1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура);
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2136-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 4 мартдаги 14-сон ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 мартдаги 3-2021-сонли ««Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2136-4, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 апрелдаги ПҚ-1954-сон «Бухоро муҳандислик-технология институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 372-модда) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сонли «Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 276-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 20 августдаги 67 ва 329-сон қарори (рўйхат рақами 2136, 2010 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 296-модда) билан тасдиқланган Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 11 февраль,
7-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 11 февраль,
5-ҚҚ-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11 февралдаги 7, 5-ҚҚ-сон қарорига ИЛОВА
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби ҳақидаги низомга (рўйхат рақами 795, 1999 йил 6 август)» деган сўзлар «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
г) қуйидаги мазмундаги хатбошлар билан тўлдирилсин:
«ОТснс — жорий молия йилидаги катта илмий ходим-изланувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган ҳолда (жорий молия йилининг 1 январь ҳолатидаги катта илмий ходим-изланувчининг лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади);
Nснс— ОТМнинг олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқиётган катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўртача йиллик сони.».
3. 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, қоида тариқасида, ОТМларига иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар учун ажратилаётган бюджет маблағларининг ҳажми, давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар улушига мос равишда назарда тутилади.».
4. Қуйидаги мазмундаги 131-банд билан тўлдирилсин:
«131. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан алоҳида ОТМларига харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш йўли билан ҳисобланган IV гуруҳ харажатлари учун бюджет маблағлари ҳажмига қўшимча равишда бюджетдан ажратиладиган маблағлар назарда тутилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш учун ОТМлари учун қўшимча бюджетдан ажратиладиган маблағлар, тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра назарда тутилади ва ўрнатилган тартибда ОТМларнинг харажатлар сметасини тузиш жараёнида ёки тегишли молия йили давомида назарда тутилиши мумкин (харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали).».
а) 1-гуруҳдаги «Тошкент давлат юридик институти» деган сўзлар «Тошкент давлат юридик университети» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 3-гуруҳдаги «Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти» деган сўзлар «Бухоро муҳандислик-технология институти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 115-модда)