ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2436-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 96-модда) 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сонли қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2013 йил 31 декабрь,
57-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 31 декабрь,
121-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 31 декабрь,
18-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 31 декабрь,
01-02/8-35-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 31 декабрдаги, 57, 121, 18, 01-02/8-35-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар