1. Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 19 сентябрдаги 226-сон «Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1516, 2005 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 40-сон, 314-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 21 октябрь,
58-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 октябрдаги 58-мҳ-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисида
1. Ушбу Низом почта маркаларини нашр қилиш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, уларга буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат қўмитаси деб юритилади), почта алоқаси миллий оператори, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.
ҳисобдан чиқариш — почта жўнатмасининг жўнатилганлигини ёки олинганлигини билдирувчи, маркадан такроран фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида қўл штемпели, штемпеллаш машинаси ёки шарикли ручка билан қўйиладиган почта маркасидаги белги ёки исталган турдаги бошқа штемпеллаш белгиси;
почта тўловининг давлат белгилари (ПТДБ) — почта маркалари ҳамда франкирлаш машиналарининг почта жўнатмаларига почта алоқаси хизматлари ҳақи тўланганлигини тасдиқлаш учун тушириладиган тамғаси;
Ўзбекистон Республикаси Махсус хотира штемпеллари изларининг каталоги — муҳим саналар ёки буюк воқеалар муносабати билан чиқарилган махсус хотира штемпеллари изларининг хронологик рўйхатини ўзида ифодалайдиган маълумотнома нашри;
Ўзбекистон Республикаси Почта маркалари каталоги — Ўзбекистон Республикасида қўшимча маълумотлар билан чиқарилган почта маркаларининг хронологик рўйхатини ўзида ифодаловчи маълумотнома нашри;
халқаро ёзма хат-хабарлар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиш учун қабул қилинадиган ва унинг ҳудудига хориж давлатидан келиб тушадиган ёки транзит орқали келадиган ёзма хат-хабарлар;
устама босиш — почта маркаси босилганидан кейин унинг олд томонига янги номинал қийматини белгилаш ёки марканинг бошқа элементларини ўзгартириш учун туширилган ҳар қандай матн ёки расм;
почта маркасининг номинал қиймати — ёзма хат-хабарларни жўнатиш бўйича хизматларнинг почта маркасида араб рақамлари ёки лотин ҳарфлари билан кўрсатиладиган қиймати;
почта маркасининг намунаси — почта маркасининг эскизига мувофиқлигини текшириш ва кейинги нашр этишга тасдиқлаш учун қимматли қоғозлар бланкларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга ташкилотлар (бундан буён матнда матбаа ташкилоти деб юритилади) томонидан тайёрланган «Намуна» ёзуви тушириладиган, почта маркасининг босма лойиҳаси;
почта алоқаси оператори — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида почта алоқаси тармоғига эгалик қилувчи ва фаолиятнинг асосий тури сифатида почта алоқаси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
почта маркасининг асли — почта маркасининг эскизини тайёрлаш учун дастлабки асос бўлиб ҳисобланадиган расм;
махсус хотира штемпели (МХШ) — муҳим давлат воқеаларига, тарихий ва хотира жойлари ҳамда саналар, кўргазмаларга ва ҳоказоларга бағишланган тадбирларни ўтказишда почта маркаларини махсус ҳисобдан чиқариш учун қўлланиладиган штемпель;
ёзма хат-хабарлар — оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар, оддий, буюртма почта варақчалари ҳамда оддий, буюртма секограммалар, шунингдек майда пакетлар;
почта блоки — махсус варақда бир ва ундан ортиқ қаторда босилган ҳамда маркаларга нисбатан кенгроқ ҳошия билан ажратилган битта ёки бир нечта почта маркаси;
[СПиТ:
1.Почта алоқаси / Почта маркаси]
почта маркаси — бадиий тасвирга эга бўлган, унинг номинал қиймати ва мамлакатини кўрсатган ҳолда, босма усулда тайёрланган почта тўловининг давлат белгиси;
почта тақвим штемпели — почта маркаларини ҳисобдан чиқариш ва/ёки почта, курьерлик жўнатмалари, пул маблағларининг почта ўтказмалари бланклари ва/ёки илова ҳужжатлари, квитанцияларга почта алоқасининг тегишли объекти номи, почта вагони йўналиши, санани тушириш учун мўлжалланган махсус штемпель;
почта конверти — ёзма хабарни ўраш учун хизмат қиладиган, елимлаш учун клапанлари бўлган, белгиланган ўлчамлардаги тўғри тўртбурчак шаклидаги қоғозли қобиқ;
мавзу режаси — маълум давр ичида чиқариш режалаштириладиган, почта маркалари серияси ва алоҳида почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотлари рўйхати;
франкирлаш машинаси — ёзма хат-хабарларга почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўланганлигини, ушбу хат-хабарлар қабул қилинган санани ва бошқа ахборотни тасдиқловчи тамға изларини туширишга мўлжалланган машина;
асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конверти (варақчаси) — босмахона усулида почта маркаси тасвири туширилган маркаланган бадиий почта конверти бўлиб, почта маркаси ушбу конверт (варақча)дан алоҳида чиқарилмаган;
электрон марка — оддий ва буюртма хатлар, почта варақчалари ва бандеролларга тушириш учун мўлжалланган, қўшимча ахборот киритилган, почта алоқаси хизматларига тўловни тасдиқловчи штрихли почта идентификатори кўринишидаги почта маркаси;
почта маркасининг эскизи — почта маркасининг намунасини тайёрлаш учун дастлабки асос бўлиб ҳисобланадиган расм.
3. ПТДБ Умумжаҳон почта конвенцияси, Ёзма хат-хабарлар регламенти, Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуни, Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 28 апрель) мувофиқ оддий ва буюртма ички ва халқаро ёзма хат-хабарларни жўнатиш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан тақдим этиладиган почта алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш учун мўлжалланган.
4. «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ПТДБ намуналарини тасдиқлаш, ПТДБ давлат коллекциясини шакллантириш ва франкирлаш машиналаридан фойдаланиш тартибини белгилаш Давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикасида нашр қилинган ПТДБ оммавий кўриб чиқилиши учун Давлат қўмитаси Почта тўлови давлат белгиларининг давлат коллекциясини шакллантиради. Почта тўлови давлат белгиларининг давлат коллекцияси таркиби, вазифаси, уни шакллантириш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби Почта тўлови давлат белгиларининг давлат коллекцияси тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 49-модда) билан белгиланади.
1-§. Почта маркаларини нашр қилиш ва муомалага киритиш
7. Почта маркалари, маркаланган почта конвертлари (варақчалари), маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари), шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни режалаштириш, нашр этилишини ташкил қилиш ва улар билан таъминлаш почта алоқаси миллий оператори (бундан буён матнда миллий оператор деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Почта маркалари ўз мавзуларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган халқларнинг маданий ва тарихий меросини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, барча билимлар соҳасидаги эришилган ютуқларни, ички ва халқаро ҳаёт ва филателиядаги асосий воқеа-ҳодисаларни акс эттириши керак.
9. Почта маркалари Oʻz DSt 1129:2007 «Почта маркалари. Техник шартлар» ва ушбу Низом талабларига мос келиши керак.
10. Почта маркалари, маркаланган почта конвертлари (варақчалари), маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни, шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни нашр қилиш почта алоқаси операторлари, провайдерлари, филателистлар ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини янада тўлиқ қондирилишини ҳисобга олиб амалга оширилади.
11. Почта маркалари, маркаланган почта конвертлари (варақчалари), маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни, шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш миллий оператор томонидан амалга оширилади.
13. Почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари) тасдиқланган Почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режалари асосида нашр қилинади ва тайёр бўлишига кўра Давлат қўмитаси томонидан муомалага киритилади.
Почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни муомалага киритиш санаси Давлат қўмитаси томонидан белгиланади ва миллий оператор томонидан почта алоқаси операторлари, провайдерлари, филателистлар ва фойдаланувчилар эътиборига етказилади.
Маркаланган почта конвертлари (варақчалари), маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари) тайёрловчи корхоналардан олинишига кўра миллий операторнинг буйруқлари билан муомалага киритилади.
Миллий оператор муомалага киритилаётган почта маркалари ва почта блокларининг тартиб рақамини (идентификация рақамлари)ни юритади. Почта маркасига ва почта блокига идентификация рақами уларнинг муомалага киритилиши билан Давлат қўмитаси томонидан берилади.
15. Почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни чиқариш бўйича амалий иш Қўмита қошида ташкил этиладиган Почта эмиссиялари бўйича комиссия ва Бадиий кенгаш иштирокида миллий оператор томонидан ишлаб чиқиладиган истиқбол ва ҳар йиллик почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режалари асосида тузилади.
Почта эмиссиялари бўйича комиссия вазифаларига қуйидагилар киради:
эмиссия сиёсатининг умумий принципларини белгилаш;
почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режаларини кўриб чиқиш.
Почта эмиссиялари бўйича комиссия Давлат қўмитаси раисининг ўринбосарларидан бири томонидан бошқарилади, унинг таркибига Давлат қўмитаси, миллий оператор, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, Ўзбекистон филателистлари жамиятининг вакиллари киритилиши мумкин.
Бадиий кенгаш вазифасига кичик босма шаклдаги асарларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган халқларнинг маданий ва тарихий меросини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, барча билимлар соҳасидаги эришилган ютуқларни, ички ва халқаро ҳаётдаги асосий воқеа-ҳодисаларни акс эттириш бўйича нашр қилишга тайёрланган ишларнинг бадиий даражасини белгилаш, шунингдек бошқа вазифалар киради.
Бадиий кенгаш таркибига Давлат қўмитаси, миллий оператор мутахассислари, кичик шакллар жанри бўйича ихтисослашган рассомлар ва санъатшунослар, тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, Ўзбекистон Филателистлар жамиятининг вакиллари кириши мумкин.
Почта эмиссиялари бўйича комиссия ва Бадиий кенгаш тўғрисидаги низомлар ва уларнинг шахсий таркиби тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишув бўйича Давлат қўмитасининг раиси томонидан тасдиқланади.
16. Маркаланган почта конвертлари (варақчалари), маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни чиқариш бўйича амалий иш миллий оператор томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган истиқбол ва ҳар йиллик маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режалари асосида амалга оширилади.
а) атоқли жамоат ва давлат арбоблари, фан ва маданият, санъат арбоблари туғилган кунидан 25 йилга каррали сана билан, аммо вафотидан кейин камида 10 йил ўтгандан сўнг юбилейларга чиқариладиган почта маркалари, маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)да, шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)да тасвирланиши мумкин.
Мавзуга бағишланган серияларни чиқариш ҳолларида ушбу талабдан четга чиқишга йўл қўйилади.
Ушбу кичик бандда кўрсатилган шахсларни почта маркалари, маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)да, шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)да тасвирлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилади.
б) тарихий аҳамиятга эга воқеа-ҳодисалар, Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси таркибига кирадиган вилоятлар ва шаҳарлар, шунингдек ташкилотлар, шу жумладан муассасалар, ўқув муассасалари ташкил этилганлиги юбилейлари почта маркалари, маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)да, шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)да 50 йилга каррали саналар бўйича тасвирланиши мумкин.
Мавзуга бағишланган серияларни чиқариш ҳолларида ушбу талабдан четга чиқишга йўл қўйилади.
в) почта маркаларида устама босишларни тайёрлаш Давлат қўмитасининг қарорига кўра алоҳида ҳолларда амалга оширилади.
18. Почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режасини шакллантириш Давлат қўмитасининг топшириқлари, давлат, жамоат ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон филателистлар жамияти, жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида миллий оператор томонидан ҳар йили, режалаштириладиган йилдан олдин келадиган йилнинг 1 мартигача амалга оширилади.
19. Почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш ҳар йилги мавзу режаларининг лойиҳалари Бадиий кенгашда маъқуллангандан кейин миллий оператор томонидан режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 апрелигача Почта эмиссиялари бўйича комиссияга тақдим этилади.
Почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режасининг лойиҳаси Почта эмиссиялари бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилгандан кейин Давлат қўмитасининг раисига тасдиқлаш учун киритилади.
20. Почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режаси режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 майигача тасдиқланиши керак.
21. Почта маркалари стандарт маркалар ва махсус чиқариладиган (коммеморатив) маркалар кўринишида чиқарилади.
Махсус чиқариладиган (коммеморатив) маркалар почта маркалари, сериялар, почта блоклари, кичик варақлари, уланмалар ва бошқа филателия маҳсулоти кўринишида тайёрланади.
22. Стандарт почта маркалари серияларини нашр қилиш почта алоқаси хизматлари учун почта алоқаси хизматларига тариф ўзгарганда оммавий адад билан, шунингдек почта маркасининг мавзуси ўзгарганда 5 йилда камида бир марта амалга оширилади.
Стандарт чиқарилган маркаларнинг сарфланишига кўра почта алоқаси операторлари, провайдерларининг мавжуд эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда улар қўшимча нашр қилинади.
23. Режадан ташқари почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни нашр қилиш ушбу Низомга мувофиқ Давлат қўмитасининг қарори асосида амалга оширилади.
Режадан ташқари почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни чиқариш (шу жумладан, устама босишларни тайёрлаш) бўйича таклифлар уларни муомалага киритиш режалаштирилган санасидан 6 ой олдин кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Алоҳида ҳолларда кўрсатилган муддат қисқартирилиши мумкин.
3-§. Мавзулар миқдори, номинал қиймат ва ададлар
24. Ҳар йилги почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режалари 50 тагача мавзули почта маркалари (стандарт чиқариладиган маркаларни ҳисобга олмасдан), 10 тагача мавзули асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни чиқаришни кўзда тутади.
Маркаланган почта конвертлари (варақчалари), маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари) мавзуларининг миқдори ҳар йили миллий оператор томонидан белгиланади.
25. Почта маркаларининг номинал қиймати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи почта алоқаси хизматлари учун тарифларга мос келади.
Почта маркаларининг номинал қийматини миллий оператор белгилайди.
26. Почта маркаларининг ададлари миллий оператор томонидан ўз эҳтиёжларини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ва зарур захирани шакллантиришни ҳисобга олиб белгиланади.
Миллий операторга почта маркалари ададларининг бир қисмини ҳисобдан чиқарилган кўринишда тайёрлашга рухсат берилади. Почта маркаларини ҳисобдан чиқариш миллий оператор томонидан белгиланадиган ўйиб тушириш орқали тақвим штемпели ёрдамида бажарилади ва босмахона усулида ҳамда штемпеллаш машинасини қўллаш ёки қўлда амалга оширилиши мумкин. Ҳисобдан чиқарилган кўринишда чиқариш учун почта маркаларининг адади миллий оператор томонидан белгиланади.
4-§. Почта маркаларининг намуналарини ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш
27. Мавзу режалари тасдиқланганидан кейин миллий оператор чиқариш учун режалаштирилган почта маркалари, маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари), шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)нинг асл нусхаларини ва эскизларини ишлаб чиқади. Бунинг учун миниатюра соҳасида иш тажрибасига эга бўлган рассомлар жалб этилади, энг яхши мавзулар ва расмлар танловлари ташкил этилади.
28. Почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)нинг асл нусхалари ва эскизлари Бадиий кенгаш томонидан кўриб чиқилади, зарур бўлганда, ушбу мавзу бўйича мутахассислар билан келишилади.
Маркаланган почта конвертлари (варақчалари), маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)нинг намуналари миллий оператор томонидан тасдиқланади.
30. Почта маркаларида қуйидаги маълумот бўлиши керак:
лотин ҳарфлари билан давлат тилида ёзилган давлатнинг номи — «Oʻzbekiston»;
араб рақамлари ёки лотин ҳарфлари билан ёзилган номинал қиймати;
чиқарилган йили.
