1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2472]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 11 июнь,
16-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 11 июнь,
14-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16, 14-сон қарорига ИЛОВА
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. «А», «B», «С», «D» ва «Е» тоифаларидаги автомототранспорт воситалари ҳамда трамвай ва троллейбус (бундан буён матнда транспорт воситаси деб юритилади) ҳайдовчилари ва ҳайдовчиликка номзодлар, уларнинг соғлиғи транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш мақсадида ушбу Низомда белгиланган тартибда мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтадилар.
2. Ҳайдовчилар, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳайдовчилардан ташқари, ҳар икки йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ҳар йили ўтади.
3. Ҳайдовчиликка номзодлар тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олиш учун дастлабки тиббий кўрикдан, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари эса даврий кўрикдан ўтказилади.
4. Транспорт воситаларининг бирон бир тоифасини («А», «B», «С», «D» ва «Е») бошқариш ҳуқуқига ҳамда ушбу тоифа бўйича тиббий кўрикдан ўтиш муддати тугамаган тиббий хулосага эга ва қуйи тоифадаги (мисол учун «А» тоифа «B» тоифага нисбатан қуйи ҳисобланади) транспорт воситаларини бошқаришга номзодлар қўшимча кўрикдан ўтишлари шарт эмас.
5. Ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган хусусий тиббиёт ташкилотлари (бундан буён матнда тиббиёт ташкилоти деб юритилади) қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари (бундан буён матнда тиббий комиссия деб юритилади) томонидан пуллик асосда амалга оширилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Қошида тиббий комиссиялар ташкил этиладиган давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан белгиланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТИЭК деб юритилади) томонидан бепул амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
6. Тиббий комиссия қуйидаги таркибда тиббиёт ташкилоти раҳбариятининг буйруғига асосан ташкил этилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
7. Зарур ҳолларда, яъни тиббий комиссия шифокорларининг соҳа йўналишига тегишли бўлмаган касалликлар аниқланганда, тиббий комиссия таркибига бошқа шифокор мутахассиси жалб этилиши мумкин.
8. Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати уч календарь кунидан ошмаслиги керак. Мураккаб, қўшимча тиббий текширув талаб этиладиган ҳолатларда ушбу муддат тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан асосланган ҳолда ўн календарь кунигача узайтирилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
9. Тиббий кўрикдан ўтган шахсларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома берилади ва ушбу тиббий маълумотномада тиббий кўрик натижалари кўрсатиб ўтилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом деб юритилади) талаблари асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ва даврий тиббий кўрикдан ўтадиган ҳайдовчилар томонидан 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома тақдим қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
11. Тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлар тиббий комиссияга паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
12. Тиббий кўрикдан ўтувчи шахсларга тиббий комиссия томонидан алоҳида амбулатор тиббий карта (025/ҳ шакли) расмийлаштирилади ва уларнинг рўйхати юритилади.
Тиббий кўрикдан ўтаётган 55 ва ундан ортиқ ёшдаги шахслар ЭКГ текширувидан ҳам ўтишлари шарт.
Ўтган бир йил мобайнида флюорографик текширувидан ўтган шахслар қўшимча равишда флюорографик текширувидан ўтишлари талаб этилмайди. Бунда охирги флюорографик текшируви натижалари тақдим этилиши лозим.
14. Ҳайдовчиликка номзодлар ва ҳайдовчилар транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларига ўқишга киришидан бир ой олдин тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
15. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандига мувофиқ агар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) ҳудудий органлари ёки автотранспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
16. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандига мувофиқ агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан автомототранспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.
Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
17. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига мувофиқ автомототранспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
18. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-бандига мувофиқ тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» жойида «Tibbiy maʼlumotnoma majburiy» деган ёзув киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
19. Тиббий кўрик ўтказилаётган тиббиёт ташкилотида тиббий кўрикнинг айрим турларини ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда, ҳайдовчи тиббий комиссиянинг қарорига кўра бошқа тиббиёт ташкилотига қўшимча тиббий кўрикдан пуллик асосда ўтиш учун юборилиши мумкин. Бунда, ҳайдовчига қайси тиббиёт ташкилотига бориши, унинг жойлашган манзили аниқ кўрсатилиши лозим.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
20. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ ҳайдовчиларга номзодлар ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда транспорт воситасини бошқаришга умумий тиббий ва қўшимча тиббий монеликлар рўйхатларига (бундан буён матнда тиббий монеликлар рўйхатлари деб юритилади) асосан амалга оширилади.
