4. Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарлари олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда):
«9. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши, истеъмол товарлари бозорида рақобат муносабатларининг самарали ишлаши, нархларнинг сунъий равишда оширилишига, ноҳалол рақобатга, энг аввало, товарларнинг тайёрланиш жойи, истеъмол хусусиятлари ва сифати юзасидан истеъмолчиларнинг чалғитилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни таъминласин».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда):
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 50-5-позицияси чиқариб ташлансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 66-модда):
а) Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «кредит уюшмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) Шубҳали операция тўғрисидаги хабарноманинг намунавий шаклига (2-илова) илованинг «Банклар, кредит уюшмалари ва бошқа кредит ташкилотлари» бўлимида: