toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2020
Ҳужжат 11.11.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сонли «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
1. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 31 октябрь,
ПҚ-2060-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 31 октябрдаги ПҚ-2060-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритиладиган ўзгартишлар
1. 31-банднинг иккинчи хатбоши ва 34-банднинг саккизинчи хатбошидаги «маълумотнома» сўзи «хулоса» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 32-банддаги «маълумотномаси» сўзи «хулосаси» сўзи билан алмаштирилсин.
3. 54-банднинг учинчи хатбошидаги «маълумотномаси» ва «Маълумотнома» сўзлари тегишли равишда «хулосаси» ва «Хулоса» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 1-илованинг (Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш Схемаси) тўққизинчи босқичи «Механизм» устуни, ўнинчи босқичи «Муддатлар» устуни ва ўн биринчи босқичи «Механизм» устунининг тўққизинчи хатбошидаги «маълумотнома» сўзлари «хулоса» сўзи билан алмаштирилсин.
5. 3-илованинг (Тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш Схемаси) биринчи босқичи «Механизм» ва «Муддатлар» устунларида, иккинчи босқичнинг «Механизм» устунидаги биринчи хатбошида ҳамда учинчи босқичнинг «Механизм» устунидаги «маълумотнома» сўзлари «хулоса» сўзи билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 31 октябрдаги ПҚ–2060-сон қарорига
2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритиладиган қўшимчалар
1. 11-банднинг «г» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда, хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшилиши ва бирлашишига дастлабки розиликни бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори».
2. 33-банд:
а) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, устав фондида (устав капиталида) акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича битимларни амалга оширишга, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшилиши ва бирлашишига дастлабки розиликни бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори»;
б) ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 585-модда; 2017 й., 5-сон, 60-модда)