toggle_night_mode
Ҳужжат 17.06.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 12 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2467]
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 12 сентябрдаги 2003-67, 01-02/19-36, 240-В-сон «Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1281, 2003 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 22 июлдаги 2004-52, 01-02/19-30, 240-В-1-сон «Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1281-1, 2004 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 360-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 15 декабрдаги 2008-45, 01-02/19-58, 240-В-2-сон «Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1281-2, 2008 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 534-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2009 йил 9 декабрдаги 2009-32, 01-02/19-29, 240-В-3-сон «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1281-3, 2009 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 584-модда).
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 апрель,
2013-7-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 апрель,
01-02/19-22-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 апрель,
7/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22, 7/4-сон қарорига
ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси, Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда) мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш ва пул маблағларининг хорижга асоссиз ўтказилиши аломатларини аниқлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Маълумот тақдим этиш
1. Ваколатли банкларнинг филиаллари мижозлар томонидан амалга оширилган қуйида кўрсатилган ҳар қандай аломатга эга бўлган валюта операциялари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек бош ваколатли банкка тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган рўйхатдаги имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда маълумотларни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудудларда (оффшор ҳудудларда) рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг оффшор ҳудудларда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома (контракт) бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича);
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) резидентлар томонидан экспорт-импорт шартномаларида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари ва етказиб бериш ёки тўлов муддатларига риоя қилмаганликлари учун контрагент-норезидентларга жарима тўланиши (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича);
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) импорт шартномалари бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, роялти бўйича тўлов, шунингдек чет эл таъсисчиларига дивидендларни ўтказиб бериш ёки фойдани репатриация қилиш юзасидан тўлов амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича);
г) норезидентларга улар юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентларининг устав капиталидаги акциялар, улушлар (пайлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни реализация қилганликлари учун тўловлар амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3а-иловасидаги шакл бўйича);
д) резидент томонидан кредит шартномаси (қарз шартномаси) бўйича норезидент фойдасига (халқаро молия институтлари ва чет эл банклари томонидан берилган кредит (қарз)лардан ташқари) тўловлар амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3б-иловасидаги шакл бўйича);
е) жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан жисмоний шахсларнинг хориждаги ҳисобварағига пул маблағлари ўтказмаси, агар бир календарь йили давомида ўтказма суммасининг эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлса (мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича);
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) чет элдан жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентининг ҳисобварағига хорижий юридик шахслардан пул маблағларининг келиб тушиши (мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича).
2. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган валюта операциялари тўғрисидаги маълумот ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ушбу Низомнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ шаклларда (шу жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда) йил бошидан ўсиб бориш тартибида жўнатилади.
Ваколатли банкларнинг филиаллари мижозларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича вужудга келган муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги тўғрисидаги маълумотни ҳам тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Бош ваколатли банклар ўзларининг филиалларидан келиб тушган маълумотларни умумлаштиради ва ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар, алоқа каналлари орқали йиғма маълумотларни электрон кўринишда мазкур Низомнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ шаклларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига йил бошидан ўсиб бориш тартибида жўнатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат божхона хизмати органларининг ҳудудий бошқармалари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бошқармаларига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қуйидаги фактлар аниқланган тақдирда маълумотни мазкур Низомнинг 5 — 7-иловаларига мувофиқ шаклларда (шу жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда) тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
олиб кирилаётган товарларни божхонада расмийлаштиришда товарнинг фактура қийматини унинг экспортёр мамлакатида қайд этилган қийматидан асоссиз равишда юқорироқ кўрсатиш мақсадида давлат божхона хизмати органларига ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда (тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
шартнома бўйича контрагент бўлмаган товар етказиб берувчилар томонидан товар етказиб берилганлик фактлари аниқланганда;
олдиндан тўловсиз, аккредитив очилмасдан, харидор банкининг кафолатисиз ёки экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта полиси расмийлаштирилмасдан товарлар экспорт қилинганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар, кўрсатилган фактлар юзасидан йиғма маълумотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига мазкур Низомнинг 5 — 7-иловаларига мувофиқ шаклларда алоқа каналлари орқали электрон кўринишда жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Мониторинг олиб бориш
6. Давлат солиқ хизмати органлари ваколатли банклар ва давлат божхона хизмати органларидан олинган маълумотни таҳлил қилади ва валюта операцияларини (экспорт-импорт операциялари, маблағларни ўтказиш ва шу каби) амалга ошириш тартиби бузилганлик белгилари аниқланганда, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссияларига мазкур шартномани тузган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини текширишдан ўтказиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун талабнома билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Текшириш ва камерал назорати натижалари бўйича ҳуқуқбузарлик фактлари содир этилганлиги тасдиқланганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ва текшириш материаллари қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Ўтказилаётган текширишлар ва камерал назорати жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган тақдирда Давлат солиқ хизмати органлари бу ҳақда уч кун муддат ичида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат солиқ хизмати ва божхона хизмати органларининг ҳамда ваколатли банкларнинг мансабдор шахслари валюта операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назоратни лозим даражада таъминламаганликлари, мазкур Низом талабларини бажармаганликлари, тижорат ва банк сирини ошкор этганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Якуний қоида
9. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан келишилган.
Келишилди:
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
2013 йил 20 май
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2013 йил 20 май
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи в. б. Б. ЗИЛЯЕВ
2013 йил 20 май
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар)
РЎЙХАТИ
1. Андорра князлиги.
2. Антигуа ва Барбуда.
3. Багама ороллари ҳамдўстлиги.
4. Барбадос.
5. Баҳрайн давлати.
6. Белиз.
7. Бруней-Доруссалом давлати.
8. Вануату Республикаси.
9. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллигига тобе ҳудудлар:
Ангилья;
Бермуд ороллари;
Британия Виргиния ороллари;
Монтсеррат;
Гибралтар;
Ҳинд океанидаги Британия ҳудуди (Чагос ороллари);
Жанубий Георгия ва Жанубий Сандвичев ороллари;
Теркс ва Кайкос;
Кайман ороллари.
10. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қўшма қироллигининг алоҳида маъмурий бирликлари:
Норманд ороллари (Гериси, Джерси, Сарк ороллари);
Мэн ороли.
11. Гренада.
12. Джибути Республикаси.
13. Доминикана Республикаси.
14. Ирландия (Дублин, Шеннон).
15. Кипр Республикаси.
16. Хитой Халқ Республикаси:
Сянган (Гонконг);
Аомынь (Макао).
17. Коста-Рика Республикаси.
18. Кук ороллари (Янги Зеландия).
19. Либерия Республикаси.
20. Ливан Республикаси.
21. Лихтенштейн князлиги.
22. Люксембург Буюк Герцоглиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Маврикий Республикаси.
24. Малайзия (Лабуан ороли).
25. Мальдив Республикаси.
26. Мальта Республикаси.
27. Маршалл Ороллари Республикаси.
28. Науру Республикаси.
29. Нидерландия Антил ороллари.
30. Ниуэ (Янги Зеландия).
31. Бирлашган Араб Амирлиги (Дубай).
32. Панама Республикаси.
33. Португалия Республикаси (Мадейра ороли).
34. Самоа Мустақил Давлати.
35. Сейшель ороллари Республикаси.
36. Сент-Кигс ва Невис Федерацияси.
37. Сент-Люсия.
38. Сент-Винсент ва Гренадин.
39. АҚШ:
АҚШ Виргиния ороллари;
Пуэрто-Рико ҳамдўстлиги;
Вайоминг штати;
Делавэр штати.
40. Тонга Қироллиги.
41. Фиджи Суверен Демократик Республикаси.
42. Франция Республикаси:
Кергелен ороли;
Француз Полинезияси;
43. Шри Ланка Демократик Социалистик Республикаси.
44. Швейцария Конфедерацияси:
Женева кантони;
Нешеталь (Невшаталь) кантони;
Фрибург кантони;
Цуг кантони.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Ямайка.
46. Палау Республикаси (Тинч океани).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА

Амалга оширилиши асосланмаганлик белгилари мавжуд бўлган
‎ юридик шахсларнинг валюта операциялари тўғрисида
‎ 20__ йил ___ ________ ҳолатига
‎ М А Ъ Л У М О Т ‎‎

Т/р‎

Хўжалик юритувчи субъектнинг номи‎

Хўжалик юритувчи субъектнинг СТИРи‎

Хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили)‎

Валюта операцияси амалга оширилган шартнома ёки бошқа ҳужжатнинг рақами ва санаси‎

Шартноманинг идентификацион (уникал коди) рақами‎

Хорижий валюта коди‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

жадвалнинг давоми ‎‎‎

Шартноманинг умумий қиймати‎

Хорижий контрагент номи ‎

Мамлакат, код‎ Валюта операцияси тури ва белгиси‎

Мазкур белги бўйича валюта операциясининг суммаси‎

Изоҳ‎

8‎ 9‎ 10‎ 11‎

12‎

13‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА

Импорт шартномалари бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, роялти бўйича тўловлар, шунингдек чет эл
‎ таъсисчиларига дивидендларни ўтказиб бериш ёки фойдани репатриация қилиш юзасидан тўлов амалга оширилиши бўйича
‎ 20__ йил ___ ________ ҳолатига
‎ МАЪЛУМОТ ‎‎

