toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 14 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1318-3]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-3-сон қарори (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) билан тасдиқланган «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 4 февраль,
01-02/12-04-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 февралдаги 01-02/12-04-сон қарорига
ИЛОВА
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 261-банднинг бешинчи хатбошиси «асосан» деган сўздан кейин «йўқ қилинганда ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
иккинчи хатбоши «8,» рақамидан кейин «12,» рақами билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Божхона органининг мансабдор шахси томонидан 7, 44 (бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар кўрсатиладиган қисмига божхона кўриги далолатномаси рақами ва санаси киритилади), Д устуни ва божхона юк декларацияси қўшимча варағининг А устуни тўлдирилади.»;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8 — божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжат ва маълумотлар (божхона тўловларини кечиктириб тўлаш, гаров шартномаси, божхона қонунчилигини бузиш баённомаси, божхона кўриги далолатномаси, товар божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштирилганда — божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами, санаси ҳамда суммаси ва бошқалар).».
3. 2-иловадаги изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«*Изоҳ: Китоб олдиндан тикилган, варақлари рақамланган ва божхона органи ходимининг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.».
жадвалдаги «графа» деган сўзлар «устун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Текширди: ___ -сонли божхона пости инспектори» деган сўзлар «Текширди: __________ божхона пости ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 7-сон, 77-модда)