|
Тадбирлар номи |
Бажариш |
Масъул |
Молиялаштириш |
Амалга ошириш механизми | |
|
I. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда Спорт тиббиёти маркази деб аталади) фаолияти ва ишлашини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш. Спорт тиббиёти марказини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш | |||||
|
1. |
Спорт тиббиёти маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2013 йил |
Маданият ва |
— |
Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш. |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарори талабларига мувофиқ МОҚнинг Уставини қайта кўриб чиқиш. |
2013 йил сентябрь |
МОҚ, |
— |
Адлия вазирлигида МОҚ Уставини рўйхатдан ўтказиш. |
|
3. |
Спорт мусобақалари ўтказишнинг янги таҳрирдаги тиббий регламентини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2014 йил |
Спорт тиббиёти |
— |
Спорт мусобақалари ўтказишнинг тиббий регламентини тасдиқлаш бўйича қўшма қарор қабул қилиш. |
|
4. |
Спорт тиббиёти марказининг штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2013 йил IV чорак |
МОҚ, Спорт |
— |
Спорт тиббиёти марказининг штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
|
5. |
Спорт тиббиёти марказининг таркибий бўлинмалари, ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар ва уларнинг лавозим мажбуриятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш. |
2013 йил декабрь |
Спорт тиббиёти маркази, |
— |
Спорт тиббиёти маркази қарорини қабул қилиш. |
|
6. |
Спорт тиббиёти марказини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш. |
2014 йил IV чорак |
МОҚ, Спорт |
— |
Спорт тиббиёти маркази фаолияти йўналишлари бўйича пухта билимга эга бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда танлов ўтказиш. |
|
II. Спорт тиббиёти марказининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш. Спорт федерациялари, клублари ва командаларининг тиббиёт | |||||
|
7. |
Олий тиббиёт ўқув муассасалари кафедралари негизидаги клиник ординатура орқали спорт тиббиёти бўйича дастлабки ихтисослашувдан ўтиш йўли билан спорт тиббиёти соҳасида мутахассислар тайёрлаш. |
2014 — 2017 йиллар |
ССВ, МОҚ |
Олий тиббиёт ўқув муассасаларининг бюджет ва тўлов-контракт маблағлари доирасида |
Базавий тиббий маълумотга эга бўлган врачлар (даволаш ва педиатрия иши) учун — МОҚ буюртманомасига кўра олий тиббиёт ўқув муассасалари кафедраларида камида 5 нафар врачнинг магистратура ва клиник ординатурани ўташини таъминлаш. |
|
8. |
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг спорт тиббиёти курси билан физиотерапия, гастроэнтерология, даволаш, жисмоний тарбия кафедраси негизида спорт тиббиёти бўйича ихтисослашувдан ўтиш. |
2014 — 2017 йиллар |
ССВ, МОҚ |
Бюджет ва |
МОҚ буюртманомасига кўра 10 нафар врач-мутахассиснинг спорт тиббиёти бўйича ихтисослашувдан ўтиши учун ҳар йилги квоталар белгилаш. |
|
9. |
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш. |
Ҳар йили |
Спорт тиббиёти |
Бажарувчилар маблағлари |
Республика ва хорижий мамлакатларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасаларида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини оширишни таъминлаш. Яқин ва узоқ хорижий мамлакатларнинг етакчи спорт марказлари ва клиникаларида спорт тиббиёти бўйича мутахассислар стажировкасини ташкил этиш. |
|
III. Спорт тиббиёти марказини қуриш ва жиҳозлаш | |||||
|
10. |
Спорт тиббиёти маркази ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси марказий аппаратини жойлаштириш учун янги бино қуриш. |
2013-2014 йиллар |
МОҚ, Маданият |
— |
Янги бинонинг қурилиши учун буюртмачи, бош пудратчи ва лойиҳалаш ташкилотини, ишларни амалга ошириш муддатларини белгилаш, шунингдек қурилишни жадаллаштиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш. |
|
11. |
Спорт тиббиёти марказини жиҳозлаш табелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2014 йил январь |
Спорт тиббиёти |
— |
Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган Спорт тиббиёти марказининг қарорини қабул қилиш. |
|
12. |
Спорт тиббиёти марказини жиҳозлаш учун тиббий, лаборатория ва бошқа асбоб-ускуналарнинг батафсил рўйхатини тайёрлаш. |
2014 йил февраль |
Спорт тиббиёти маркази, МОҚ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ССВ |
— |
Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан кели��илган Спорт тиббиёти марказнинг қарорини қабул қилиш. |
|
13. |
Спорт тиббиёти марказини тиббий, лаборатория ва бошқа асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. |
Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажариш |
Спорт тиббиёти |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг |
Белгиланган тартибда тиббий, лаборатория ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш. |
|
14. |
Янги бино қурилиши учун қурилиш материаллари ва конструкциялари, божхона тўловларидан озод қилинадиган тиббиёт инвентарлари ва асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва харажат материаллари рўйхатини тасдиқлаш. |
жадвалга асосан |
Спорт тиббиёти |
— |
Вазирлар Маҳкамаси фармойишини қабул қилиш. |
|
IV. Спорт тиббиёти соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш | |||||
|
15. |
Спорт тиббиёти марказида хизмат кўрсатиладиган спортчилар контингентини аниқлаш. |
2013 йил сентябрь |
Спорт тиббиёти |
— |
Спортчиларнинг тоифалари ва шахсий таркибини аниқлаш. |
|
16. |
Спорт тиббиёти соҳасида фундаментал, амалий ва инновация илмий тадқиқотлар ўтказиш, спорт патологиясининг олдини олиш ва даволашнинг илғор услублари, йўл қўйилган жисмоний юкламалар, спорт турининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда спортчиларнинг диагностика ва функционал ҳолатини яхшилаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, мусобақаларга тайёрлашда спортчиларни кузатиб бориш. |
2014 йил |
МОҚ, Спорт тиббиёти |
Бажарувчилар маблағлари |
1. Янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, фармакология ва диетология бўлимларини спорт тиббиётининг юқори малакали мутахассислари билан таъминлаш. |
|
17. |
Ёш иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг шахсий генетик ва фенотипик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий-биологик танлаб олишнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2014 йил |
МОҚ, Спорт |
Ижрочилар |
1. ССВ, Фанлар академияси, олий ўқув муассасаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда жаҳон тажрибасини ҳисобга олиб тиббий-биологик танлаб олиш методларини ишлаб чиқиш. |
|
18. |
Спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиққан ҳолда мусобақаларга тайёрлашнинг турли даврларида спортчиларнинг жисмоний ҳолатига дори-дармонлар, овқатланиш режими ва рационининг таъсирини текшириш. |
Доимо |
МОҚ, Спорт |
Бажарувчилар |
1. Халқаро тажрибани ўрганиш. |
|
19. |
Замонавий фармакология ютуқларидан фойдаланган ҳолда спортчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишнинг допингсиз воситаларидан фойдаланиш ва уларни яратиш дастурларини ишлаб чиқиш. |
Доимо |
МОҚ, Спорт |
Бажарувчилар |
Маҳаллий фармакология ютуқлари ва маҳаллий ўсимлик хом ашёсидан устувор фойдаланган ҳолда спортчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишнинг допингсиз воситаларидан фойдаланиш ва уларни яратиш дастурларини тасдиқлаш ва амалга ошириш. |
|
20. |
Спорт тиббиёти соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида врач мутахассислар, спортчилар ва мураббийлар иштирокида илмий-амалий семинарлар, конференциялар ўтказиш. |
Йилига икки марта |
Спорт тиббиёти |
Бажарувчилар маблағлари |
Илмий-амалий семинарлар, конференциялар мавзуларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
|
21. |
Спорт хусусиятларини ҳисобга оладиган, курсни тугатиш бўйича сертификат бериладиган долзарб курслар ташкил этиш. |
Уч йилда бир марта |
Спорт тиббиёти |
Бажарувчилар маблағлари |
Врачларни кейинчалик сертификациялаган ҳолда ўқув курслари ўтказишни таъминлаш. |
|
22. |
Замонавий жаҳон спорт тенденциялари тўғрисида спортчилар, тиббий ходимларни хабардор қилиш. |
Ҳар чоракда |
Спорт тиббиёти |
Бажарувчилар маблағлари |
Спорт тиббиётини ривожлантиришнинг муҳим масалалари акс эттириладиган чораклик илмий-амалий журнал нашр этиш. |
|
V. Спорт патологиялари ва жароҳатларини профилактика қилиш, барвақт диагностика қилиш, даволаш ва реабилитация қилиш самарадорлигини такомиллаштириш | |||||
|
23. |
Спорт патологияси ва жароҳатларини барвақт аниқлаш, спортчиларни профилактик кузатув ва соғломлаштириш усулларини такомиллаштириш. |
2014 йил сентябрь |
Спорт тиббиёти маркази, ССВ |
Бажарувчилар маблағлари |
1. Спортчиларни жароҳат ва касалликдан кейин реабилитация қилиш ҳамда травматизм профилактикаси стандартларини тасдиқлаш. |
|
24. |
Спортчиларни халқаро мусобақаларда қатнашишга психологик жиҳатдан тайёрлаш, шунингдек спортчилар соғлиғини зарур психологик коррекция қилиш. |
2014 йил |
Спорт тиббиёти |
Бюджет |
1. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
|
25. |
Спортчиларни спорт мусобақаларига тайёрлашнинг турли босқичларида овқатланиш рационини яхшилаш. |
2014 йил |
Спорт тиббиёти |
Ажратилган маблағлар |
1. Жисмоний юкламанинг интенсивлигига қараб спортчиларнинг овқатланиш рациони бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
|
26. |
Спортчиларнинг иш қобилиятини ва спорт фаолиятини жадал тиклаш мақсадида уларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш механизмини такомиллаштириш. |
2014 йил |
Спорт тиббиёти |
Бюджет |
1. Кўпроқ учрайдиган спорт жароҳатларини ва спортчилар касалликларини диагностика қилиш ва даволаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
|
VII. Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш | |||||
|
33. |
Замонавий жаҳон тажрибасини, илмий ишланмаларни мамлакатимиз амалиётига жорий этиш мақсадида спорт тиббиёти бўйича халқаро ташкилотлар ва етакчи илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. |
Доимо |
МОҚ, Спорт |
Бажарувчилар маблағлари |
1. Спорт тиббиёти соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш ва етакчи илмий марказларни аниқлаш. |
|
34. |
Спорт �иббиёти, фармакология ва диетология бўйича биргаликда тренинг-семинарлар, курслар, конференциялар ўтказиш мақсадида жаҳон етакчи спорт врачлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш. |
Доимо |
МОҚ, Спорт |
Бажарувчилар маблағлари |
Спорт турлари бўйича спорт врачлари учун тренинг-семинарл�р, сайёр курслар, конференциялар ўтк�зиш йўли билан тажриба алмашишни таъминлаш. |