1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 декабрдаги ПФ-1026-сон «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Тошкент шаҳрини комплекс равишда барпо этиш, қурилиш ташкилотлари ва корхоналарининг хўжалик соҳасидаги мустақиллигини ошириш, шунингдек уларнинг бозор шароитларида ишлашга ўтишлари учун зарур иқтисодий замин ҳозирлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳридаги қурилишлар бўйича Бош бошқармаси («Тошкентбошқурилиш») тугатилсин.
«Тошкентбошқурилиш» тизимидаги бирлашмалар, трестлар, ташкилот ва корхоналарнинг Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси («Тошкентқурилиш»)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
бинокорлик саноатининг қурилиш, саноат корхоналарини, тугатилган «Тошкентбошқурилиш»нинг ихтисослаштирилган ташкилотлари ҳамда бошқа бўлинмаларини акционерлик принциплари асосида ихтиёрий равишда бирлаштиради;
юридик шахс ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини амалдаги қонунлар ва корпорациянинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Устави асосида амалга оширади.
3. Қуйидагилар Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
давлат топшириқларига мувофиқ ҳамда буюртмачилар билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича уй-жойлар, социал-маданий ва ишлаб чиқариш иншоотларини қуриш ва фойдаланишга топшириш;
бинокорлик материаллари, конструкциялари ҳамда бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш, корхоналар, ташкилотларга ҳамда аҳолига таъмирлаш-қурилиш хизматлари ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш;
кооперация ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашда корпорация қатнашчиларига кўмаклашиш, уларга тижорат, маркетинг хизматлари ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш;
моддий-техника ресурслари бозорини ўрганиш, улар билан марказлаштирилган тарзда таъминланишни ташкил қилиш, ўзининг моддий-ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
ишлаб чиқаришнинг техникавий даражаси ва ишларнинг сифатини оширишни, уларнинг харажатини камайтиришни таъминлайдиган лойиҳа-технология ҳамда илмий-техникавий ишланмалар ва инновация дастурларини ишлаб чиқишни ташкил қилиш.
4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 8 февраль,
ПФ-558-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 3-сон, 135-модда)