Мажбурий бўлмаган тартибда почта маркаларида «Pochta» («Почта») сўзи бўлиши мумкин.
Мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгаси ўз ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиш учун почта маркаларида муаллифлик ҳуқуқининг муҳофаза белгисидан фойдаланиши мумкин бўлиб, бу белги ҳар бир нусхада акс эттирилади ва қуйидаги уч элементдан иборат бўлади:
31. Почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари) ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча материалларнинг (бундан буён матнда архив материали деб юритилади) тасдиқланган намуналарини сақлаш учун миллий оператор томонидан Почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотлари архиви (бундан буён матнда Архив деб юритилади) ташкил этилади.
Почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари) муомалага киритилганидан кейин архив материали, шунингдек муомалага киритилган почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)нинг ҳар бир туридан 300 тадан нусха миқдорида Архивга сақлаш учун топширилади.
Почта маркалари, асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)нинг қолган адади миллий операторнинг омборида сақланади. Омбордан почта маркаларини бериш тартиби миллий оператор томонидан белгиланади.
32. Почта маркалари муомалага киритилганидан кейин миллий оператор Ёзма хат-хабарлар регламентининг қоидаларига мувофиқ Умумжаҳон почта иттифоқининг Халқаро бюросига расмий хабар юборади.
Почта маркалари, маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари), шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)нинг нашр қилинганлиги тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларига юборилади, Давлат қўмитаси, миллий оператор сайтларида ва халқаро каталогларда жойлаштирилади.
5-§. Почта маркаларига буюртма бериш, уларни тарқатиш, сотиш ва муомаладан чиқариш
33. Миллий оператор кейинги йил учун тасдиқланган почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режаларини жорий йилнинг 1 июлигача ўз таркибий бўлинмалари, почта алоқаси операторлари, провайдерларига етказади.
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини янада тўлиқ қондиришни ҳисобга олган ҳолда миллий оператордан почта маркалари, маркаланган почта конвертлари (варақчалари), маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари), шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари)ни олиш учун талабномаларни шакллантирадилар. Талабнома миллий операторга режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 октябридан кечиктирмай берилади.
34. Почта маркаларига буюртма бериш ва уларни тарқатиш миллий оператор томонидан амалга оширилади.
35. Почта маркаларини сотиш улар муомалага киритилган кундан бошлаб номинал қиймати бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари, почта маркаларини сотиш бўйича агентлар томонидан амалга оширилади.
36. Стандарт почта маркалари, маркаланган почта конвертлари (варақчалари), маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари), шу жумладан асл марка туширилган маркаланган бадиий почта конвертлари (варақчалари) почта алоқаси операторлари, провайдерлари, почта маркаларини сотиш бўйича агентлар томонидан сотилади ва уларнинг захираларидан тўлиқ фойдаланилгунча ёки муомаладан чиқарилгунча қўлланилади.
37. Махсус чиқариладиган (коммеморатив) маркалар почта операторлари, провайдерлари, почта маркаларини сотиш бўйича агентлар томонидан улар муомалага киритилган кундан бошлаб уч йил давомида сотилади. Кўрсатилган муддат тугаганидан кейин махсус чиқариладиган (коммеморатив) маркалар Давлат қўмитасининг қарори билан сотувдан олинади ва сотувдан олинганидан кейин бир ой муддат ичида белгиланган тартибда миллий операторга қайтарилиши керак.
Аҳоли, ташкилотларда бўлган, сотувдан олинган махсус чиқариладиган (коммеморатив) маркалар почта алоқаси хизматлари учун амалдаги тарифларга мувофиқ ички ва халқаро ёзма хат-хабарларни жўнатиш бўйича хизматларнинг тўлови учун ҳақиқийдир.
38. Устама босилган почта маркаларини сотиш уларни муомалага киритиш бўйича Давлат қўмитаси қарорларида белгиланадиган муддатларда амалга оширилади.
