1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИНГ АСОСЛАНГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 4 августда 1281-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22, 7/4-сонли «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2467, 12.06.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.