toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2010
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги ПҚ-1376-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда иқтисодиёт вазирининг ўринбосари — «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтининг директори лавозимлари тугатилсин.
2. Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти директори лавозими киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 1-иловага* мувофиқ ва «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 13 июндаги ПҚ-377-сонли қарорининг 1-иловаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-398-сонли қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 июль,
ПҚ-1154-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 7-сон, 257-модда)