21. Тиббий кўрик натижалари тиббий комиссия томонидан очилган амбулатор тиббий картага (025/ҳ шакли) киритилади. Унда ҳайдовчининг ёки ҳайдовчиликка номзоднинг соғлиғи ҳолати акс эттирилади ва тиббий комиссиянинг транспорт воситаси бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси кўрсатилади.
22. Тиббий кўрикдан ўтаётган ҳайдовчи ёки ҳайдовчиликка номзод транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги хулосани ҳар бир шифокор ўзининг мутахассислиги бўйича тиббий монеликлар рўйхатларига асосланган ҳолда беради.
23. Транспорт воситаларини бошқаришга яроқсиз деб хулоса қабул қилинган тақдирда шифокор ушбу хулосага асос бўлган тиббий монеликлар рўйхатларининг аниқ бандларини кўрсатади.
24. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома транспорт воситасини бошқаришга яроқлилик тўғрисидаги асосий тиббий ҳужжат бўлиб, тиббий комиссия раиси ва котиби томонидан тўлдирилади ва имзоланади.
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ҳамда 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномалар нусхаси тиббиёт ташкилотида 3 йил сақланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
касаллик тури бўйича ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилоти (бўлими) хулосаси асосида;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
протез бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари протез устахоналарида назорат кўригидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида (махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этилаётган чап оёғи тўлиқ ёки қисман ампутация қилинган шахсларга).
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 25 апрелдаги 23, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-1, 12.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/2472-1/1213-сон)
26. Истисно тариқасида рухсат берилган тақдирда тиббий комиссия хулосаси 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномага «индивидуал ёндашув асосида рухсат этилган» деган ёзув киритилади.
27. Истисно тариқасида автотранспорт воситаларини бошқаришга рухсат берилаётган шахсларга рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ортиқ бўлган, махсус товушли ва ёруғлик сигналлари билан жиҳозланган, ёки хавфли юкларни, шунингдек йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автомобилларни бошқариш тақиқланади.
21-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқариш учун тиббий кўрикдан ўтказиш
271. Ногиронлиги бўлган шахслар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш учун ариза билан турар жойдаги ТИЭКга мурожаат қилади.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
272. Ногиронлиги бўлган шахсларни ТИЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш муддати 3 календарь кунидан ошмаслиги керак. Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати мураккаб, қўшимча тиббий кўрик талаб этилганда ТИЭК раиси томонидан, асосланган холда, 14 календарь кунига узайтирилиши мумкин.
(272-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
273. ТИЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра унинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланадиган хулоса расмийлаштирилади.
(273-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
274. Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтиш учун паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатган ҳолда умумий асосларда тиббий комиссияга мурожаат қиладилар.
(274-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Бунда тиббий комиссия томонидан ногиронлиги бўлган шахсга 083ҳ шаклидаги тиббий маълумотнома фақат «B» тоифасидаги шахсий транспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз деб берилади.
275. Қуйидагилар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) узатгичли енгил транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма ҳисобланади:
бир ёки иккала сон суягининг ампутацион чўлтоқлиги, чўлтоқлик қайси қисмдан бўлиши ва протезлаш имкониятидан қатъий назар;
бир ёки иккала оёқ болдир соҳасининг ампутацион чўлтоқлиги;
бир томонлама сон ёки болдир қисми чўлтоғи, иккинчи оёқнинг ҳаракат ёки статик фаолиятининг ифодаланган даражадаги бузилиши билан (оёқ панжасининг ампутацион чўлтоқлиги, деформацияси, қон томир касалликлари, йирик периферик нервларнинг шикастланиши ва бошқалар);
юриш, ўтириш фаолиятининг бузилишига олиб келувчи умуртқа поғонаси, тос ёки иккала оёқларнинг турғун деформацияси ёки касалликлари (оёқларнинг анкилозловчи полиартрити, оғир даражадаги кифосколиоз ва спондилити, псевдоартроз, эндартерит II ва III даражаси, филоёқлилик ва бошқалар);
ўтириш ҳолати сақланган пастки оёқларнинг парези ёки фалажлиги;
кафт ёки чап оёқ панжасининг деформацияси, ҳаракатнинг ифодаланган бузилишлари билан;
чап сон ёки болдир чўлтоқлиги, бир вақтнинг ўзида чап қўлнинг йўқлиги;
ўнг кафт бармоқ ёки фалангаларининг йўқлиги, шунингдек, фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги (бош бармоқнинг 2 та фалангаси йўқлиги, бош бармоқ сақланган ҳолда, ўнг қўлнинг иккита ва ундан ортиқ бармоқларининг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, ёхуд битта бармоқнинг келтирувчи функциясининг йўқлиги);
мустақил ҳаракатланиш лаёқатининг I ва II даражали бузилиши билан кечувчи чап томонлама гемипарез.
(21-боб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 25 апрелдаги 23, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2472-1, 12.05.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/2472-1/1213-сон)
3-боб. Тиббий комиссиялар томонидан бериладиган ҳужжатлар
28. Транспорт воситаларини бошқаришга яроқли деб топилган шахсларга мувофиқ 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома берилади. Маълумотнома бланки матни лотин ёки кирилл ёзувига асосланган ҳарфларда полиграфик усулда рақамланган ва ҳимоя даражаларга эга бўлган қоғозда чоп этилади.
29. Кўзойнак ёки эшитиш аппарати билан транспорт воситаларини бошқаришга яроқли деб топилганда тиббий маълумотноманинг «алоҳида белгилар» сўзларидан сўнг «кўзойнак (контакт линза) тақиш мажбурий» ёки «эшитиш аппарати мажбурий» деган белги қўйилади.
30. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома унда кўрсатиб ўтилган муддатгача амал қилади.
31. 083/ҳ шаклдаги тиббий ҳайдовчилик маълумотномасини йўқотган шахсларга уларнинг мурожаатларига асосан маълумотноманинг дубликати берилади. Ушбу дубликат асосий маълумотноманинг қолган кўрсатилган муддатигача берилади ва унга «дубликат» белгиси қўйилади.
32. Ҳайдовчиликка номзод ёки ҳайдовчи тиббий комиссия томонидан тиббий кўрик натижалари бўйича транспорт воситасини бирон бир тоифасини ёки умуман транспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилган тақдирда унга бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномада ушбу ҳақида тегишли белги қўйилади.
4-боб. Тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича жавобгарлик ва низоларни ҳал қилиш
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
34. Тиббий кўрик натижалари юзасидан норозиликлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.
36. Ушбу Низомнинг талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
37. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАЙИТОВ
2013 йил 5 июнь
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2013 йил 5 июнь
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳайдовчиларга номзодлар ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда транспорт воситасини бошқаришга умумий тиббий монеликлар
2. Марказий ва периферик асаб тизими, ички аъзолар, суяк – мушак тизими ва бириктирувчи тўқиманинг ташқи омиллар (жароҳатлар, нурланиш, термик, кимёвий ва бошқалар) таъсирида келиб чиқадиган орган ва тизимлар функциясининг яққол даражадаги бузилишларига олиб келган орқага қайтариб бўлмайдиган оқибатлари.
3. Яққол даражадаги ҳаракатланиш ва сезиш, когнитив ва мнестик-интеллектуал, координация ва статик бузилишлари билан кечадиган марказий асаб тизимининг турли этиологияли касалликлари.
4. Нарколепсия.
5. Катаплексия.
6. Эс-ҳушнинг бузилишлари билан кечадиган касалликлар: турли этиологиядаги эпилепсия ва эпилептик синдромлар, турли этиологиядаги синкопал синдромлар ва бошқалар, шу жумладан, рефлектор хушдан кетиш ҳолатларидан ташқари ремиссия даврининг давомийлигидан қатъи назар, ремиссияда бўлганлар.
