1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва Телекоммуникациялар тизими фаолияти ҳамда уни бошқариш самарадорлигини ошириш, соҳани замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун хорижий сармояларни кенг жалб этиш мақсадида:
1. «Маҳаллий телеком» ва «Халқаро телеком» акциядорлик компаниялари, улар таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акциядорларининг умумий йиғилишлари қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ўзбекистон почта ва Телекоммуникациялар агентлигининг «Маҳаллий телеком» ва «Халқаро телеком» акциядорлик компаниялари асосида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
2. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро электралоқа, шу жумладан маълумотларни узатиш, шунингдек, телевидение ва радио дастурларини трансляция қилиш хизматларига бўлган талабни қондириш, улар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш;
алоқа воситалари ва тармоқларини замонавийлаштириш ҳамда техник қайта жиҳозлаш, шу жумладан хорижий сармояларни кенг жалб этиш ва қўшма корхоналар ташкил қилиш, телекоммуникация тизимларини тузиш ва фаолият кўрсатиши соҳасидаги жаҳон ютуқларини жорий этиш асосида:
телекоммуникациялар соҳасида бозор ислоҳотларини янада ривожлантириш, республика ахборот тизимларини жаҳон телекоммуникациялар ва ахборот тармоғига интеграциялашувини таъминлаш;
телекоммуникация воситалари фаолиятининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади;
«Маҳаллий телеком» ва «Халқаро телеком» акциядорлик компаниялари тузган шартномалари ҳамда мажбуриятларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 23 июлдаги ПФ-1823-сонли фармонининг «Маҳаллий телеком» ва «Халқаро телеком» акциядорлик компанияларини тузишга оид 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли ««Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 28 июнь,
ПФ-2647-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 184-модда)