2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2559]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 331-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. ХОДЖИМАТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 3 февраль,
91-сон
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 3 февралдаги 91-сон буйруғига ИЛОВА
Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари