toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳридаги Инха университетининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Инха университетини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха университетининг (кейинги ўринларда Университет деб аталади) моддий-техника базасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Университетга:
Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар, уларга туташ ҳудуд ва муҳандислик коммуникациялари билан биргаликда — бозор қиймати бўйича;
Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси, 13а-уй манзилида жойлашган қурилиши тугалланмаган объект, унга туташ ҳудуд ва муҳандислик коммуникациялари билан бирга — объектнинг бозор қиймати ва утилизация қиймати ўртасидаги фарқни кейинчалик белгиланган тартибда қоплашни ҳисобга олган ҳолда утилизация қиймати бўйича реализация қилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
бир ой муддатда «Ўзбектелеком» АК маблағлари ҳисобига ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган сотиладиган объектлар қийматини баҳолашни;
истисно тариқасида, ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган объектларни сотишдан тушган маблағларни (қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағлардан ташқари) кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фундаментал кутубхонасини модернизация қилишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасаларининг илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, замонавий юқори технологияли илмий асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг махсус ҳисоб рақамига йўналтириш.
3. Университет бинолари комплексини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича:
ишлар буюртмачиси — «Ўзбектелеком» АК;
«Ўзоғирсаноатлойиҳа» ОАЖ — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармасининг Қурилиш бирлашмаси — бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.
Буюртмачига, истисно тариқасида, 2014 йил 1 октябргача Университетнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилишни лойиҳа-смета ҳужжатларини параллель равишда ишлаб чиққан ҳолда амалга оширишга рухсат берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти, Тарих институти ва «Фан» нашриётининг Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган бинога кўчирилишини таъминласинлар.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ҳафта муддатда Университет эҳтиёжлари учун қўшимча ер участкалари ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, Университет томонидан Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси, 13а-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фундаментал кутубхонаси биносидан фойдаланиш бепул амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Университетга сотиладиган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши устидан қатъий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2014 йилнинг охиригача бўлган муддатда Университетнинг истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Университетнинг ўқув комплексини кенгайтириш ва унга яқин ҳудудда янги объектлар, шу жумладан ётоқхоналар қуриш ҳамда жалб этиладиган хорижий мутахассисларни жойлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, зарурат бўлганда, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ «Ўзбектелеком» АКга 2014 йилги Инвестиция дастури доирасида назарда тутилган умумий лимитлар доирасида Университет бинолари комплексини реконструкция қилишни тугаллаш учун капитал қўйилмалар лимитларини ажратсинлар.
10. Тошкент шаҳридаги Инха университети фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 27 март,
72-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 72-сон қарорига
ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги Инха университети фаолиятини ташкил этиш бўйича
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Ижрочилар

I. Умумий саволлар

1.

Университетни рўйхатдан ўтказиш учун зарур таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Таъсис ҳужжатлари

2014 йил апрель

Давлат алоқа қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳридаги Инха университети

2.

Тошкент шаҳрида Инха университетини ташкил этиш бўйича батафсил Шартнома лойиҳасини тайёрлаш, келишиш ва имзолаш.

Шартномани имзолаш

2014 йил апрель

Давлат алоқа қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инха университети

3.

Ўқув мажмуаси ва унинг жиҳозланишига қўйиладиган талаблар ва стандартларни белгилаш.

Талаблар рўйхати

2014 йил апрель

Давлат алоқа қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инха университети

4.

Ўқув мажмуасини реконструкция қилиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дизайнни ишлаб чиқиш

2014 йил апрель

Давлат алоқа қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

5.

Академик шаҳарчадаги илмий паркни ривожлантириш доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетини узоқ муддатли ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлаш ва тасдиқлаш.

«Йўл харитаси»ни тасдиқлаш

2014 йил май

Фанлар академияси, Давлат алоқа қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инха университети

6.

Тошкент шаҳрида Инха университетини ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки харажатлар ва ўқув комплексини реконструкция қилиш учун смета ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

Сметани тасдиқлаш

2014 йил апрель

Давлат алоқа қўмитаси бошқа таъсисчилар ва Тошкент шаҳридаги Инха университети билан биргаликда

7.

Ўқув мажмуаси биноларини бўшатиш ва реконструкция қилишга тайёргарлик ишларини амалга ошириш.

Босқичма-босқич тадбирларни амалга ошириш

2014 йил апрель

Давлат алоқа қўмитаси, Фанлар академияси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8.

Ўқув комплексини реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2014 йил май — октябрь

Алоқа давлат қўмитаси, «Ўзбектелеком» АК, Тошкент шаҳридаги Инха университети

9.

Университетнинг зарур моддий-техника базаси рўйхатини белгилаш.

Асбоб-ускуналар, техника ва инвентарлар рўйхати

2014 йил май

Давлат алоқа қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инха университети билан биргаликда

10.

Университетнинг зарур моддий-техника базасини харид қилиш ва ўрнатиш.

Комплекс чора-тадбирлар

июнь — октябрь

Давлат алоқа қўмитаси бошқа таъсисчилар ва Тошкент шаҳридаги Инха университети билан биргаликда

11.

Университет ректори, биринчи проректори ва бошқа мансабдор шахсларини тайинлаш.

Университет мансабдор шахсларини тайинлаш тўғрисидаги қарор

2014 йил май

Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

12.

2014-2015 ўқув йили учун молиявий режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Молиявий режа

2014 йил май

Муассислар, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети

II. Ўқув жараёнини ташкил этиш

13.

Зарур ўқув-услубий адабиётлар, услубий қўлланмалар ва илмий нашрлар рўйхатини белгилаш ва уларни харид қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Ахборот-ресурс марказини ташкил этиш

2014 йил июнь — сентябрь

Давлат алоқа қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллий кутубхона Тошкент шаҳридаги Инха университети билан биргаликда

14.

Университетнинг ташкилий тузилмаси ва таълим йўналишларини белгилаш.

Меъёрий ҳужжатлар

2014 йил апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

15.

Ўқув-услубий ҳужжатлар ва ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Нормативная документация

2014 йил апрель — сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

16.

Университетда дарс бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун Корея Республикасидан малакали мутахассисларни танлаб олиш.

Шартномалар тузиш

2014 йил март-апрель

Тошкент шаҳридаги Инха университети

17.

Университетда дарс бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун Ўзбекистондан малакали мутахассисларни танлаб олиш.

Шартномалар тузиш

2014 йил март-апрель

Тошкент шаҳридаги Инха университети

18.

Танлаб олинган маҳаллий мутахассисларни интенсив ўқитиш учун Инҳа университетига стажировка ўташ учун юбориш.

Шартномалар тузиш

2014 йил апрель — сентябрь

Инха университети, Давлат алоқа қўмитаси

III. Абитуриентларни танлаш ва қабул қилиш

19.

Бакалавриат таълим йўналишлари кесимида қабул режасини белгилаш.

2014-2015 ўқув йилига қабул режаси

2014 йил апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

20.

Абитуриентларни танлаш ва қабул қилиш бўйича талабларни белгилаш.

Абитуриентларни танлаш ва қабул қилиш бўйича талабларни белгилаш бўйича қарор

2014 йил апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

21.

Университетга қабул қилиш эълонларини чоп этиш.

Эълон жойлаш

2014 йил апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

22.

Университетда яратилаётган имкониятларни кенг ёритиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2014 йил апрель — июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети МТРК ва бошқа ОАВ билан биргаликда

23.

Абитуриентлар учун тайёрлов курсларини ташкил этиш.

Курсларни ташкил этиш

2014 йил апрель — июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

24.

2014/2015 ўқув йилида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни ташкил этиш учун қабул комиссиясининг вақтинчалик жойлашадиган жойини белгилаш.

Қабул комиссияси ишини ташкил этиш

2014 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

25.

2014/2015 ўқув йилида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни ташкил этиш.

Ҳужжатларни қабул қилишни ташкил этиш

2014 йил июнь-июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

26.

Абитуриентлар билан тест синовлари ва суҳбат ўтказиш.

Қабул имтиҳонлари

2014 йил июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

27.

Шартномалар тузиш, ўқиш учун тўловларни қабул қилиш ва талабаларни қабул қилишни ташкил этиш.

Тузиладиган контрактлар, талабаларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ

2014 йил август-сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети

28.

2014 йил 1 октябрдан ўқув жараёнини ташкил этиш.

Ўқув жараёни бўйича ҳужжатлар

2014 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат алоқа қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инха университети