2001 йил ҳосили пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони харид нархлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ товар етиштирувчиларини пахта ва бошоқли дон экинларининг ўз сифат параметрлари бўйича жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган тезпишар ва серҳосил навларини экишни кенгайтирганлик ва етиштиришни кўпайтирганлик, уларнинг ҳосилдорлиги ва сифатини оширганлик учун рағбатлантиришни кучайтириш, пахтачилик ва ғаллачилик хўжаликларининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2001 йил ҳосили пахта хом ашёси харид нархлари 1-иловага ва бошоқли экинлар дони харид нархлари 2-иловага мувофиқ;
пахта хом ашёси учун унинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, стандарт талабларига жавоб бермайдиган пахта хом ашёси учун ҳақ тўлаш ушбу қарорга 3-иловада белгиланган тартибда харид нархларидан чегиришлар билан амалга оширилади. «Микронейр» кўрсаткичи халқаро стандартлар билан белгиланган чегаралар (3,5 — 4,9)дан 0,5 пунктдан ортиқ фарқ қилган тақдирда биринчи нав пахта хом ашёси учун учинчи нав нархи бўйича, иккинчи нав пахта хом ашёси учун тўртинчи нав нархи бўйича ҳақ тўланади.
3. 2001 йил учун пахта толаси давлат харидлари ҳажми уни ишлаб чиқариш ҳажмининг 30 фоизи миқдорида, прейскурант нархлар бўйича давлат эҳтиёжлари учун бошоқли экинлар дони харид қилиш ҳажми эса уни етиштириш белгиланган ҳажмининг 25 фоизи миқдорида сақлаб қолинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, тасдиқланган давлат харидлари ҳажмидан ортиқча ишлаб чиқарилган пахта толаси, пахта хом ашёси тайёрлаш бўйича топшириқ бажарилган тақдирда, шунингдек белгиланган давлат харидлари ҳажмидан ортиқча харид қилинган бошоқли экинлар дони шартномавий нархларда сотилади.
4. Ғўзанинг энг истиқболли навлари майдонларини кенгайтирганлик учун рағбатлантириш мақсадида пахта хом ашёсининг 2001 йилда навларни жойлаштириш учун тасдиқланган барча селекция навлари 4-иловага мувофиқ уч гуруҳга бўлиниши белгилаб қўйилсин.
Белгилансинки, пахта хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилишда ушбу қарор билан тасдиқланган харид нархларига I гуруҳга киритилган селекция навларига 1,01, II гуруҳга 1,0 ва III гуруҳга 0,96 миқдорида тузатиш коэффициентлари қўлланади.
Маркетинг ишларини, пахтанинг жаҳон бозорида талаб катта бўлган истиқболли навларини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш учун 5-иловага мувофиқ таркибда Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ҳамда «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси икки ҳафта муддатда ушбу қарор билан белгиланган харид нархлари даражаларини ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини тасарруфларидаги таркибий тузилмаларга ҳамда пахта ва бошоқли экинлар дони етиштирувчиларга етказсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 26 декабрь,
501-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 501-сонли қарорига 1-ИЛОВА
2001 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархлари (РСТ Ўз 615-94)
(1 тоннаси учун сўмларда)
Пахта хом ашёси саноат навлари
Пахта хом ашёси класси
Пахта толалар типи
узун толали навлар
ўрта толали навлар
Iа
Iб
I
II
III
IV
V
VI
VII
I
1
158260
148950
139630
125710
111720
97720
93120
88450
79110
2
154260
145200
136090
122490
108920
95260
90740
86220
77120
3
123390
116140
108920
98000
87110
76230
72590
68970
61720
II
1
136830
128790
120690
108650
96590
84520
80510
76420
68390
2
132820
124970
117170
105480
93720
82000
78120
74220
66370
3
122050
114850
107680
96950
86190
75400
71820
68190
61030
III
1
126740
119260
111820
100630
89490
78310
74550
70800
63350
2
112790
106140
99520
89540
79620
69680
66340
63020
56370
3
79860
75120
70460
63400
56340
49290
46970
44620
39910
IV
1
94460
88920
83350
75030
66690
58370
55570
52800
47250
2
73200
68880
64550
58120
51660
45200
43060
40890
36570
3
55860
52600
49310
44420
39450
34520
32890
31250
27950
V
3
39150
36880
34550
31090
27680
24200
23080
21890
19630
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 501-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Бошоқли экинлар дони харид нархлари
(1 тоннаси учун сўмларда)
Бошоқли экинлар
Харид нархи
Қаттиҳ буғдой:
1 класс
55220
2 класс
48710
3 класс
44310
4 класс
33660
Юмшоқ буғдой:
1 класс
44310
2 класс
39090
3 класс
33660
4 класс
30110
Омухта ем, техник ва озуқа маҳсадлар учун етказиб бериладиган буғдой (каттиқ ва юмшоқ).
