Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ғўзани ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиш, далаларни пахта ҳосилини йиғиштириб олишга, шу жумладан пахта териш машиналари билан йиғиштириб олишга тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2004 йилда ғўза дефолиация қилинадиган
1-иловага мувофиқ майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик экин майдонлари ҳисобга олинмасин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари туманлар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар бўйича ғўзани
1-иловага мувофиқ муддатларда дефолиация қилиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсинлар.
Ғўза ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиниши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолларига йўл қўйилмаслиги учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» компанияси раҳбарларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ғўзанинг белгиланган муддатларда ва майдонларда дефолиация қилиниши устидан назорат ўрнатсин, айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий жавобгарлик чора-тадбирларини кўрсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниялари, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари, «Ўзагромашсервис» уюшмаси жорий йилнинг 25 августигача:
пахта етиштирувчи хўжаликларга зарур миқдордаги дефолиантлар етказиб берилишини таъминласинлар;
дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;
майдончаларни тайёрлашни тугалласинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг минтақаларга
2-иловага мувофиқ 2004 йил 25 августгача етказиб берилишини таъминласин.
Вилоятлар ҳокимликлари махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шарт-шароитлар яратилишини тугалласин.
5. «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини барпо этсин ҳамда пуркагичлар ва самолётларнинг ишини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг ҳисоб-китоб жамғармаси кутилаётган пахта ҳосили қийматининг 50 фоизи доирасида ажратилаётган аванс маблағлар ҳисобига дефолиантлар харид қилиш учун маблағларни бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги корхоналарига белгиланган тартибда йўналтирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.