Муомаладан чиқарилган почта маркалари ички ва халқаро ёзма хат-хабарларни жўнатиш бўйича хизматларнинг тўлови учун ҳақиқий эмас.
40. Сотувдан олинган ёки муомаладан чиқарилган почта маркалари коллекцияга оид филателия материали бўлиб ҳисобланади ва миллий операторнинг таркибий бўлинмалари, филателия магазинлари, савдо агентлари орқали прейскурантдаги нархлар бўйича сотилади.
Прейскурантдаги нархлар қонун ҳужжатларига мувофиқ миллий оператор томонидан белгиланади.
41. Почта маркаларини ташқи бозорга етказиб бериш чет эллик шериклар билан контрактлар (шартномалар) асосида миллий оператор томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
42. Электрон марка қуйидаги ахборотни ўз ичига олиши керак:
электрон марканинг ягона идентификация рақами;
почта жўнатмасини жўнатиш нархи;
жўнатувчи ва олувчи номи (фуқаролар учун — Ф.И.О., юридик шахслар учун — тўлиқ номи) ва уларнинг жойлашган ери (почта манзили);
почта жўнатмасининг тоифаси (оддий, буюртма);
почта жўнатмасининг оғирлиги.
Электрон марка почта жўнатмаси тўғрисидаги бошқа ахборотни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
43. Электрон марка Интернет орқали масофадан туриб сотиб олинади ва конвертга (қоғоз варағига) бевосита фойдаланувчининг офисида стандарт дастурий воситалар ёрдамида ёки уйидаги компьютер ёрдамида босиб чиқарилади.
44. Электрон маркаларни тарқатиш миллий оператор томонидан амалга оширилади.
III боб. Махсус хотира штемпеллари
1-§. Махсус хотира штемпелларини тайёрлаш режасини шакллантириш
45. Давлат аҳамиятидаги муҳим воқеалар ва тарихий хотира жойлари ҳамда саналарга бағишланган тадбирларни ўтказишда почта маркаларини махсус ҳисобдан чиқариш учун тақвим почта штемпелларининг бир тури бўлиб ҳисобланадиган МХШ қўлланилади. Улар стандарт шаклдаги штемпеллардан ўзининг ташқи безатилиши (қўшимча матн, расм), уларни қўллаш мақсадлари ва усули билан фарқланади.
46. МХШ Давлат қўмитасининг қарори билан муомалага киритилади ва миллий операторнинг таркибий бўлинмаларида жўнатиладиган ёзма хат-хабарларни махсус ҳисобдан чиқариш учун хизмат қилади.
47. МХШни бевосита режалаштириш ва тайёрлаш миллий оператор зиммасига юкланади.
48. МХШ қайд қилинган ёки ўтказма тақвим санаси билан чиқарилади.
49. МХШ тайёрланишини режалаштириш давлат, жамоат ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон филателистлар жамиятининг таклифлари асосида почта маркалари, маркаланган ва филателия маҳсулотларини нашр қилиш мавзу режаларини тузишда миллий оператор томонидан амалга оширилади.
Миллий операторга режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 мартигача келиб тушган талабномалар кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
50. Режадан ташқари МХШни тайёрлаш ушбу Низомга мувофиқ Давлат қўмитасининг қарори асосида амалга оширилади.
55. Миллий оператор махсус ҳисобдан чиқариш ўтказилишидан 1 ой олдин ўз таркибий бўлинмаларини МХШни қўллаш жойи, муддатлари ва махсус ҳисобдан чиқариш учун чиқарилаётган почта маркалари ва шу билан боғлиқ филателия материаллари тўғрисида хабардор қилади.
Миллий оператор муомалага киритилаётган МХШнинг тартиб бўйича рақамланиши (идентификация рақамлари)ни юритади. МХШга идентификация рақами у муомалага киритилганидан кейин Давлат қўмитасининг қарори билан берилади.