27840
Жавдар
31980
Сўли:
литрида камида 520 грамм натура бўлган
41950
энг қимматли навлар
32980
оддий навлар
26410
Арпа:
пивобод навлар
41950
қимматли навлар
32980
оддий озуҳабоп навлар
26410
пестицидлар қўлланмасдан етиштирилган ва болалар таомлари ва парҳез таомлар тайёрлаш учун мўлжалланган сулининг чекланган харид нархи, базис норманинг 1 тоннаси учун
47090
Изоҳ:
1. Ушбу харид нархлари ширкатлар, фермер, деҳқон хўжаликлари, ижарачилар ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан давлат харидлари ҳажмига сотиладиган, тасдиқланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, амалдаги норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган бошоқли экинлар донига татбиқ этилади.
2. Бошоқли экинлар донини ташиш ва тушириш бўйича харажатлар дон харид қилувчи тайёрлов ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бошоқли экинлар дони ширкат, фермер, деҳқон хўжалиги, ижарачилар ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг транспорти билан етказиб берилганда бошоқли экинлар донини харид қилувчи тайёрлов ташкилотлари хўжаликларга донни ташиш ва тушириш харажатларини шартнома тарифлари бўйича қоплайдилар. Бошоқли экинлар донини дон харид қилувчи тайёрлов ташкилотларининг қўшимча талабларига риоя қилган ҳолда жўнатиш харажатлари ушбу тайёрлов ташкилотлари ҳисобидан тўланади.
Бошоқли экинлар донини норматив кўрсаткичларгача қуритиш ва тозалаш хизматларига ҳақ дон топширувчи томонидан шартнома тарифлари бўйича қўшимча равишда тўланади.
3. Бошоқли экин донини қабул қилиш ва тайёрланадиган дон учун ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган амалдаги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 501-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Пахта хом ашёси учун унинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш
ТАРТИБИ
1. Тасдиқланган нархлар қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер, деҳқон хўжаликлари, ижарачилар ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан сотиладиган РСТ Ўз 615-94 талабларига жавоб берадиган пахта хом ашёсига жорий этилади.
2. Пахта хом ашёсини харид қиладиган тайёрловчи ташкилотлар уни ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни тўлайдилар.
Пахта хом ашёси ширкат, фермер, деҳқон хўжалиги, ижарачилар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, кооператив корхоналар ва ташкилотлар транспорти билан етказиб берилганда пахта хом ашёсини харид қиладиган тайёрловчи ташкилотлар хўжаликларнинг уни ташиш ва тушириш харажатларини шартнома тарифлари бўйича тўлайдилар. Пахта хом ашёсини харид қиладиган тайёрловчи ташкилотларнинг қўшимча талабларига риоя қилган ҳолда пахта хом ашёсини жўнатиш билан боғлиқ харажатлар мазкур тайёрловчи ташкилотлар ҳисобидан тўланади.
Пахта хом ашёсини норматив кўрсаткичларгача етказиб қуритиш ва тозалаш хизматларига ҳақ пахта топширувчи томонидан шартнома тарифлари бўйича қўшимча равишда тўланади.
3. I, II, III ва IV навларнинг 1 ва 2-класс пахта хом ашёсининг ҳақиқий намлиги РСТ Ўз-615-94 3-жадвалида белгиланган нормадан юқори, лекин 3-класс нормаларидан юқори бўлмаганда, бу пахта хом ашёси учун тегишли тип, нав, классдаги пахта хом ашёсининг харид нархидан нормадан ортиқ ҳар бир фоиз учун 0,5 фоиз миқдорида чегирма билан ҳақ тўланади.
Ифлосланганлик ёки намлик I, II, III ва IV навлар бўйича 3-класс учун белгиланган нормалардан ошиб кетганда пахта хом ашёси топширувчига қайтарилади ёки бу пахта хом ашёси учун бир нав паст пахта хом ашёсининг харид нархи бўйича ҳақ тўланади.
Ифлосланганлиги ёки намлиги 22 фоиз нормадан юқори бўлган V нав пахта хом ашёсини қабул қилиб олишда тегишли типнинг харид нархидан нормадан ортиқ ифлосланганлик ёки намликнинг ҳар бир фоизи учун 0,5 фоиз миқдорида чегириб қолинади.
Намлик ва ифлосланганлик нормативдан ортиқ бўлганда айни бир вақтда нархдан умумлаштирилган ҳолда чегириб қолинади.
4. I ва II нав пахта хом ашёсининг солиштирма узилиш қуввати белгиланган (РСТ Ўз 615-94 1-жадвалидаги) нормалардан паст бўлганда тегишли тип, нав, класс пахта хом ашёси харид нархидан чегириб қолинади, солиштирма узилиш қуввати базавий нормадан ортиқ бўлганда эса I нав учун харид нархига ҳар бир гс/текс. учун 0,5 фоиз миқдорида устама тўланади.
Ҳисоб-китоблар пахта хом ашёси қайта ишлангандан сўнг амалга оширилади.
5. Пахта хом ашёси «асал шудринг» касаллиги билан ҳар қандай даражада ёки бактериал-замбуруғ билан паст даражада касалланган бўлса унинг нархидан 3,5 фоиз миқдорида чегирган ҳолда ҳақ тўланади.
Бактериал-замбуруғ билан ўртача даражада касалланган пахта хом ашёси пасайтирилган навга ўтказилади ва унга пасайтирилган навнинг харид нархи бўйича ҳақ тўланади.
Пахта хом ашёси бактериал-замбуруғ билан кучли даражада касалланган бўлса унга шартномавий нарх бўйича ҳақ тўланади.
6. «Микронейр» кўрсаткичи белгиланган нормалардан юқори ёки паст (3,5 дан 4,9 гача) бўлган I-II нав пахта хом ашёсининг харид нархидан қуйидаги шкалага мувофиқ чегириб қолинади:
Микронейр кўрсаткичи чекланган кўрсаткичдан қуйидагича юқори бўлганда
Нархлардан чегириш, фоиз
0,1
2
0,1
2
0,2
4
0,2
4
0,3
8
0,3
8
0,4
12
0,4
12
0,5
16
0,5
16
«Микронейр» кўрсаткичи 0,5 пунктдан ошиб кетганда I нав пахта хом ашёси учун III нав нархи бўйича, II нав пахта хом ашёси учун — IV нав нархи бўйича ҳақ тўланади.
Кўрсатиб ўтилган чегиришлар пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг ҳақиқий натижалари бўйича узил-кесил ҳисоб-китоблар вақтида амалга оширилади.
7. Уруғлик чигит етиштирувчи илмий муассасалар ва хўжаликларга уруғликнинг унувчанлиги 1 классга мувофиқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сон қарорига мувофиқ харид нархига қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади:
Элита чигит учун
100%
1-
репродукцияли чигит учун (Р1)
75%
2-
репродукцияли чигит учун (Р2)
50%
3-
репродукцияли чигит учун (Р3)
25%
Уруғлик чигитлар унувчанлиги бўйича иккинчи классга мансуб бўлганда устама ҳақ тегишли равишда икки баравар камаяди.
Устама ҳақ тўлаш учун уруғлик чигит етиштирувчи хўжаликлар ва пахта заводлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг тақдимномасига кўра ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 501-сонли қарорига 4-ИЛОВА
Пахта хом ашёси асосий селекция навларининг истиқболлиги бўйича гуруҳланиши
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 501-сонли қарорига 5-ИЛОВА
Маркетингни ташкил этиш, жаҳон пахта навлари бозорида талаб катта бўлган истиқболли навларни ривожлантиришни рағбатлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш
ТАРКИБИ
Ғаниев Э.М.
—
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, Кенгаш раиси
Дьячков В.В.
—
«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари
Бегалиев С.Б.
—
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари
Салимов А.Х.
—
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари
Зинин В.И.
—
Молия вазирининг ўринбосари
Мақсудов Э.Т.
—
«Сифат» марказининг бош директори
Азизхўжаев Ў.Х.
—
«Ўзпахтасаноатилм» Республика илмий марказининг бош директори
Устюгин В.Е.
—
«Сифат» маркази бош директорининг ўринбосари, Кенгаш котиби
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 82-модда)