Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ходимларини хизмат турар жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппаратига хизмат сафарига юборилган ва ишга ўтказилган ходимлар учун муносиб турар-жой шароитларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат мулки бўлган 4 қаватли ётоқхона биноси ва унга туташ ҳудудни Давлат солиқ қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 15 «а» (кейинги ўринларда — объект).
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
2. Тошкент шаҳар ҳокимиятига бир ҳафта муддатда топшириш. Давлат солиқ қўмитасига эса ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган объектни белгиланган тартибда қабул қилиш ва уни мақсадли фойдаланилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.09.00 Хизмат турар жойи]
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қуйидагиларни таъминлаш юклатилсин:
Ўз бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қабул қилинган объектни реконструкция қилиш ва зарур техник жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек туташ ҳудудни ободонлаштириш;
қабул қилинган объектдан Давлат солиқ қўмитаси ходимлари учун хизмат турар-жойи сифатида фойдаланиш ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун зарур яшаш шароитларини яратиш.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июлдаги «Тошкент шаҳри аҳолисининг турар-жой- коммунал шароитларини янада яхшилаш чоралари тўғрисида»ги 209-сон қарорининг 1-илова 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