Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Овози тожик» газетасининг Ўзбекистон халқининг ижтимоий, маданий ва маънавий ҳаётида тутган ўрнини, Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги қардошлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшиб келаётганлигини инобатга олиб ва ташкил этилганлигига 70 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қиладилар:
1. «Овози тожик» газетасининг 70 йиллик юбилейи тадбирларини 1994 йил сентябрь ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказиш маъқул топилсин.
2. «Овози тожик» газетасининг юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанииг таркиби
1-иловага биноан тасдиқлансин.
Ташкилий қўмита 10 кун муддат ичида газета юбилейини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар режасини тузсин ҳамда уни амалга оширишни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Овози тожик» газетасининг 70 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун
2-иловага мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағ ажратсин.
4. Давлат матбуот қўмитаси, Давлат телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни, Ўзбекистон Республикаси Матбуотни қўллаб-қувватловчи жамғармаси, Олий Кенгаш Котибияти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлимлари жойларда муштарийлар билан ижодий учрашувлар, адабий кечалар ўтказилишини, «Овози тожик» газетасининг юбилейига бағишлаб радио ва телевидениеда махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этилишини, бошқа оммавий ахборот воситаларида мақолалар бериб борилишини таъминласинлар.