Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Рус шоири Александр Сергеевич Пушкиннинг жаҳон маданияти ривожига қўшган буюк ҳиссасини назарда тутиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Фанлар академияси ва ижодий уюшмаларнинг А. С. Пушкин таваллудининг 200 йиллигига бағишлаб 1999 йил июнь ойида юбилей тадбирлари ўтказиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Юбилей тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Фанлар академияси Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Байналмилал маданий маркази, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази билан бирга А. С. Пушкин юбилейига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий қўмита билан биргаликда юбилейни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон давлат матбуот қўмитаси А. С. Пушкиннинг бир жилдли асарлар тўпламини нашр этишни таъминласин.
6. Оммавий ахборот воситаларига А. С. Пушкин юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов зиммасига юклансин.