1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4909-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги «Bolajon» болалар рақамли телеканалини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 30 майдаги ПҚ-1976-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 январь,
ПҚ-2112-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 январдаги ПҚ-2112-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. 6-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи давлат унитар корхоналари фаолиятини, шунингдек «Yoshlar» телерадиоканали» ЁАЖ ҳузуридаги «Bolajon» телеканали фаолиятини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаш тасдиқланадиган телерадиоэшиттириш (кўрсатувлар) ҳажмлари асосида амалга оширилади».