1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2549]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сонли «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 508-модда) 7-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 25 ноябрь,
61-мҳ-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 25 ноябрь,
17-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 25 ноябрь,
01-02/21-30-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 25 ноябрь,
330 В-сон
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 25 ноябрдаги 61-мҳ, 17, 01-02/21-30, 330 В-сон қарорига ИЛОВА
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 10-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й, 39-сон, 508-модда) мувофиқ, дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тартибини белгилайди.
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
дастурий таъминот воситалари — алгоритм тилида тақдим этилган операциялар, командалар ва маълумотларнинг мантиқий ташкил этилган йиғиндисидан иборат ва муайян натижага эришиш мақсадида компьютерда амалга ошириш учун мўлжалланган интеллектуал мулк объекти. Дастурий таъминот воситалари деганда уларни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материаллари ҳам назарда тутилади.
дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси — ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш (ишлаб чиқиш), кузатиш (хизмат кўрсатиш), жорий қилиш ва сотиш билан боғлиқ фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри (бундан буён матнда Миллий реестр деб юритилади) — мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон банки;
дастурий таъминот воситалари экспорти — дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси томонидан дастурий таъминот воситаларини норезидентга электрон шаклда, шу жумладан олиб юриладиган ташувчиларда ва Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар орқали сотиш, шу жумладан дастурий таъминот воситаларини кузатиш (хизмат кўрсатиш) бўйича ташқи савдо фаолияти;
дастурий таъминот воситалари импорти — Ўзбекистон Республикаси резиденти норезидентдан дастурий таъминот воситаларини сотиб олиши, шу жумладан дастурий таъминот воситаларини кузатиш (хизмат кўрсатиш) бўйича ташқи савдо фаолияти;
Интернет тармоғидаги он-лайн дўкон — Интернет тармоғи орқали товарлар (ишлар, хизматлар) билан савдо қилувчи, фойдаланувчиларга реал вақт режимида товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун буюртмаларни шакллантириш, улар учун ҳақ тўлаш ва етказиб бериш усулларини белгилаш имконини берувчи сайт.
2. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг экспорт операциялари:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан шартномалар тузиш орқали;
дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Миллий реестрга киритилган бўлса, экспорт шартномасисиз дастурий таъминот воситаларини чет эл валютасида Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали сотиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Миллий реестрни шакллантириш ва юритиш Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2541, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 701-модда) билан белгиланади.
3. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг экспорт шартномаларини тузиш ва ижро этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
4. Дастурий таъминот воситаларини чет эл валютасида Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали сотиш йўли билан, экспорт операцияларини экспорт шартномасисиз амалга ошириш учун, Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси хизмат кўрсатувчи ваколатли банкка ушбу Низомнинг иловасида берилган шаклга мувофиқ экспорт шартномасисиз Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали дастурий таъминот воситалари экспорт битимини ҳисобга олиш учун ариза топширади.
Хизмат кўрсатувчи ваколатли банклар томонидан қўшимча ҳужжатлар талаб этилишига рухсат этилмайди.
5. Экспорт шартномасисиз Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали амалга ошириладиган ҳисобга олинган экспорт битимлари рақамланган, тикилган ва хизмат кўрсатувчи ваколатли банк муҳри билан тасдиқланган журналда қайд этилади.
Экспорт шартномаларисиз амалга ошириладиган экспорт битимларини ҳисобга олиш журналида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
6. Экспорт шартномасисиз, Интернет тармоғидаги он-лайн дўкони орқали амалга ошириладиган ҳар бир экспорт битими бўйича хизмат кўрсатувчи ваколатли банкда операцияни бажариш билан боғлиқ ҳужжатлар тикиладиган йиғма жилд очилади.
Хизмат кўрсатувчи ваколатли банкда битимни ҳисобга олиш санасидан ёки охирги валюта тушуми келиб тушган санадан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг тўлов амалга оширилмаган бўлса, экспорт битими ҳисобдан чиқарилиши керак.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати]
7. Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали дастурий таъминот воситалари экспортининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, дастурий таъминот воситалари учун чет эл валютасидаги тушум дастурий маҳсулотни сотиш факти бўйича дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисининг ҳисоб рақамига чет эл валютасида келиб тушиши керак.
8. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Миллий реестрдан чиқарилса, у 3 иш куни давомида бу ҳақда Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали дастурий таъминот воситалари экспортидан олинадиган чет эл валютасидаги тушум келиб тушадиган хизмат кўрсатувчи ваколатли банкка хабар бериши керак.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг)]
10. Интернет тармоғида чет эл он-лайн дўконларида рўйхатдан ўтказиш учун тўлов дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари томонидан импорт шартномаси мавжуд бўлмаганда ҳам амалга оширилиши мумкин.
11. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари томонидан экспорт-импорт операцияларининг тўғри ўтказилганлигини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисида низомга ИЛОВА
_________________________________раҳбарига
(ваколатли банк номи)
_________________________________________
_______________________________________дан
(Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчисининг номи)
Экспорт шартномасисиз Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали дастурий таъминот воситалари экспорти битимини ҳисобга олиш учун АРИЗА
Сиздан экспорт шартномасисиз Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали дастурий таъминот воситалари экспорти битимини ҳисобга олишни ва чет эл валютасидаги тушумни бизнинг ташкилот ҳисобига ўтказишингизни сўраймиз.
Ушбу битим тўғрисида қисқача маълумот:
экспортёрнинг Миллий реестрдаги рўйхат рақами _______________________________
Ушбу билан дастурий таъминот воситаларини сотишдан олинадиган чет эл валютасидаги маблағларнинг келиб тушишини таъминлаш ва ташкилот Миллий реестрдан чиқарилганда, банкни хабардор қилиш мажбуриятини зиммамизга оламиз.