1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 12 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2467]
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 12 сентябрдаги 2003-67, 01-02/19-36, 240-В-сон «Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1281, 2003 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 22 июлдаги 2004-52, 01-02/19-30, 240-В-1-сон «Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1281-1, 2004 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 360-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 15 декабрдаги 2008-45, 01-02/19-58, 240-В-2-сон «Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1281-2, 2008 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 534-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2009 йил 9 декабрдаги 2009-32, 01-02/19-29, 240-В-3-сон «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1281-3, 2009 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 584-модда).
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 апрель,
2013-7-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 апрель,
01-02/19-22-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 апрель,
7/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22, 7/4-сон қарорига ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси, Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш ва пул маблағларининг хорижга асоссиз ўтказилиши аломатларини аниқлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
1. Тижорат банкларининг филиаллари мижозлар томонидан амалга оширилган қуйида кўрсатилган ҳар қандай аломатга эга бўлган валюта операциялари тўғрисидаги ахборотни тегишлилиги бўйича ҳудудий давлат солиқ бошқармаларига ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига, шунингдек бош тижорат банкига тақдим этади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
а) мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган рўйхатдаги имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда маълумотларни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудудларда (оффшор ҳудудларда) рўйхатдан ўтган норезидентлар фойдасига, шунингдек норезидентларнинг оффшор ҳудудларда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома (контракт) бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича);
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
б) резидентлар томонидан экспорт-импорт шартномаларида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари ва етказиб бериш ёки тўлов муддатларига риоя қилмаганликлари учун контрагент-норезидентларга жарима тўланиши (мазкур Низомнинг 2а-иловасидаги шакл бўйича);
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
в) импорт шартномалари бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, роялти бўйича тўлов, шунингдек чет эл таъсисчиларига дивидендларни ўтказиб бериш ёки фойдани репатриация қилиш юзасидан тўлов амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича);
г) норезидентларга улар юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентларининг устав капиталидаги акциялар, улушлар (пайлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни реализация қилганликлари учун тўловлар амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3а-иловасидаги шакл бўйича);
д) резидент томонидан кредит шартномаси (қарз шартномаси) бўйича норезидент фойдасига (халқаро молия институтлари ва чет эл банклари томонидан берилган кредит (қарз)лардан ташқари) тўловлар амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3б-иловасидаги шакл бўйича);
е) жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан жисмоний шахсларнинг хориждаги ҳисобварағига пул маблағлари ўтказмаси, агар бир календарь йили давомида ўтказма суммасининг эквиваленти юз миллион сўмдан ортиқ бўлса (мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича);
(1-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
ж) чет элдан жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентининг ҳисобварағига хорижий юридик шахслардан пул маблағларининг келиб тушиши (мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича).
2. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган валюта операциялари тўғрисидаги маълумот ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ушбу Низомнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ шаклларда (шу жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда) ҳар ҳисобот ойи учун алоҳида жўнатилади.
Тижорат банкларининг филиаллари мижозларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича вужудга келган муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги тўғрисидаги маълумотни ҳам тақдим этадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
3. Бош тижорат банклари ўзларининг филиалларидан келиб тушган маълумотларни умумлаштиради ва ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар, алоқа каналлари орқали йиғма маълумотларни электрон кўринишда мазкур Низомнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ шаклларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ҳар ҳисобот ойи учун алоҳида жўнатадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
4. Давлат божхона хизмати органларининг ҳудудий бошқармалари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишлилиги бўйича ҳудудий давлат солиқ бошқармаларига ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қуйидаги фактлар аниқланган тақдирда маълумотни мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклларда (шу жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда) тақдим этадилар:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона органига товарнинг фактура қийматини экспорт қилувчи (импорт қилувчи) мамлакатда товарнинг маълум қилинган қийматига нисбатан асоссиз равишда ошириш (камайтириш) мақсадида нотўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганда (тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда хулоса илова қилинган ҳолда);
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
шартнома бўйича контрагент бўлмаган товар етказиб берувчилар томонидан товар етказиб берилганлик фактлари аниқланганда;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар, кўрсатилган фактлар юзасидан йиғма маълумотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклларда алоқа каналлари орқали электрон кўринишда жўнатади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
6. Давлат солиқ хизмати органлари тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органларидан олинган маълумотни электрон ахборот базаларидаги ҳамда солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида мониторинг қилади.
Мониторинг жараёнида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектга валюта операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларни ва ахборотларни тақдим этиш юзасидан ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилган сўровнома юборилади.
Сўровнома электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Юборилган ҳужжат ўқиб чиқилгандан кейин, лекин ушбу сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
Агар хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Сўровномада кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва ахборотлар солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этилиши лозим.
Тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар ёки ахборотлар тақдим этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи томонидан мазкур банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларида белгиланган тартибда қўшимча ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан сўровнома юборилади.
Давлат солиқ хизмати органлари мониторинг натижасида маблағларнинг хорижга асоссиз ўтказилиши ёки товарлар қийматини божхона расмийлаштирувида асоссиз равишда оширилиши (камайтирилиши) ҳолатлари билан боғлиқ шубҳали операцияларни аниқлаган тақдирда тижорат банклари ва бошқа давлат органларидан ушбу операцияларга оид қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Мониторингни амалга ошириш жараёнида ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмайди ва хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўхтатилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
7. Мониторинг натижалари бўйича ҳуқуқбузарлик фактлари содир этилганлиги тасдиқланганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Мониторинг натижалари бўйича жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари бу ҳақда уч кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ёзма хабар беради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
8. Давлат солиқ хизмати ва божхона хизмати органларининг ҳамда тижорат банкларининг мансабдор шахслари валюта операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назоратни лозим даражада таъминламаганликлари, мазкур Низом талабларини бажармаганликлари, тижорат ва банк сирини ошкор этганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
III. Якуний қоида
9. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан келишилган.
Келишилди:
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
2013 йил 20 май
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2013 йил 20 май
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи в. б. Б. ЗИЛЯЕВ
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар)
Нормандия Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)
147
48.
Норманд Жерси ороли
Нормандия Жерси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)
148
49.
Норманд Олдерни ороли
Нормандия Олдерни ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)
149
50.
Норманд Сарк ороли
Нормандия Сарк ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)
150
51.
Палау
Палау Республикаси
151
52.
Панама
Панама Республикаси
152
53.
Питкэрн
Питкэрн (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)
153
54.
Пуэрто-Рико
Пуэрто-Рико (Америка Қўшма Штатлари)
154
55.
Самоа
Самоа Мустақил Давлати
155
56.
Сан-Марино
Сан-Марино Республикаси
156
57.
Сейшел Ороллари
Сейшел ороллари Республикаси
157
58.
Сен-Мартен (Синт-Мартен)
Сен-Мартен (Синт-Мартен) (Нидерландия Қироллиги)
158
59.
Сент-Винсент ва Гренадин
Сент-Винсент ва Гренадин
159
60.
Сент-Китс ва Невис
Сент-Китс (Сент-Кристофер) ва Невис Федерацияси
160
61.
Сент-Люсия
Сент-Люсия
161
62.
Теркс ва Кайкос
Теркс ва Кайкос ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)
162
63.
Тонга
Тонга Қироллиги
163
64.
Уругвай
Шарқий Уругвай Республикаси
164
65.
Фиджи
Фиджи Республикаси
165
66.
Филиппин
Филиппин Республикаси
166
67.
Француз Полинезияси
Француз Полинезияси (Франция Республикаси)
167
68.
Шри-Ланка
Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси
168
69.
Ямайка
Ямайка
169
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда маълумотларни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудудларда (оффшор ҳудудларда) рўйхатдан ўтган норезидентлар фойдасига, шунингдек норезидентларнинг оффшор ҳудудларда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига пул маблағларининг ўтказилиши тўғрисида 20___ йил __ ________ ҳолатига
Тўлов мақсади (товар ёки кўрсатилган хизмат, бажарилган иш номи)
Ўтказма амалга оширилган сана
Изоҳ
12
13
14
15
16
17
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Резидентлар томонидан экспорт-импорт шартномаларида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари ва етказиб бериш ёки тўлов муддатларига риоя қилмаганликлари учун контрагент-норезидентларга жарима тўланиши бўйича 20__ йил ___ ________ ҳолатига
