Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг 1996 йилда
иловага мувофиқ ҳажмларда бошоқли экинлар дони етиштириш бўйича таклифлари қабул қилинсин.
1996 йилда дон харид қилиш ҳажмлари уни етиштириш ҳажмларининг 50 фоиз даражасида тасдиқлансин.
амалда йиғиб олинадиган ялпи дон ҳажмларидан қатъи назар, дон харид қилиш бўйича топшириқларнинг хўжаликлар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
доннинг уруғлик ғамлангандан кейин қолган қисми хўжаликлар томонидан эркин нархлар бўйича сотилади.
2. Бошоқли экинлар дони учун харид нархлари ўртача жаҳон нархларининг 60 фоизидан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда 1996 йил 1 майгача жаҳон бозори коньюктурасини ҳисобга олган ҳолда доннинг харид нархлари бўйича таклифлар киритсин.
3. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 1996 йил 10 февралгача дон харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан шартномалар тузишни таъминласин. Хўжаликларга харид нархларининг камида 40 фоизи миқдорида аванс тўласин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ва «Ғалла-банк» билан биргаликда харид қилинадиган дон учун аванс бериш учун зарур бўлган пул ресурсларини қидириб топсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги академияси мўлжалланган ҳажмларда бошоқли экинлар дони етиштириш учун хўжаликларни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.