toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сонли «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
1. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан чиқарилади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 31 октябрь,
ПҚ-2060-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 31 октябрдаги ПҚ-2060-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритиладиган ўзгартишлар
1. 31-банднинг иккинчи хатбоши ва 34-банднинг саккизинчи хатбошидаги «маълумотнома» сўзи «хулоса» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 32-банддаги «маълумотномаси» сўзи «хулосаси» сўзи билан алмаштирилсин.
3. 54-банднинг учинчи хатбошидаги «маълумотномаси» ва «Маълумотнома» сўзлари тегишли равишда «хулосаси» ва «Хулоса» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 1-илованинг (Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш Схемаси) тўққизинчи босқичи «Механизм» устуни, ўнинчи босқичи «Муддатлар» устуни ва ўн биринчи босқичи «Механизм» устунининг тўққизинчи хатбошидаги «маълумотнома» сўзлари «хулоса» сўзи билан алмаштирилсин.
5. 3-илованинг (Тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш Схемаси) биринчи босқичи «Механизм» ва «Муддатлар» устунларида, иккинчи босқичнинг «Механизм» устунидаги биринчи хатбошида ҳамда учинчи босқичнинг «Механизм» устунидаги «маълумотнома» сўзлари «хулоса» сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 585-модда; 2017 й., 5-сон, 60-модда)