Т/р‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг номи‎

Хўжалик юритувчи субъектнинг СТИРи‎

Хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили)‎ Хорижий контрагент номи ва унинг мамлакати‎ Мамлакат, код‎ Шартнома рақами ва санаси‎ Шартноманинг идентификацион (уникал коди) рақами‎ Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат, роялти) номи‎ Хорижий валюта коди‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎

жадвалнинг давоми ‎‎

‎‎Иш (хизмат, роялти)нинг ҳақиқатда амалга оширилганлиги

Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) жойи (Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ташқариси) Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат, роялти) муддати (кунда) ёки даври ‎‎Тўлов

Шартнома бўйича қарздорлик (хорижий валютада) ‎

Изоҳ‎‏
бажарилган ишлар далолатномасининг рақами ва санаси (кўрсатилган хизматлар, роялтини тўлаш бўйича)‎ ‎‏ ‎‏ хорижий валютадаги қиймати ‎ ‎‎‎

санаси

‎‏ ‎‏ хорижий валютадаги қиймати ‎ ‎‎‎ дебиторлик‎‎ кредиторлик‎
11‎ 12‎ ‎‎13

14‎

15‎

16‎

17‎

18‎

19‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
3а-ИЛОВА

Норезидентларга улар юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентларининг устав капиталидаги акциялар, улушлар
‎ (пайлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни реализация қилганликлари учун тўловлар амалга оширилиши
‎ бўйича 20__ йил ___ ________ ҳолатига
‎ МАЪЛУМОТ
‎ ‎‎

Т/р ‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг номи‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг СТИРи‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили) ‎ Хорижий контрагент номи ва унинг мамлакати‎ Мамлакат, код‎ Шартнома рақами ва санаси‎ Реализация қилинаётган активлар номи‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎

жадвалнинг давоми ‎‎

‎‎‎‏Хорижий валюта коди

‎‎‎‏
Мол-мулк жойлашган жой, акция ва улушнинг эмитенти номи‎‎

Тўлов‎‎

‎‎Изоҳ
сана‎

хорижий валютадаги қиймати ‎

9 10‎‎

11‎

12‎

13‎‎

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
3б-ИЛОВА

Резидент томонидан кредит шартномаси (қарз шартномаси) бўйича норезидент фойдасига (халқаро молия институтлари ва чет эл банклари
‎томонидан берилган кредит (қарз)лардан ташқари) тўловлар амалга оширилиши бўйича
‎ 20__ йил ___ ________ ҳолатига
‎ МАЪЛУМОТ ‎‎

Т/р‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг номи‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг СТИРи‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили)‎ Хорижий контрагент номи ва унинг мамлакати‎ Мамлакат, код‎ Кредит (қарз) шартномаси рақами ва санаси‎ Шартнома суммаси‎ Хорижий валюта коди‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎

жадвалнинг давоми ‎‎

Кафолатланган ёки кафолатланмаган Кредит ёки қарзнинг фоиз ставкаси (йиллик) Кредитлаш муддати (даври) ‎‏Кредит (қарз)нинг олиш мақсади Ҳақиқатда олинган кредит (қарз) Олинган кредит (қарз)нинг қайтарилиши
санаси‎ суммаси (хорижий валютада)‎ сана‎ қарзнинг асосий суммаси‎ сана‎ фоизларнинг суммаси‎
10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎

жадвалнинг давоми ‎‎

Муддатида қайтарилмаган кредит (қарз)ларнинг суммаси‎‎ Олинган кредит (қарз)лар муддатида қайтарилмаганлиги учун жарима суммаси Кредит (қарз)лар бўйича жами қарздорлик‏ Шу жумладан‎‎
Шундан, муддати ўтганлари‎‎
Изоҳ‎‎
асосий қарз суммаси‎ фоиз суммаси‎ қарзнинг асосий суммаси ‎ фоизларнинг суммаси‎ қарзнинг асосий суммаси‎ фоизларнинг суммаси‎
20‎ 21‎ 22‎ 23‎ 24‎ 25‎ 26‎ 27‎ 28‎‎
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг амалга оширилиши асосланмаганлиги белгилари мавжуд бўлган
‎валюта операциялари тўғрисида 20__ йил ___ ________ ҳолатига
‎М А Ъ Л У М О Т

Т/р‎ Жисмоний шахснинг Ф.И.О.‎ Жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари ‎ Жисмоний шахснинг СТИРи‎ Жисмоний шахснинг яшаш жойи‎ Ўтказманинг миқдори‎ Келиб тушган валюта маблағларининг суммаси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎

жадвалнинг давоми ‎‎

Хорижий валюта коди

‎‎Маблағни олувчи ёки жўнатувчининг номи

Ўтказма тури (банк ўтказмаси ёки пул ўтказмаси (пул ўтказмаси агенти кўрсатилсин)

Изоҳ‎‎
8‎ 9 10‎‎ 11‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА

Божхонада расмийлаштириш жараёнида ‎товарнинг фактура қийматини асоссиз
‎ юқорироқ кўрсатиш фактлари бўйича‎ 20__ йил ___ ________ ҳолатига
‎ МАЪЛУМОТ ‎‎

Т/р‎ Импорт шартномаси рақами ва санаси‎ Шартноманинг идентификацион (уникал коди) рақами Хўжалик юритувчи субъектнинг номи ‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг СТИРи‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили)
Хорижий контрагент номи‎ Мамлакат, код‎ Юк жўнатувчининг номи‎ Мамлакат, код‎
1‎ 2‎ 3‎‎ 4‎ 5‎ 6 7‎ 8‎ 9‎ 10‎

жадвалнинг давоми ‎‎

ТИФ ТН коди‎‏
Товар номи‎‏
Валюта коди (БЮД фактура қиймати бўйича)‎‏
Товарининг импорт қиймати (Ўз.Р. ИМ-40 БЮД бўйича)‎‎
Юк жўнатувчининг фактура қиймати (ишлаб чиқарувчи заводнинг инвойси ёки ҳисобварақ-фактураси бўйича)‎‎
Фарқ ‎
БЮДнинг маълумот рақами‎‎‎
фактура қиймати‎ етказиб бериш шарти фактура қиймати‎ етказиб бериш шарти‎ сумма‎ фоиз‎ божхона пости коди‎ БЮД санаси‎ БЮД рақами ‎
11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎ 20‎ 21‎ 22‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
6-ИЛОВА

Шартнома бўйича контрагент бўлмаган товар етказиб берувчилар
‎томонидан товар етказиб берилганлик фактлари тўғрисида
‎ 20__ йил ___ ________ ҳолатига
‎ МАЪЛУМОТ ‎‎

Т/р ‎ Импорт шартномаси рақами ва санаси Шартноманинг идентификацион (уникал коди) рақами Хўжалик юритувчи субъектнинг номи Хўжалик юритувчи субъектнинг СТИРи Хўжалик юритувчи субъектининг жойлашган ери (почта манзили) Хорижий контрагент ва юк жўнатувчининг номи‎ Хорижий контрагент мамлакат коди‎
1‎ 2 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎

жадвалнинг давоми

Юк жўнатувчининг мамлакат коди‎‏
ТИФ ТН коди‎‏
Товар номи‎‏
Валюта коди (БЮДнинг фактура қиймати бўйича)‎‏
Юк жўнатувчининг фактура қиймати (ишлаб чиқарувчи заводнинг инвойси ёки ҳисобварақ-фактураси бўйича) БЮДнинг маълумот рақами‎‎
фактура қиймати ‎ етказиб бериш шарти‎ божхона пости коди‎ БЮД санаси‎ БЮД рақами ‎
9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга
7-ИЛОВА

Олдиндан тўловсиз, аккредитив очилмасдан, харидор банкининг кафолатисиз ёки экспорт
‎ шартномаларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта полиси
‎ расмийлаштирилмасдан товарлар экспорт қилинганлиги фактлари тўғрисида
‎ МАЪЛУМОТ ‎‎

Т/р ‎ Экспорт шартномасининг рақами ва санаси‎ Шартноманинг идентификацион (уникал коди) рақами‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг номи‎ Хўжалик юритувчи субъектнинг СТИРи‎ Хўжалик юритувчи субъектининг жойлашган ери (почта манзили) ‎ Хорижий контрагент номи‎ Хорижий контрагент мамлакати коди
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎

жадвалнинг давоми ‎‎

‎‎Товарни жўнатиш Хорижий валюта коди‏ Шартнома бўйича ‎‎‏
Муддати ўтган дебитор қарздорлик (хорижий валютада)‎‎
Изоҳ
сана‎ сумма‎ келиб тушган валюта тушуми суммаси (хорижий валютада)‎ дебитор қарздорлик‎
9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13 (10-12)‎ 14 15‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда; 2014 й., 31-сон, 388-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2467-2/0230-сон; 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 10/21/2467-4/0921-сон, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 18.10.2022 й., 10/22/2467-5/0946-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 28.05.2025 й., 10/25/2467-6/0476-сон; 09.12.2025 й., 10/25/2467-7/1137-сон)