toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 15.07.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарори)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек магистратурада тайёрланадиган кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш, магистратурага илмий фаолият юритиш қобилиятига эга бўлган ва чет тилларни чуқур биладиган абитуриентларни қабул қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 10 июль,
199-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 199-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига 1-иловада:
бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«илмий ва илмий-техник ахборот билан ишлаш кўникмалари ва уқувларини шакллантириши, тадқиқ этиладиган мавзулар бўйича мунтазам равишда мустақил таҳлил ва хулосани тайёрлаши;
илмий ижод методологияси, илмий тадқиқотлар асослари, билишнинг умумий усуллари, эмпирик ва назарий тадқиқот усуллари, қонунлар ва қоидалар мантиғи, асослаш ва инкор қилиш усулларига, шунингдек нутқ маданияти асослари билимларига, педагогик технологиялар, мутахассисликлар бўйича менежмент ва иқтисодиётга доир билимларни таъминлаши;
амалий хорижий тилни, мутахассисликка йўналтирилган ахборот технологиялари ва тизимларини ўзлаштиришни таъминлаши»;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«магистратура мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, касб фаолиятининг кўзланган натижаларига эришишда жараёнларни моделлаштириш ва тизимли ёндашиш борасидаги илмий билимлар, амалий уқув ва кўникмаларни таъминлаши керак»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«хорижий тиллардан бирида илмий-тадқиқот ишлари моҳиятини тушуниш»;
олтинчи—ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи—ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «аспирантурада» сўзи «катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7.2. Магистратура
Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соат қилиб белгиланиши керак. Кундузи ўқиш шакли учун аудитория машғулотлари ва илмий фаолиятнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат қилиб белгиланиши лозим.
Ўқишнинг норматив муддати 2 йил бўлганда ўқув жараёни 100 ҳафтани ташкил этиши зарур.
Ўқиш даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланиши зарур:
назарий таълим – 25—30%;
аттестация – 4—7%;
таътиллар – 13—16%;
илмий фаолият – 50%.
Илмий фаолият магистратура талабасининг якка тартибдаги календарь иш режаси асосида амалга оширилади ва қуйидагиларга бўлинади:
илмий тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш – 70—75%;
илмий-педагогик иш ва малака амалиёти – 25—30%.
Назарий таълим ҳажми магистратура мутахассислигига қараб қуйидаги тарзда фанлар блоклари бўйича тақсимланади:
умумметодологик фанлар – 30—35%;
мутахассислик фанлари – 40—50%;
танлов фанлари – 13—15% .
Магистратура ўқув режасининг намунаси 2-жадвалда келтирилган»;
г) 2-жадвалнинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«

II. Ўқув режаси

Т/р

Ўқув фанлари (курслар) ва илмий фаолият турларининг номи

Талабанинг ўқув юкламаси (соатларда)

Соатларни семестр ва ҳафталар бўйича тақсимлаш

юкламанинг умумий меҳнат сарфи ҳажми

аудитория машғулотлари (соатларда)

курс иши

мустақил
иш

1-босқич

2-босқич

1

2

3

4

семестрлардаги ҳафталар

соат

%

ҳаммаси

маърузалар

амалий машғулотлар

лаборатория машғулотлари

семинарлар

21

21

21

21

1.00

Умумметодологик фанлар

574

35,6

296

106

160

30

278

8

4

2

1.01

Илмий-тадқиқот методологияси

100

60

30

30

40

X

1.02

Фанларнинг фалсафий масалалари

80

40

20

20

40

Х

1.03

Педагогик технология ва педагогик маҳорат

80

40

20

20

40

Х

1.04

Амалий хорижий тил

160

80

80

80

Х

Х

1.05

Ахборот технологиялари

100

40

20

20

60

Х

1.06

Нутқ маданияти

54

36

16

10

10

18

Х

2.00

Мутахассислик фанлари

1040

64,4

400

200

200

20

640

4

6

12

2.01

Назарий физиканинг махсус бўлимлари

100

40

20

20

60

Х

2.02

Қаттиқ жисм физикаси

100

40

20

20

60

Х

2.03

Микроэлектроника ва электрон технологияларнинг физик асослари

100

40

20

20

60

Х

2.04

Физик жараёнларни моделлаштириш

100

40

20

20

60

Х

2.05

Лазер физикасининг замонавий муаммолари

120

40

20

20

80

Х

2.06

Лазер технологиялар

120

40

20

20

80

Х

2.07

Лазерни электроника соҳасида қўллаш

120

40

20

20

80

Х

2.08

Юқори қувватли лазерлар физикаси

120

40

20

20

80

Х

2.09

Танлов фанлари

160

80

20

60

80

Х

Ҳаммаси

1614

100

696

286

360

50

918

10

10

14

3.00

Илмий фаолият

2750

2750

24

26

22

36

3.01

Илмий-тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш

1550

1550

12

14

12

30

3.02

Илмий-педагогик иш ва малака амалиёти

1200

360

360

840

14

12

10

6

Жами

4364

1056

286

720

50

3308

36

36

36

36

ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ:

1. Фанлар (ёки фан) бўйича давлат аттестацияси

2. Магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш

Изоҳ:
1. Ушбу ўқув режаси асосида олий таълим муассасаси қўлланма ўқув режасини ишлаб чиқади. Бунда олий таълим муассасасига ҳафталик юкламани ўзгаришсиз сақлаб қолган ҳолда соатлар ҳажмини фанлар блоклари учун 5% доирасида, блокка кирувчи фанлар учун эса — 10% доирасида ўзгартириш ҳуқуқи берилади.
2. Маъруза соатлари ҳажми аудитория вақтининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. Фан мавзуларининг камида 25 фоизи мустақил таълим тарзида ўзлаштирилиши лозим.
3. Фанлар (фан) бўйича давлат аттестациясига қадар ҳар бир фан бўйича 6 соат ҳажмида маслаҳатлар берилади.
4. Талаба билимларини назорат қилиш ва баҳолаш рейтинг тизими бўйича ўтказилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Магистратурага кириш синови умумий баллари қуйидагилардан ташкил топади:
магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти асослари бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади).
Олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.
Халқаро (TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл) сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.
Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 300 ни ташкил этади»;
б) 15-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили)»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Танланган мутахассислик бўйича махсус фанлардан синов учун белгиланган баллнинг 30-50 фоизи абитуриентнинг мутахассислик бўйича ижодий қобилиятини, шунингдек илмий ва илмий-техник ахборот билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билимини аниқлашга ажратилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) 25-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Магистратурага ҳар бир кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар навбатдаги кириш синовига киритилмайди ҳамда магистратурага қабул қилинмайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 363-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)