Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сонли «Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
СССР Министрлар Советининг «СССРнинг ички сув ҳавзаларида балиқ запасларини кўпайтириш ва қўриқлаш тўғрисида» 1958 йил 15 сентябрдаги 1045-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1958 йил 31 октябрдаги 716-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1960 йил, I том, 190-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги балиқ запасларини қўриқлаш ва балиқ овлашни тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республика давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон ССР балиқчиликни қўриқлаш хизмати органларининг Уставини тасдиқлаш ҳақида 1959 йил 10 августдаги 594-сон қарори» (ЎзССР ҚТ, 1959 й., 10-сон, 42-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРнинг балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тўғрисида» 1969 йил 29 майдаги 253-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 5-сон, 42-модда; 1980 й., 12-сон, 45-модда);
СССР Министрлар Советининг «СССР сув ҳавзаларида балиқ запасларини қўриқлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1969 йил 10 декабрдаги 940-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 19 мартдаги 126-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 4-сон, 23-модда);
СССР Министрлар Советининг «СССР балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида нодир балиқлар, денгиз сутэмизувчилари ва сув умуртқасизлари бойлигини ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида» 1974 йил 25 октябрдаги 833-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 27 ноябрдаги 536-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 11-сон, 62-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР территориясида ов қилиш ва овчилик хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида» 1985 йил 14 июндаги 309-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 6-сон, 29-модда).
Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 10 апрель,
95-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 апрелдаги 95-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисида
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
I. Умумий қоидалар
1. Овчилик-балиқ овлаш хўжалиги халқ хўжалигининг тармоғи бўлиб, ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш, шунингдек, ҳаваскорлик, спорт, ҳунармандчилик овчилиги ва балиқ овлаш йўли билан улардан оқилона фойдаланиш унинг вазифаси ҳисобланади.
2. Табиий эркинлик ҳолатида яшовчи барча ёввойи ҳайвонлар, шунингдек, уларни кўпайтириш мақсадида овчилик ва балиқ овлаш жойларига қўйиб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланади ва ягона давлат овчилик-балиқ овлаш фондини ташкил этади. Питомникларда, инкубаторларда, ҳовуз хўжаликларида етиштирилган ва шу хўжаликларнинг чегараларида жойлашган ёввойи ҳайвонлар бундан мустаснодир.
3. Давлат овчилик-балиқ овлаш фондидан фойдаланиш, уни қўриқлаш ва кўпайтириш тартиби ССЖИ қонунлари, ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, ССЖИ Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари билан, бу ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолларда, шунингдек, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси чиқарган йўриқномалар, низомлар билан, мазкур Низом ҳамда ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа норматив ҳужжатлар билан бошқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги жумҳурият ҳайвонот ва ўсимликлар оламини қўриқлаш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат инспекцияси (бундан кейин давлат биология назорати деб аталади) тасдиқлайдиган ҳайвонот ва ўсимликлар оламини қўриқлаш ва фойдаланишни бошқариш бўйича йўриқномалар, низомлар ва қоидалар, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тўғрисидаги низомда белгиланган ҳуқуқлар доирасида барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш ҳуқуқини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати томонидан белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
5. Белгиланган тартибда ҳунармандчилик, ҳаваскорлик ва спорт овчилиги ва балиқ овлашга рухсат берилган ёввойи ҳайвонларнинг яшаш ва юриш жойи бўлган барча ерлар, сувлар ва ўрмонлар ов қилинадиган ва балиқ тутиладиган жойлар ҳисобланади.
Ҳунармандчилик мақсадларида сувда яшовчи ҳайвонларни ва ўсимликларни овлаш учун фойдаланилаётган ёки фойдаланиши мумкин бўлган ёхуд балиқларни кўпайтириш учун аҳамиятга эга бўлган барча сув ҳавзалари (денгиз, дарёлар, кўллар, сув омборлари ва уларнинг қўшимча сув ҳавзалари) балиқчилик хўжаликлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасидаги барча овчилик-балиқ овлаш жойлари, улар жойлашган мазкур ҳудуд кимнинг ихтиёрида эканлигидан қатъи назар, улар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати тасарруфида бўлади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклар, балиқ питомниклари, ҳовуз ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари чегараларидаги 500 метрли полоса;
кўлларни ўзаро ва дарё билан бирлаштирувчи ирмоқлар ва жилғалар, дарёлар ва каналлар қуйиладиган жойлардаги 100 метр масофадаги участкалар.
6. Овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш ҳуқуқи берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига биркитилган овчилик-балиқ овлаш жойларида ҳайвонларни кўпайтириш ва уларнинг яшаш муҳитини қўриқлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга мажбурдирлар.
II. Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ҳуқуқи
7. Ўзбекистон Республикасининг жумҳурият овчилар ва балиқ овловчилар жамиятларидан бирининг аъзоси бўлган, 18 ёшга етган, жорий йил учун белгиланган миқдорда аъзолик бадалларини ва давлат пошлинасини тўлаган барча фуқаролари ўқ отиш ва бошқа овчилик қуроллари, рухсат этилган бошқа овчилик қурол-яроғлари билан ов қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бошқа жумҳуриятларнинг шу жумҳурият овчилар жамиятлари берган овчилик билети бўлган овчилари тегишли ов қилиш жойларининг фойдаланувчиси рухсати билангина ов қилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
8. Барча сув ҳавзаларида барча фуқароларга спорт ва ҳаваскорлик мақсадида шахсий истеъмол учун белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бепул балиқ овлашга рухсат этилади, қўриқхоналар, балиқ питомниклари, ҳовуз ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари бундан мустаснодир.
9. Истисно ҳолларда ССЖИ фуқаролари бўлмаган шахсларга йўлланмалар, белгиланган тартибда берилган лицензиялар (рухсатномалар) бўйича ов қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
10. Аъзолик бадалларини ва давлат пошлинасини тўлаганлик тўғрисида белги қўйилган овчилик билети, белгиланган тартибда берилган лицензия, рухсатнома ва йўлланма спорт-ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳисобланади.
Ёввойи ҳайвонларни саноат миқёсида овлаш тайёрлов ташкилотлари билан шартномалар мавжуд бўлганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг рухсати бўйича амалга оширилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида овчилик аъзолик билетлари Ўзбекистон Республикаси овчилар ва балиқ овловчилар спорт жамиятлари уюшмаси — «Ўзбекохотриболовсоюз», Туркистон ҳарбий округининг ҳарбий-овчилик жамияти кенгаши ва уларнинг жойлардаги органлари томонидан берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
12. Силлиқ стволли ва қирқма милтиқларни, уларга ўқ-дориларни фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан харид қилиш, шунингдек, уларни сақлаш ва олиб юриш ССЖИ Ички ишлар вазирлиги тасдиқлаган ўқ отиш қуролларини ва уларга ўқ-дориларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш, олиб юриш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
13. Қоидабузарлардан тортиб олинган силлиқ стволли овчилик қуроллари ва уларга ўқ-дорилар, ов қилиш ва балиқ овлаш асбоб-анжомлари, шунингдек, овчиларнинг милтиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг органлари рухсатномалари асосида Ўзбекистон Республикаси овчилар ва балиқ овловчилар спорт жамиятлари уюшмасининг ҳамда Туркистон ҳарбий округи ҳарбий-овчилик жамиятлари кенгашининг дўконларида сотилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
III. Ёввойи ҳайвонларни овлаш тартиби
14. Табиий эркинликда юрган ёввойи ҳайвонларни овлаш мақсадида изига тушиш, таъқиб этиш ва овлаш (отиб олиш, балиқларни тутиш) ов қилиш (тутиш) деб эътироф этилади.
Овчилик-балиқ овлаш жойларида қурол-яроғ, итлар, овчи қушлар, қопқонлар, тўр материаллари ва ов қиладиган ҳамда балиқ тутадиган бошқа асбоб-анжомлар билан ёки овланган ов маҳсулоти ва тутилган балиқ билан бўлиш, шунингдек, йиғилган қурол-яроғ билан йўлларда бўлиш ов қилишга ва балиқ тутишга тенглаштирилади.
15. Илмий, маданий-маърифий, хўжалик, шунингдек, спорт-ҳаваскорлик мақсадлари учун ёввойи ҳайвонларни овлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати белгилаган тартибда бепул ёки мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ пулли амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
16. Ёввойи ҳайвонларни бошқа яшаш жойларига кўчириш, Ўзбекистон Республикаси фаунаси учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимлаштириш, уларни жумҳурият ташқарисига олиб кетиш ва жумҳуриятга олиб келиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни илмий-тадқиқот ва хўжалик мақсадларида чатиштириш бўйича тадбирларни ўтказишга фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг рухсати билангина йўл қўйилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
17. Қуйидагилар ов қилиш ва балиқ тутиш маҳсулотлари ҳисобланади: мўйна ва терилар, шунингдек, улардан бўлган буюмлар, шохлар, ҳаёт кечириш маҳсулотлари (шу жумладан, ишлаб чиқарилгани), ёввойи ҳайвонларнинг гўшти, ёввойи паррандалар ва бошқа ҳайвонларнинг тухуми, балиқ ва увилдириқ, ов ўлжалари, шунингдек, табиий шароитларда овланган ёки махсус питомникларда ўстирилган ёввойи ҳайвонларнинг ўзи.
Тақиқланган муддатларда, тақиқланган жойларда, тегишли рухсатсиз овланган, ман этилган турлар ёки рухсат берилмаган усулларда белгиланган нормадан (лимитлардан) ортиқча овланган ов қилиш ва балиқ тутиш маҳсулотлари ноқонуний ов қилиш ва балиқ тутиш маҳсулотлари ҳисобланади.
Қўлга туширилган ноқонуний ов қилиш ва балиқ тутиш маҳсулоти мусодара қилинади ва ов қилиш ҳамда балиқ овлаш қоидаларининг бузилганлигини аниқлаган шахсларда мукофот сифатида қолдирилиши мумкин (туёқли ҳайвонларнинг гўшти, лекин бир бошдан кўп эмас). Мўйна, сайғоқларнинг гўшти, шунингдек, 5 килограммдан ортиқ балиқ бундан мустаснодир, улар белгиланган тартибда тайёрлов, савдо ташкилотларига ёки умумий овқатланиш ташкилотига топширилади.
Ноқонуний овланган овчилик маҳсулотини ёки тутилган балиқни мусодара қилиш имконияти бўлмаганда (қоида бузувчи томонидан ишлатилган ёки сотилган, фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган ва бошқалар) қоида бузувчидан харид нархлари бўйича бу маҳсулотнинг қиймати ундириб олинади.
18. Халқ хўжалигига муайян зарар етказувчи йиртқичларни отиш (тутиб олиш) ўз ҳудудларида овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи берилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ўрмончилари томонидан амалга оширилади. Бошқа ҳолларда йиртқичларни отиш (тутиб олиш)ни жамиятлар томонидан махсус тузилган овчилар бригадалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати берадиган рухсатномалар бўйича фуқаролар амалга оширишлари мумкин.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
Халқ хўжалигига зарар етказадиган ёввойи ҳайвонларни отганлик (тутганлик) учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ миқдорларда белгиланган тартибда матлубот кооперацияси томонидан мукофот тўланади.
19. Балиқчилик эҳтиёжлари ва овчилик хўжалигини юритиш (неводларни тортиб келиш, балиқ тутиш асбоб-ускуналарини қуритиш ва тузатиш, кемаларни тузатиш, механизмларни ўрнатиш, вақтинчалик бинолар тиклаш ва бошқалар) учун балиқ хўжалиги ташкилотларига ва овчиликдан фойдаланувчиларга қирғоқ полосаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
20. Қуйидагилар тақиқланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг рухсатисиз ССЖИ ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек, овланадиган мўйнали ҳайвонлар (сув каламуши, қоракўзан, тулки ва бошқалар)ни фуқаролар томонидан тутқунликда сақлаш;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
овчилик ва балиқ овлаш маҳсулотларини сотиш ва сотиб олиш.
IV. Давлат овчилик-балиқ овлаш фондини муҳофаза қилиш
21. Ёввойи ҳайвонларни давлат томонидан қўриқлашни ва идоравий қўриқлаш устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назорати амалга оширади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
Идоравий қўриқлашни ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, давлат қўриқхоналари, давлат заказниклари, миллий боғлар, овчилик-балиқ овлаш хўжаликларининг ўрмончилик ва ёлланган овчилар хизматлари амалга оширади. Ички ишлар органлари, табиатни қўриқлаш жамоатчи инспекторлари, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш жамияти, балиқ овлаш ташкилотлари ва бошқа ҳайвонот оламидан фойдаланувчилар ҳайвонот оламини қўриқлашга кўмаклашадилар.
22. Табиатни қўриқлаш бўйича давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
а) муассасалар, корхоналар, ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан ва айрим фуқаролардан табиатни муҳофаза қилиш қонунлари бузилганлиги муносабати билан тушунтиришлар беришни талаб қилиш;
б) овчилик-балиқчилик базаларини, турар-жой, омборхона ва бошқа биноларни, шунингдек, овчилик-балиқ овлаш жойларида бўлган барча транспорт турларини текширишга;
в) барча овчилик-балиқ овлаш жойларига, уларнинг идоравий тобелигидан қатъи назар, ҳеч бир қаршиликсиз бориш, қуролларни, балиқ овлаш асбоб-анжомларини текшириш, тутиш (отиш) жойларида, сузиш ва транспорт воситаларида, омборхоналарда, қабул қилиш жойларида ва балиқ заводларида овчилик ва тутилган балиқ маҳсулотларини текширишга, шунингдек, овчилик қуроллари, ўқ-дорилар ҳамда бошқа ов қилиш ва балиқ тутиш асбоб-анжомларини сотиш бўйича белгиланган тартибга риоя қилинишини назорат этиш;
г) ўрмон хўжаликлари, овчилик хўжаликлари, балиқ овлаш ташкилотлари, овчилар ва балиқчилар жамиятлари ҳамда овчилик ва балиқ овлаш жойларининг бошқа фойдаланувчилари томонидан ҳайвонот оламини қўриқлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишларни назорат қилиш;
д) Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган тартибда моддий, маъмурий жавобгарликка тортиш, жиноий иш қўзғаш масаласини қўйиш, ҳайвонот оламига ва овчилик-балиқчилик хўжаликларига етказилган зарарни ундириб олиш даъвосини қўйиш.
(22-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
V. Қоидабузарларнинг жавобгарлиги
23. «Ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, мазкур Низомни, ов қилиш ва балиқ овлаш Қоидаларини бузишда айбдор бўлган шахслар моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
24. Ноқонуний ов қилишни, балиқ овлашни ёки ҳайвонот оламидан фойдаланишнинг бошқа турини содир этган шахс ушланганда ундан милтиқ ёки ҳайвонларни овлайдиган бошқа асбоб-анжомлар тортиб олинади, бунда фойдаланиладиган транспорт воситалари ушлаб қолинади ва тегишли органларга берилади.
25. Ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунларни, ов қилиш ва балиқ овлаш Қоидаларини бузган фуқаролар ва мансабдор шахслар, моддий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишидан қатъи назар, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар давлат овчилик-балиқчилик фондига етказилган моддий зарарни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ миқдорларда қоплашга мажбурдирлар.
VI. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлари
(VI-боб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
26. 1-иловага мувофиқ ов қилиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни сотишдан олинган маблағлар республика бюджетига ўтказилади, жароҳатланишлар ва табиий офатлар натижасида нобуд бўлган ҳайвонларнинг маҳсулотларини сотишдан олинган, шунингдек, фуқаролик даъволари бўйича зарарни қоплашдан тушган маблағлар (3-иловага мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлари жорий ҳисобига ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
27. Ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш ёки улар билан коллекцияларни тўлдириш учун уларни овлашга лицензия (рухсатнома)ларни сотишдан олинган маблағлар республика бюджетига ўтказилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
а) давлат қўриқхоналарига ва миллий табиий боғларга зарар етказилган тақдирда барча сумма (мазкур Низомнинг 31-бандида назарда тутилган пул мукофотларини чегириб ташлаш билан) давлат қўриқхоналари ва миллий табиий боғларнинг ҳисоб-китоб счётига;
(28-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 августдаги 436-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 1993 й., 8-сон, 33-модда)
б) давлат овчилик фондига, шунингдек, балиқ овлаш хўжалигининг сув ҳавзаларига зарар етказилган тақдирда — ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига;
(28-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
в) жамоат ташкилотларининг биркитилган овчилик-балиқ овлаш хўжаликларига зарар етказилган тақдирда — агар қоидани бузиш мазкур жамият ходимлари томонидан аниқланса, 70 фоизи уларнинг ҳисоб-китоб счётига, 30 фоизи эса Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига ўтказилади. Қоидабузишлар табиатни қўриқлаш бўйича инспекторлар томонидан аниқланганда — 100 фоиз Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига тушади.
(28-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
29. Жарималарни тўлашдан тушган барча пуллар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига ёзилади, унинг 50 фоизи давлат биология назорати томонидан жумҳурият бюджетининг даромадига ўтказилади. Агар ҳуқуқбузарлик давлат қўриқхонаси ва миллий табиий боғ ҳудудида содир этилган тақдирда жарима тўлашдан тушадиган барча сумма (мазкур Низомнинг 31-бандида назарда тутилган пул мукофотларини чегириб ташлаш билан) давлат қўриқхонаси ва миллий табиий боғнинг ҳисоб-китоб счётига ўтказилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 августдаги 436-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 1993 й., 8-сон, 33-модда)
Тортиб олинган овчилик ва балиқ овлаш асбоб-анжомларини, шунингдек, ноқонуний ов маҳсулотларини сотишдан тушган ҳамма пул давлат биология назоратининг махсус маблағлар жорий ҳисобига ёзилади, унинг 50 фоизи жумҳурият бюджетининг даромадига ўтказилади. Овлаш ва балиқ ови қуролларини, шунингдек, қонунга хилоф ов маҳсулотларини мусодара қилишдан тушадиган барча сумма, агар ҳуқуқбузарлик давлат қўриқхоналари ва миллий табиий боғлар ҳудудида содир этилган бўлса, Давлат қўриқхоналари ва миллий табиий боғларнинг ҳисоб-китоб счётларига ўтказилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 августдаги 436-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 1993 й., 8-сон, 33-модда)
Ноқонуний сотиб олганлиги, сотганлиги, қайта ишлаганлиги учун тортиб олинган мўйнали ҳайвонларнинг терисини сотишдан тушган пуллар, шунингдек, давлат тамғасига эга бўлмаган ва давлатга топширилиши мажбурий бўлган, қайта ишлаш ва бўяш учун қабул қилган маиший хизмат кўрсатиш комбинатлари ва ательелардан тортиб олинган мўйнали ҳайвонлар терисини сотишдан олинган пуллар териларни сотиш учун қабул қилган ташкилотлар томонидан бевосита жумҳурият бюджетининг даромадига ўтказилади.
30. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биология назоратининг махсус маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган смета бўйича сарфланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
31. «Ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш Қоидаларининг бузилишини аниқлаган барча шахсларга зарарни қоплашдан ва пул жаримасидан тушган пулларнинг 30 фоизгачаси миқдорида мукофот берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
32. Махсус маблағларнинг йил охиридаги ишлатилмаган қолдиғи ССЖИ Давлат банки муассасалари томонидан ёпилмайди ва кейинги йилга ўтувчи қолдиқ ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳайвонларни овлашга бериладиган лицензиялар (руxсатномалар)нинг
ҚИЙМАТИ
Ёши ва жинсидан қатъи назар, ёввойи ҳайвонларни овлашнинг нарxлари (бир бош ҳайвон учун сўм ҳисобида)
спорт ови
тайёрлов мақсадлари учун
илмий ва бошқа мақсадлар учун
СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР
Шу жумладан:
а) Қизил китобга киритилган турлар
йўқолиб бораётганлари
Гепард, олд Осиё қоплони, тарғил сиртлон, бурама шоҳли эчки, Устюрт қўчқори ёки аркал, Тяньшан қўчқори ёки архар, Қизилқум қўчқори ёки Северцов қўчқори, тожик ёки Бухоро қўчқори
—
—
2000
камёб ҳайвонлар
Қор қоплони, қорақулоқ, Бухоро буғуси, қулон, жайрон, Тяньшан қўнғир айиғи, асалхўр, Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, манул
Типратикан, юмронқозиқ, қўшоёқлар, кўршапалак, хавфли касалликларни тарқатадиган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларидан ташқари бошқа сут эмизувчилар
—
1
1
ПАРРАНДАЛАР
Шу жумладан:
а) қизил китобга киритилган турлар
йўқолиб бораётган паррандалар
Шипун оққуши, кичик ёки тундра оққуши, япалоққуш, узун думли сув бургути, қумай ёки қор калхати, сариқбош лочин ёки шахин, оқтурна, тувалоқ, безгалдак, оққорин булдуруқ
—
—
1000
Қизғиш ва жингалак патли соқақушлар, оқ ва қора лайлаклар, тоғ ғозлари, қизил ғоз, балиқхўр қуш, сапсан, мармарранг чуррак, оқ думли бургут, кичик бургут, чўл бургути, ўлимтикхўр бургут, бургут, болтаютар, итолғи, йўрға тувалоқ ёки жек, шумкар, Осиё лойхўраги, узунбурун балиқчи қуш, чўл чумчуғи, қошиқбурун, бошқа турлар
—
—
500
б) спорт ва ҳаваскорлик ови учун тақиқланган турлар
белгиланган нормада балиқ овлаш учун йўлланма қиймати — 1 сўм;
биринчи катакда — белгиланган нормадан ортиқ ушланган (аммо кўпи билан 5 кг) ҳар 1 кг балиқ учун, шунингдек, овчилар ва балиқчилар жамиятларининг аъзоси бўлмаган балиқчи ушлаган 1 кг (аммо белгиланган нормадан кўп бўлмаган) балиқ учун;
иккинчи катакда 1 тонна балиқнинг нархи;
учинчи катакда 1 та балиқнинг нархи кўрсатилган.
Спорт-хаваскорлик мақсадида, балиқ овлашда 16 ёшгача бўлган болалар, уруш қатнашчилари, уруш ва меҳнат ногиронлари ҳақ тўлашдан озод қилинадилар.
УМУРТҚАСИЗЛАР
Дарё қисқичбақаси
—
3
1
Бошқа қисқичбақасимонлар
—
5 (1 кг учун)
—
Қизил китобга киритилган турлар, коллекция ва музей қимматига эга бўлган маҳаллий турлар
Ўрганиш ёки иқлимлаштириш мақсадида Қизил китобга киритилган ҳайвонларни; овлашга бериладиган лицензиялар (рухсатномаларнинг қиймати дастлабки қийматидан 5 баравар кам бўлади.
Ҳайвонларни, уларнинг қисмларини ёки ҳаёти фаолияти маҳсулотларини экспортга етказиб бериш мақсадида ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома бепул берилади, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биологик назорати билан етказиб берувчи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ кейинчалик валютада ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳайвонларнинг овланадиган турларини овлаш учун рухсатномалар (лицензиялар) ёввойи ҳайвонлар сонини, овчилик хўжалигининг ёввойи ҳайвонларни кўпайтиришдаги ва қўриқлашдаги иштирокини ҳисобга олган ҳолда шартнома нархларида берилиши мумкин.
Ёввойи ҳайвонлар ҳаёт фаолияти маҳсулотлари (заҳарлар ва бошқалар), шохлар, мўйнали ҳайвонларнинг терилари республика ташқарисида Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биологик назоратнинг рухсатномалари билангина сотилади.
Питомникларда ўстирилган ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар қиймати ишлаб чиқарувчилар билан келишув бўйича белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)
Зарарли йиртқич ҳайвонларни отганлик (овлаганлик) учун тўланадиган мукофотларнинг
МИҚДОРЛАРИ
Мукофотнинг миқдори
(сўм ҳисобида)
Инидаги урғочи бўри — болалари билан
200
Катта урғочи бўри
150
Катта бўри
100
Бўри болалари
50
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш туфайли етказилган зарарни ундириб олиш миқдорини ҳисоблаш учун
ҚАТЪИЙ НАРХЛАР
Ёши, катта-кичиклиги, оғирлиги ва жинсидан қатъи назар, ҳар бир жонзот учун (бош, тери, шох) ундириб олиш миқдори, сўм ҳисобида
СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР
Шу жумладан:
а) Қизил китобга кирган турлар Қор қоплони, гепард, олд Осиё қоплони, Тяньшан қўнғир айиғи, тарғил сиртлон, бурама шохли эчки ёки морхўр, Устюрт қўчқори ёки арқал, Қизилқум қўчқори ёки Северцов қўчқори, тожик қўчқори, Тяньшан қўчқори ёки архар, Бухоро буғуси ёки хонгул, жайрон
20000
Қорақулоқ, Туркистон силовсини, Ўрта Осиё қундузи, қулон, манул, асалхўр
Оқкўз, қизилқанот ва бошқа қимматга эга бўлмаган турлар
10
Изоҳ:
йирик балиқ турларининг увилдириғини ноқонуний равишда тайёрлаш туфайли етказилган зарар учун бу хил балиқ учун (1 кг учун) ундириладиган пулнинг уч баравари миқдорида пул ундирилади;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан етказилган зарар Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биологик назорат тасдиқлаган йўриқнома билан аниқланади.
УМУРТҚАСИЗ ЖОНИВОРЛАР
Дарё қисқичбақаси
10
Бошқа қисқичбақасимонлар
50 (1 кг учун)
Заҳарли умуртқасиз жониворлар
25
Қизил китобга киритилган, Ўзбекистон учун камёб турлар ҳисобланувчи умуртқасиз жониворлар, маҳаллий умуртқасизлар
50
Коллекция ва музей қимматига эга бўлган турлар
халқаро каталогга мувофиқ нархларда
Хавфли юқумли касалликларни тарқатадиган, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларидан ташқари, тайёрлаш объектлари бўлган бошқа умуртқасизлар
1
Заҳарлар ва бошқа ҳаёт фаолияти маҳсулотлари
1 г заҳар олиш учун зарур бўлган бош сони ҳисобидан
Мумиё
25 (0,001 кг учун)
Қўриқхона, миллий (халқ) боғ, заказниклар, табиий ёдгорликлар, қўриқхоналарнинг қўриқланадиган қисмлари ҳудудларида, махсус питомникларда уяларни, инларни, катакларни бузганлик учун, хайвонларни овлаганлик учун
мазкур тур учун ундириладиган пулнинг уч баравари миқдорида
Овлаш тақиқланган паррандаларнинг уясидан олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, илон ёки эчкиэмарларнинг ҳар бир тухуми учун
50
Қизил китобга киритилган турларнинг уясидан олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, шунингдек, ноқонуний овланган она қушларнинг ҳар бир эмбриони учун
мазкур тур учун ундириладиган пулнинг 50 фоизи миқдорида
Олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, шунингдек, ноқонуний овланган она қушларнинг ҳар бир эмбриони (ёки тухум рептилияси) учун
20
Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган жойлардаги тўқайларни, ёш ниҳолларни ва экилган ўрмон дарахтларини, бошқа ўсимликларни кесганлик ва ўрганлик учун (1 га учун)
1000
Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган жойлардаги қамишларни ёққанлик ва бўш ерларни шудгорлаганлик учун (1 га учун)
500
Ёввойи ҳайвонларнинг яшашига хос бўлмаган шароитда (музликда, сувда ва ҳоказо) фалокатга учраганда (ёнғин, сув тошқини, озуқа етишмаслиги ва бошқалар), шунингдек, ёритиш асбобларини қўллаб, транспорт воситалари билан, моторли қайиқлар ва катерлар, самолётлар ҳамда вертолётлар билан уларни тунда нобуд қилганлик учун
мазкур тур учун ундириладиган пулнинг уч баравари миқдорида
Ёввойи ҳайвонларнинг мақоми ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги давлат биологик назоратга ёввойи ҳайвонларни ноқонуний овлаганлик учун ундириладиган пулнинг миқдорини аниқлаш ҳуқуқи берилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 111-сонли қарори таҳририда)