Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Давлат мулки қўмитасининг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-даҳада жойлашган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти балансидаги 19/5-уй манзилидаги фойдаланилмаётган тўққиз қаватли бинони (кейинги ўринларда «бино» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорнинг
1-бандида кўрсатиб ўтилган бинонинг белгиланган тартибда топширилишини, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати унинг қабул қилиб олинишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати қабул қилиб олинган бинода ходимлар ва уларнинг оила аъзолари яшаши учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда ундан мақсадли фойдалансин.
4. Белгилансинки, мазкур бинони таъмирлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муниципал мулк объектларини сотиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 30 августдаги 253-сон
қароридан 77-сатр чиқариб ташлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.