Миллий оператор Ўзбекистон Республикаси МХШ изларининг каталогини чиқаради. Ўзбекистон Республикаси МХШ изларининг каталогини чиқариш даврийлиги миллий оператор томонидан белгиланади. Каталогда штемпель чиқарилиши билан боғлиқ воқеа-ҳодиса, махсус ҳисобдан чиқаришни ўтказиш санаси ва жойи кўрсатилади, штемпель расми ва изининг тавсифи, штемпелнинг идентификация рақами ва ўлчами, муаллиф тўғрисидаги маълумотлар берилади.
56. Миллий оператор таркибий бўлинмалар МХШни олишларини ҳисобга олиб, махсус ҳисобдан чиқаришларни ўтказишдан уч кун олдин МХШни қўллаш жойларига юборади.
57. МХШдан фойдаланиш фақат махсус ҳисобдан чиқаришлар учун миллий операторнинг муайян таркибий бўлинмалари томонидан Давлат қўмитасининг қарори билан белгиланган муддат давомида амалга оширилади.
Айрим ҳолатларда Давлат қўмитаси махсус ҳисобдан чиқаришни ўтказиш муддатини узайтириши мумкин.
58. МХШ билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган почта маркалари ҳисобдан чиқарилади. МХШ билан ҳисобдан чиқариш ёзма хат-хабарлар жўнатиш учун қабул қилинганда бажарилади.
МХШ излари муомаладан чиқарилган, илгари махсус ҳисобдан чиқарилган почта маркаларига, шунингдек чет эл филателия материалига қўйилмайди.
Манзили кўрсатилмаган конвертларга МХШ изларининг қўйилишига йўл қўйилади.
59. Махсус ҳисобдан чиқариш ўтказилаётган миллий операторнинг таркибий бўлинмалари оммавий ахборот воситалари ёки жойлардаги эълонлар орқали аҳоли ва Ўзбекистон филателистлар жамиятини МХШни қўллаш муддатлари ва жойи тўғрисида хабардор қиладилар.
60. Миллий операторнинг таркибий бўлинмаларида олдиндан, махсус ҳисобдан чиқариш ўтказилгунга қадар, махсус ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган ёзма хат-хабарларни солиш учун махсус почта қутилари ўрнатилади.
Ёзма хат-хабарлар махсус ҳисобдан чиқарилганидан кейин адресатларга жўнатилади.
61. Миллий операторнинг таркибий бўлинмаси махсус ҳисобдан чиқариш илтимоси билан бошқа ҳудудлардан келиб тушган ёзма хат-хабарларга штемпель изини қўйишга мажбур.
МХШдан тўғри фойдаланиш ва унинг сақланиши учун жавобгарлик махсус ҳисобдан чиқариш ўтказилаётган миллий оператор таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари зиммасига юкланади.
3-§. Махсус хотира штемпелларини сақлаш
62. МХШ миллий операторнинг таркибий бўлинмаларида белгиланган тартибда сақланади ва махсус ҳисобдан чиқариш тугатилган кундан бошлаб кейинги кундан кечиктирмай қайтарилиши керак.
63. МХШ қайтарилгандан кейин миллий оператор Ўзбекистон Филателистлар жамияти ва филателия магазинларининг буюртмалари бўйича филателия материалини махсус ҳисобдан чиқаради, сўнгра МХШда кертик бажарилади ва улар Архивга сақлаш учун топширилади.
IV боб. Якуний қоидалар
64. Қалбаки ПТДБларини сотиш мақсадида тайёрлаганликда ёки сотганликда, шунингдек франкирлаш машиналарининг олдиндан маълум қалбакилаштирилган тамға изларидан фойдаланганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
65. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги билан келишилган.
Маданият ва спорт ишлари вазири М. ХАДЖИМАТОВ
2013 йил 16 октябрь
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
2013 йил 16 октябрь
Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори в. б. З. ГИЯСОВ
2013 йил 16 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 624-модда; 2015 й., 23-сон, 308-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й., 10/18/2529-2/1609-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 05.06.2023 й., 10/23/2529-3/0336-сон; 03.02.2024 й., 10/24/2529-4/0089-сон)