toggle_night_mode
Ҳужжат 05.08.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 30 июль,
212-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 июлдаги 212-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
биринчи хатбошидаги «109» рақами «127» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ахборот-консалтинг хизмати ходимлари сонини психологлар, врачлар, ижтимоий ва бошқа ходимлар қўшимча лавозимларини киритган ҳолда 56 нафаргача кўпайтириш».
а) «Ахборот-консалтинг хизмати» устунидаги «38» рақами «56» рақами билан алмаштирилсин;
б) изоҳдаги «109» рақами «127» рақами билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 408-модда)