реактив қувватидан 6–10 кV ҳамда 1000 V гача кучланишли тармоқлар учун фойдаланишнинг керакли даражасини белгилаш;».
«60 фоиздан кам юкланадиган асинхрон двигателларни техник-иқтисодий асосланиш ва қуввати камроқ бўлган двигателларга алмаштириш, бунда алмаштиришнинг амалий имконияти бўлиши шарт;»;
олтинчи хатбошидаги «юритгичларни» ва «юритгичларга» деган сўзлар тегишлича «двигателларни» ва «двигателларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«28. Реактив энергия ва қувват компенсацияси учун электр энергияси бўйича тарифдан чегирмалар ва тарифга устамалар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ белгиланади.».
г) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «юритгичи» деган сўз «двигатели» деган сўз билан алмаштирилсин;
д) 10-банддаги «ўртасидаги ц бурчаги» деган сўзлар «ўртасидаги φ бурчаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 12-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «юритгичлар» деган сўз «двигателлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
ж) 4-жадвалдаги «юритгичлар» деган сўз «двигателлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
9. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» Давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси ва «Ўртаосиёэнерготармоқлойиҳа» Очиқ акциядорлик жамияти билан келишилган.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси А. АБДУҲАКИМОВ
2014 йил 2 апрель
«Ўзбекэнерго» ДАК Бошқаруви раиси И. БАСИДОВ
2014 йил 19 март
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқаруви раиси Х. ШЕРМАТОВ
2014 йил 14 март
«Ўртаосиёэнерготармоқлойиҳа» ОАК Бошқаруви раиси Д. КУЛЬБАЦКИЙ
2014 йил 10 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 175-модда)