Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг беш шаҳрида: Олмалиқ, Бухоро, Наманган, Нукус ва Самарқанд шаҳарларида шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлашга Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 500 минг АҚШ доллари миқдорида аванс берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш учун жавоб берувчи ташкилот сифатида белгилансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, авансни қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4. Шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича комиссия
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ҳамда лойиҳа тайёрланадиган ва амалга ошириладиган шаҳарлар ҳокимликлари томонидан олиб бориладиган ишлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
лойиҳа маблағларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш юклансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси буюртманомалари бўйича лойиҳа қатнашчилари бўлган хорижий мутахассисларни консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда уларга кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси буюртманомалари бўйича лойиҳа қатнашчиларини визалар узайтирилганлиги, Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик ва рўйхатдан ўтказиш узайтирилганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.