toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
1. 1-иловага* мувофиқ халқаро шартномалар тасдиқлансин.
2. Мазкур шартномаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари 2-иловага* мувофиқ белгилансин.
*1- ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан сўнг Ўзбекистон республикаси томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 5 август,
ПҚ-1385-сон