7. Руҳий-асаб касалликлари диспансерларида динамик кузатув остида бўлишлари шарт бўлган оғир, турғун ёки тез-тез ўткирлашиб турадиган руҳий касалликлар. Кайфият бузилишининг яққол ифодаланган шакллари, стресс билан боғлиқ невротик, соматоформ, хулқ-атворнинг бузилишлари ва шахс бузилишлари ҳолатларида рухсат бериш масаласи якка тартибда (индивидуал равишда) тиббий комиссия томонидан қўшимча жалб этилган шифокор мутахассис иштирокида ҳал қилинади.
8. Алкоголизм.
9. Токсикомания.
10. Наркомания.
11. Инсон организми фаолиятининг мўътадил ва кескин ўзгаришлари билан кечадиган эндокрин тизими касалликлари.
12. Барча локализациялардаги хавфли ўсмалар. Даволаш муолажалари ўтказилгандан кейинги ҳолатни баҳолаш якка тартибда тиббий комиссия томонидан қўшимча жалб этилган шифокор мутахассис иштирокида ҳал қилинади.
13. Авж олиши билан ва рецидивловчи кечадиган қон ва қон ҳосил қилувчи аъзолари касалликлари (гемобластоз, яққол даражадаги гемолитик ва апластик камқонлик, геморрагик диатез ва бошқалар).
14. Қон айланиши етишмовчилигининг II ва ундан юқори даражаси ва (ёки) зўриқиш стенокардияси II ва ундан юқори функционал синф билан кечадиган юрак-томир тизими касалликлари; гипертония касаллигининг III босқичи ёки III даражаси; юракда жарроҳлик аралашувидан кейинги қон айланиши етишмовчилигининг турли даражадаги ҳолатлари; юқори градацияли юрак аритмиялари ва блокадалари, миокард инфарктидан кейинги қон айланиши етишмовчилигининг II ва ундан юқори даражаси, юрак аневризмаси.
15. Аорта ва артерияларнинг барча бўлимларининг аневризмаси.
16. 50 % ва ундан юқори окклюзия ёки қон айланишининг яққол даражали бузилиши билан кечувчи облитерацияловчи атеросклероз, тромбоангит, аортоартериит.
17. III-IV даражали сурункали веноз қон-томир етишмовчилиги билан асоратланган оёқларнинг варикоз ва тромбофлебит касаллиги.
18. Лимфангиит ва лимфа оқимининг III-IV даражали бузилиши.
19. Ревматизм: ўткир ревматик иситма ҳамда II ва ундан юқори даражали сурункали юрак етишмовчилиги билан асоратланиши.
20. Бронх-ўпка тизими касалликларининг асорати: ўпка-юрак ва нафас етишмовчилиги II-III даражаси.
21. Ўпка силининг очиқ ва деструктив шакллари ҳамда ўпка билан боғлиқ бўлмаган силнинг бактерия ташувчилик билан кечадиган турлари.
22. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллигининг асоратланиб ва сурункали (рецидивловчи, яъни календарь йилда 3 марта ва ундан кўпроқ) кечиши ва асоратининг ривожланиши.
23. II-III даражали жигар етишмовчилиги ёки портал гипертензияси билан асоратланган гепатитлар ва жигар циррозлари.
24. Сурункали буйрак етишмовчилигининг II ва ундан юқори даражаси билан асоратланган буйрак ва сийдик айириш йўлларининг сурункали касалликлари.
25. Крон касаллиги ва носпецифик ярали колитнинг оғир кечиши.
26. Организм фаолиятининг III ва ундан юқори даражадаги бузилишига олиб келувчи бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари ва тизимли васкулитлар.
27. Периферик асаб тизимининг сурункали касалликлари ва асаб-мушак тизими фаолиятининг яққол бузилиши билан кечадиган касалликлар.
28. Таянч-ҳаракат тизими фаолиятининг II ва ундан юқори даражали бузилиши билан кечадиган сурункали касалликлар.
29. Юқумли ва паразитар касалликларининг сурункали ва рецидив шакллари, даволаниши қийин ёки самарасиз кечадиган ҳолатлардаги поствакцинал асоратларнинг клиник шакллари.
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳайдовчиларга номзодлар ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда транспорт воситасини бошқаришга қўшимча тиббий монеликлар
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Хулосанинг 1 — 8-бандлари тўғрисига яроқли ёки яроқсиз деган белги қўйилади.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябрдаги 43-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2472-2, 30.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 10/23/2472-2/0914-сон)