Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 30 октябрдаги ПҚ-500-сонли қарорининг
2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки, «Чкалов номидаги ТАИЧБ» ДАЖнинг бошқаруви раиси — бош директори акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимга тасдиқланади. Бошқарув аъзолари (бош муҳандис, бош директор ўринбосарлари, ҳудудий бўлинмалар директорлари) акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимларга тасдиқланади».