Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1318-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 332-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-3-сон қарори (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) билан тасдиқланган «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 август,
01-02/12-22-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сон қарорига ИЛОВА
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 224-модда) мувофиқ, товарларни божхона омбори режимига жойлаштиришда, божхона омборида сақлашда ва чиқаришда божхона операцияларини амалга ошириш ҳамда божхона тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.».
«10. Қуйидаги ҳужжатлар божхона юк декларацияси расмийлаштириладиган божхона постига тақдим этилган тақдирда, ўз ташқи ўлчамлари (габаритлари) ва хусусиятларидан келиб чиқиб, божхона омборига жойлаштириш имконияти бўлмаган товарлар божхона омбори режимида божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштирилади:
товарларнинг номи ва миқдори, уларни сақлаш учун мўлжалланган жой (аниқ манзили) ва сақлаш учун жавобгар шахслар (мансаби, фамилияси, исми, отасининг исми) тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган хат;
товарларнинг юк ва товар кузатув ҳужжатлари (юк хати, коносамент, спецификация, ҳисоб-фактура, инвойс ва ҳоказо);
божхона юк декларацияси;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 111-моддасига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳарбий юклар, инсонпарварлик ёрдами, техникавий кўмак сифатида ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро, чет эл ҳукумати молия ташкилотлари томонидан берилган қарз (кредит) маблағлари, шунингдек грантлар ҳисобига олиб келинаётган товарлар ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, хорижий валюта, қимматбаҳо қоғозлар бундан мустасно);
товарлар сақланадиган жойнинг чизмаси ва фотосуратлари.
Товарлар сақланиши мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, товарлар ва транспорт воситалари сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилган бўлиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:
товарлар сақланаётган ҳудудга ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг) яқинлашиши;
товарларнинг божхона назоратидан ташқарига туширилиши ва олиб қўйилиши.
Божхона режимидаги товарларни сақлаш учун мўлжалланган божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга, ушбу Низом билан божхона омборларига қўйилган талаб ва қоидалар татбиқ этилади, мазкур Низомнинг V ва VIII боблари талаб ва қоидалари бундан мустасно.».
«13. 12-бандда кўрсатилган операциялар божхона органини хабардор қилган ҳолда божхона омбори эгаси иштирокида ўтказилади.».
5. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «божхона органининг рухсатисиз» деган сўзлар «тегишли божхона режимига расмийлаштирилмасдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Божхона органининг мансабдор шахси томонидан 7 ва Д устунлари тўлдирилади.
Экспорт божхона режимига мувофиқ олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган товарларни божхона омборига жойлаштиришда кўрсатиб ўтилган устунлардан 15 ва 15а тўлдирилмасдан, 17 ва 17а устунлар тўлдирилади.
1, 44, 49 ва С — устунларни тўлдириш қуйидаги хусусиятларга эга:
1-устун. «Декларация тури»
Устуннинг биринчи бўлинмасида божхона омборига Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келинадиган товарларни жойлаштиришда «ИМ» кўрсатилади, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган товарларни жойлаштиришда эса «ЭК» кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан товарлар олиб ўтиш жараёни классификаторига биноан устуннинг иккинчи бўлинмасида божхона омбори режимининг белгиси — «74» кўрсатилади.
Устунда реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдида тартиб рақами кўрсатилади:
2-товар-транспорт ҳужжатлари, счёт-фактура, инвойс, Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчасининг рақами;
4-товарларни божхона омборига жойлаштираётган шахс билан божхона омбор эгаси ўртасидаги шартноманинг рақами ва санаси.
8-божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжат ва маълумотлар (божхона тўловларини кечиктириб тўлаш, гаров шартномаси, божхона қонунчилигини бузиш баённомаси, божхона кўриги далолатномаси ва бошқалар).
49-устун. «Омбор номи»
Устунда божхона омборини таъсис этиш учун лицензиянинг рақами ва берилган санаси кўрсатилади.
Агар товар божхона омбори лицензиясига эга бўлмаган жойга жойлаштирилса, мазкур устун тўлдирилмайди.
С-устун. «Жўнатувчи/экспорт қилувчи»
Устуннинг 2-тартиб рақамида товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган сана кўрсатилади. Олиб кириш санаси Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишдаги чегара божхона пости томонидан товар кузатув ҳужжатларига қўйилган штампда кўрсатилган сана орқали ёки Юкни етказиб бериш китобчаси ёхуд Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчаси расмийлаштирилган сана орқали аниқланади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 524-модда)