ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 1 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН РЕСПУБЛИКАНИНГ ИЖОДКОР ВА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, моддий ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида ва уларнинг Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшган ҳиссасини эътиборга олиб:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Барча турдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синф ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида» 1990 йил 13 ноябрида чиқарган Фармонининг қуйидаги қисмлари республиканинг ижодкор ва тиббиёт ходимларига хам татбиқ этилсин:
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.08.00 Фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат уй-жой фондига қарашли уй-жой бинолари билан таъминлаш]
улар яшаб турган давлат ва идораларга қарашли уйлар ва хоналар шахсий мулк қилиб бепул топширилсин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
ер участкалари ва якка тартибдаги қурилишга сотиб олиш учун бинокорлик материаллар биринчи навбатда ажратиб берилсин.
Ушбу Фармон 1-бандининг амал қилиши меҳнат фаолиятининг мазкур соҳаларида камида 10 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган юқорида айтиб ўтилган тоифадаги ходимлар жумласига кирувчи нафақахўрларга ҳам татбиқ этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқариш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрласин.
3. Ушбу Фармон 1992 йилнинг 1 августидан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 28 июль,
ПФ-448-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 376-модда)