1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими бўйича ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 22 июнда 1010-1 -сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сонли «Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1545, 14.02.2006 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуни, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 3, 7 ва 51-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими бўйича ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисида»ги низомга (2001 йил 19 февраль, рўйхат рақами 1010-сон) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин ва унинг янги таҳрири иловага* мувофиқ тасдиқлансин.