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Импорт шартномалари бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, роялти бўйича тўловлар, шунингдек чет эл таъсисчиларига дивидендларни ўтказиб бериш ёки фойдани репатриация қилиш юзасидан тўлов амалга оширилиши бўйича 20__ йил ___ ________ ҳолатига
МАЪЛУМОТ
Т/р
Хўжалик
юритувчи
субъектнинг
номи
Хўжалик
юритувчи
субъектнинг
СТИРи
Хўжалик
юритувчи
субъектнинг
жойлашган ери
(почта манзили)
Хорижий
контрагент
номи ва
унинг
мамлакати
Мамлакат,
код
1
2
3
4
5
6
жадвалнинг давоми
Шартнома
рақами ва
санаси
Шартноманинг
идентификацион
(уникал коди)
рақами
Бажарилган иш
(кўрсатилган
хизмат,
роялти)
номи
Хорижий
валюта
коди
Иш (хизмат, роялти)нинг
ҳақиқатда амалга
оширилганлиги
бажарилган ишлар
далолатномасининг санаси
(кўрсатилган
хизматлар,
роялтини
тўлаш бўйича)
хорижий
валютадаги
қиймати
7
8
9
10
11
12
жадвалнинг давоми
Бажарилган
иш
(кўрсатилган
хизмат)
жойи
(Ўзбекистон
Республикаси
ҳудуди
ёки
ташқариси)
Бажарилган
иш
(кўрсатилган
хизмат,
роялти)
муддати
(кунда)
ёки
даври
Тўлов
Шартнома
бўйича
қарздорлик
(хорижий
валютада)
Изоҳ
санаси
хорижий
валютадаги
қиймати
дебиторлик
кредиторлик
13
14
15
16
17
18
19
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга 3а-ИЛОВА
Норезидентларга улар юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентларининг устав капиталидаги акциялар, улушлар (пайлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни реализация қилганликлари учун тўловлар амалга оширилиши бўйича 20__ йил ___ ________ ҳолатига МАЪЛУМОТ
Мол-мулк жойлашган жой, акция ва улушнинг эмитенти номи
Тўлов
Изоҳ
сана
хорижий валютадаги қиймати
9
10
11
12
13
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга 3б-ИЛОВА
Резидент томонидан кредит шартномаси (қарз шартномаси) бўйича норезидент фойдасига (халқаро молия институтлари ва чет эл банклари томонидан берилган кредит (қарз)лардан ташқари) тўловлар амалга оширилиши бўйича 20__ йил ___ ________ ҳолатига МАЪЛУМОТ
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Жисмоний шахсларнинг амалга оширилиши асосланмаганлиги белгилари мавжуд бўлган валюта операциялари тўғрисида 20__ йил ___ ________ ҳолатига
МАЪЛУМОТ
Т/р
Жисмоний
шахснинг
Ф.И.О.
Жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари
Жисмоний
шахснинг
СТИРи
Жисмоний
шахснинг яшаш
жойи
Ўтказманинг миқдори
(сўмда)
Ўтказманинг санаси
Серияси ва рақами
Қачон ва ким томонидан берилган
1
2
3
4
5
6
7
8
жадвалнинг давоми
Келиб тушган валюта
маблағларининг
суммаси
Келиб тушган валюта маблағларининг санаси
Хорижий
валюта коди
Маблағни
олувчи
ёки жўнатувчининг
номи
Ўтказма тури
(банк ўтказмаси
ёки пул
ўтказмаси
(пул ўтказмаси
агенти кўрсатилсин)
Изоҳ
9
10
11
12
13
14
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Божхонада расмийлаштириш жараёнида товарнинг фактура қийматини асоссиз юқорироқ (пастроқ) кўрсатиш фактлари бўйича 20__ йил ___ ________ ҳолатига
МАЪЛУМОТ
Ташқи савдо шартномаси
рақами ва
санаси
Шартно-
манинг
идентифи-
кацион
(уникал коди)
рақами
Хўжалик
юритувчи
субъектнинг
номи
Хўжалик юритувчи
субъектнинг
СТИРи
Хўжалик
юритувчи
субъектнинг
жойлашган ери
(почта манзили)
Хорижий
контрагент номи
1
2
3
4
5
6
7
жадвалнинг давоми
Хорижий
контрагент мамлакати номи,
коди
Юк
жўнатувчи
(қабул қилувчи)
номи
Жўнатувчи (қабул қилувчи)
мамлакат,
коди
БЮДда
товар
тартиб рақами
ТИФТН
коди
Товар
номи
Валюта коди
(БЮД фактура
қиймати бўйича)
8
9
10
11
12
13
14
жадвалнинг давоми
Товарнинг импорт (экспорт) қиймати
(Ўз.Р. ИМ-40 ёки ЭК-10 БЮД бўйича)
Юк жўнатувчи
(қабул қилувчи)нинг
фактура қиймати
(ишлаб чиқарувчи заводнинг инвойси ёки ҳисобварақ-фактураси бўйича)
Фарқ
БЮДнинг
маълумот рақами
валюта курси
шартноманинг валюта курси
фактура
қиймати
етказиб
бериш
шарти
валюта коди
валюта курси
фактура
қиймати
етказиб
бериш
шарти
сумма
(долларда)
фоиз
божхона
пости
коди
БЮД
санаси
БЮД
рақами
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга 6-ИЛОВА
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 6 сентябрдаги 2020-34-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 августдаги 01-02/15-42-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 5 сентябрдаги 20/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2467-3, 12.10.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2020 й., 10/20/2467-3/1386-сон)