1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 12 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1988-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 19 октябрдаги 13-мҳ-сонли ««Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1988-7, 19.10.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор в.б. З. ГИЯСОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 8 август,
107-сон
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 8 августдаги 107-сон буйруғига ИЛОВА
Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 75-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабномага патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган тақдирда, у рўйхатга олинмайди ва топширган шахсга қайтариб юборилади.».
«Агар талабнома берувчи томонидан патент божи давлат экспертизасини ўтказиш учун белгиланган миқдордан кам миқдорда тўланган тақдирда, давлат экспертизасини ўтказиш талабномада биринчи бўлиб кўрсатилган ва патент божи етарли миқдорда тўланган ТХХКнинг синфларига нисбатан белгини рўйхатдан ўтказиш учун амалга оширилади.
Талабнома берувчи Агентлик томонидан етишмаётган патент божини қўшимча равишда тўланиши тўғрисида билдиришнома юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида зарур суммани тўлаш ҳуқуқига эга.».
7. 85-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда патент вакилига берилган ишончнома юзасидан юборилган сўровномага жавоб, талабнома Агентликка келиб тушган кундан эътиборан икки ой муддат ичида тақдим этилиши лозим.».
«86. Тақдим этилган ҳужжатлар Қоидаларнинг 12—26 ва 29-бандларидаги талабларни бузган ҳолда расмийлаштирилганлиги ҳамда 80-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг мавжуд эмаслиги расмий экспертиза босқичида сўровнома юбориш учун асос бўлади.».
9. 95-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: