1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сонли «Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 8 октябрь,
277-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 277-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Суд бошқарувчилари тўғрисидаги низомда (1-илова):
«қарздорнинг сохта банкротлиги ва банкротликни яшириш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди»;
б) қуйидаги мазмундаги 181-банд қўшилсин:
«181. Вақтинча бошқарувчи имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
сохта банкротлик ва банкротликни яшириш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига ва прокуратура органларига;
сохта банкротлик ва банкротликни яшириш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига тақдим этади»;
«қарздорнинг банкротликни яшириш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди»;
г) қуйидаги мазмундаги 341-банд қўшилсин:
«341. Ташқи бошқарувчи имзоланганидан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
банкротликни яшириш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига ва прокуратура органларига;
банкротликни яшириш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига тақдим этади»;
«қарздорнинг банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди»;
е) 44-банддаги «Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига» сўзлари «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) қуйидаги мазмундаги 471-банд қўшилсин:
«471. Тугатувчи бошқарувчи имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига ва прокуратура органларига;
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига тақдим этади».
2. Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомда (2-илова):
«Қўмита томонидан аттестатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида аттестат талабгори тест имтиҳонларини қайта топширишга қўйилмайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 551-модда)